• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Аёллар саҳифаси Гўзаллик

    Қатъий интизом ва тартиб: Виктория Бекҳэм 50 ёшда ҳам гўзал қоматни сақлаб қолиш учун қандай кун тартибига риоя қилади?

    Spice Girls мусиқий гуруҳининг собиқ аъзоси Виктория Бекҳэм ўзининг муваффақиятли карьераси, намунали оиласи ҳамда гўзалликни сақлаб қолиш учун қатъий турмуш тарзига риоя қилишга куч топа олгани билан барчага ўрнак бўла олади. Виктория кундалик овқатланиш тартибини доим назорат қилади, мунтазам равишда ҳаракатда бўлади ва ўз устида ишлашдан тўхтамайди. Бунинг натижаси эса унинг гўзал ва сарвқомат кўринишида акс этмоқда.

    Фото: Marie Claire

    Викториянинг ўзи айтганидек, бундай кўринишни сақлаб қолиш аввалдан режалаштирилган кундалик тартибга риоя қилиш ҳамда фидойиликни талаб этади.

    Бекҳэм хонимнинг куни эрталаб соат 5:30 да бошланади. У биринчи навбатда югуриш йўлакчасида спорт машғулотлари билан шуғулланади. Виктория аввало тез-тез қадамлар билан югуради, кейин ўртача ритмда югуришда давом этади. Тахминан 7 километр масофа босиб ўтилгач, юлдуз оғирроқ машқларга ўтади. 30 дақиқа давомида у қорин, оёқ ва қўллари учун спорт машқларини бажаради. Тонгги бадантарбияни тугатгач, Виктория гигиеник ишларга ўтади ва ўзи учун нонушта тайёрлайди.

    Виктория тонгни икки чой қошиқ олма сиркаси ва сувдан бошлайди. Бу унинг танасини тозалашга ва метаболизмни яхшилашга ёрдам беради. Нонушта учун дон ва чиа уруғидан тайёрланган смузи ичади. Шунингдек, юлдуз ҳар куни витамин ва антиоксидантларга бой авокадо ва озгина ёнғоқ истеъмол қилади. Агар кун давомида очлик безовта қилса, юлдуз бир бўлак бутун донли ундан тайёрланган нонни туз сепиб истеъмол қилиши мумкин.

    Фото: Marie Claire

    Тушлик ва кечки овқат учун тадбиркор одатда доим бир хил таомни истеъмол қилади. Унинг турмуш ўртоғи Девид Бекҳэмнинг сўзларига кўра, Виктория 25 йил давомида ҳар куни лосос балиғи ва сарсабил (спаржа) истеъмол қилади. Ушбу таомни у иккига бўлиб, маълум вақт орасида ейди. Тушликдан кейин бир неча соат ўтгач Виктория яна спорт машғулотларига шўнғиб кетади.

    Фото: Marie Claire

    Кун давомида у уй юмушлари ва тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ ишлар билан шуғулланади ва соат 18:00 атрофида кечки овқат тайёрлайди. Викториянинг спорт машғулотлари ҳафтасига 6 кун давом этади. Фақатгина бирор тадбир ёки жиддий сабаблар туфайли истисно кунлар бўлиши мумкин. Оддий одам бундай кун тартибига амал қилиши мушкул, аммо Виктория Бекҳэм узоқ йиллар давомида бунга амал қилиб келмоқда.

    Аммо юлдузнинг бундай оғир машғулотлари ва жуда кам калория истеъмол қилиш талаб этиладиган одати барчага бирдек мос келмайди, чунки калориялар чеклови ва машаққатли спорт баъзи аёллар саломатлигига зарар етказиши мумкин.

    Фото: Marie Claire

    Шу сабабли машҳурларнинг кўрсатмаларига кўр-кўрона амал қилиш ўрнига, шифокорлар ва ишончли фитнес мураббийлар маслаҳатларига қулоқ тутган маъқул. Улар ҳар бир одам учун индивидуал бўлган ва соғлиққа зарар етказмай озишга ёрдам берадиган тавсияларни беради. Қолаверса, мустаҳкам саломатлик учун рационда хилма-хил озиқ-овқатлар бўлиши, жумладан, нафақат оқсиллар ва ўсимлик толалари, балки ёғлар ва углеводлар ҳам бўлиши муҳим. Вақти-вақти билан ўзингизни озгина ширинлик билан сийлашнинг ҳеч ҳам ёмон жиҳати йўқ.

    29.11.2024, 17:58   Изоҳ (0)   9288
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Виктория Бекҳэм#парҳез

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кескин озиш натижасида бир неча ёшга қариган юлдузлар (фото)

    13.01.2021, 15:45

    Фото: Рианна, Анжелина Жоли, Адель ва бошқа машҳурлар қандай атирдан фойдаланади?

    04.08.2022, 10:31

    Тонгда тетиклик бахш этувчи 6 та фойдали ичимлик

    08.05.2024, 11:50

    Ўзининг шахсий косметика брендига асос солган машҳурлар

    15.05.2024, 12:50

    Бир-бирига қуйиб қўйгандек ўхшайдиган Голливуд юлдузлари (фото)

    21.05.2024, 09:45

    Фаҳрие Эвжен 38 ёшини нишонлади, Каан Урганжиўғлу ўғли билан вақт ўтказмоқда: Турк актёрлари ҳаётидаги янгиликлар

    12.06.2024, 14:10

    Улар ҳатто чойчақа қолдирмайди: энг зиқна Голливуд юлдузлари

    20.07.2024, 17:50

    Бир-бирини кўрарга кўзи йўқ Голливуд юлдузлари (фото) 

    31.07.2024, 09:30

    Виктория Бекҳэм сарвқомат бўлиш учун 25 йилдан бери ҳар куни бир хил таом истеъмол қилади

    14.08.2024, 14:50

    Голливуд юлдузларининг ташқи кўриниши билан омма эътиборини тортаётган ўғиллари (фото) 

    19.08.2024, 15:50

    22 ёшли Ромео Бекҳэм футболчилик фаолиятини якунлади 

    04.09.2024, 20:49

    Дунёдаги энг келишган машҳур эркаклар рейтинги (фото)

    18.09.2024, 10:00

    Tesla Cybertruck ва ширинликлар хонаси: Жаҳон юлдузларининг барча истаклари сўзсиз адо этиладиган фарзандлари (фото)

    30.09.2024, 16:50

    Дэвид ва Виктория Бекҳэмлар харид қилмоқчи бўлган 78,5 млн долларлик уй қандай кўринишда? (фото) 

    09.10.2024, 19:40

    Девид ва Виктория Бекҳэмлар Майамидан 77 млн долларга ҳашаматли уй харид қилди (фото)

    25.10.2024, 12:40

    “Пул муаммо эмас”. Голливуд юлдузларининг қимматбаҳо харидлари

    05.11.2024, 11:20

    Коктейллардан машғулотларгача: дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?

    19.11.2024, 09:40
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Агар АҚШ Россияга ҳужум қилса, ёрдамчи қўшин юборамиз” — Ким Чен Ин

    Дунё | 10 май, 15:20

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    Дунё | 10 май, 15:00

    Юзга нафис ялтираш берувчи хайлайтерни тўғри қўллашнинг 5 усули

    Лайфстайл | 10 май, 14:40

    Солиқ мобил иловасида салкам 11 млн одам рўйхатдан ўтгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 14:15

    Болливуд қироли Шоҳрух Хон Met Gala балига 18 қиротли олтиндан ясалган ҳасса билан ташриф буюрди

    Лайфстайл | 10 май, 13:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.