• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда жамоат транспорти тун-у кун ишлаш режимига ўтказилиши мумкин

    Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан тунги иқтисодиёт бўйича Буюк Британия, Таиланд, АҚШ, БАА ва Австралия тажрибаси ва ушбу йўналишни Ўзбекистонда янада ривожлантириш истиқболлари ўрганилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    2023 йилги маълумотларга кўра, Лондонда тунги иқтисодиётдан йиллик тушумлар миқдори — 44 млрд доллар, Бангкокда — 10 млрд доллар, Нью Йоркда — 35 млрд доллар, Дубайда — 29 млрд доллар ҳамда Сиднейда — 3,8 млрд долларни ташкил этган.

    Мазкур шаҳарларда тунги иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилган. Хусусан:

    • кўнгилочар масканлари ва ресторанлар 24 соат фаолият юритиш ҳуқуқини берадиган лицензияга эга, қонунчиликка уларнинг иш вақтини узайтириш имконини берувчи нормалар киритилган;
    • тунда фаолият олиб борувчи ташкилотлар ва аҳоли манфаатлари ўртасидаги мувозанатни таъминлаш ҳамда тунги иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш мақсадида тунги мер (тунги ҳоким) лавозими жорий этилган;
    • тунги ҳаёт фаол ҳудудларда аҳоли ва туристлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида полиция патруллари сони кўпайтирилган ҳамда 24 соат давомида хизмат кўрсатадиган жамоат транспортлари йўналишлари яратилган;
    • тунда фаолият олиб борувчи тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари кенг амалга оширилиб келинади.
    “Тошкент шаҳрида тунги иқтисодиётни ривожлантириш учун биринчи қадам сифатида амалга оширилиши лозим бўлган имкониятлар четда қолиб, бир нечта кўчаларни гастрономик кўчаларга айлантириш чора-тадбирлари билан чекланиб қолинмоқда”, – дейилади хабарда.

    Бунга мисол қилиб қуйидагилар келтирилган:

    • тунги вақтларда пойтахтда транспорт хизматига талаб мавжуд бўлиб, бу фақатгина шахсий йўналишсиз такси хизматларининг фаолияти эвазига қондирилмоқда, бироқ тунги режимда хизмат кўрсатувчи жамоат транспорти ҳаракати йўлга қўйилмаган;

    Тошкент шаҳрида автобуслар ҳаракати 05:00 дан 23:00 гача, метро ҳаракати эса 05:00 дан 00:00 га қадар хизмат кўрсатиши белгиланган.

    • тунги вақтларда маданият ва санъат муассасалари ҳамда спорт ва кўнгилочар дам олиш масканлари фаолиятини йўлга қўйиш имконияти мавжуд;

    Мисол учун, маданият ва санъатга қизиқувчи аҳоли ва туристларга галереялар, музейлар ва кинотеатрларни 24/7 режимида ишлаш ҳуқуқини бериш ҳамда спорт ҳаваскорлари учун спорт майдончалари, киберспорт ва фитнес клублар иш вақтини узайтириш имкониятлари мавжуд.

    • тунги иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида хавфсиз ва жозибадор жамоат жойларини лойиҳалаш, шовқин ва чиқинди билан боғлиқ масалалар билан ишлаш учун масъул орган бириктирилмаган;

    Бутун дунё бўйича 60 дан ортиқ шаҳарларда “тунги ҳоким” лавозимлари жорий этилган бўлиб, улар шаҳарларнинг экотизимини бошқаради ва инновацион таклифларни ишлаб чиқади.

    • тунда фаолият олиб борадиган мажмуалар (кафе, тунги клуб, музей, спорт мажмуалари ва бошқалар) ҳақида маҳаллий ва хорижий туристлар маълумот олишлари учун электрон платформа яратилмаган.

    Ўзбекистонда тунги иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан қуйидаги таклифлар ишлаб чиқилди:

    • 2025 йил 1 февралдан бошлаб тунги иқтисодиёт ва туризмни ривожлантиришга қаратилган ишчи гуруҳ ташкил этиш;
    • Тунги иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар жума ва шанба кунларида дам олиш масканларни 24/7 режимида узлуксиз равишда ишлашини таъминлаш ва тунда фаолият олиб борувчи масканларнинг иш вақти билан боғлиқ чекловларни бекор қилиш;
    • Тошкент шаҳрида туристик салоҳиятга эга ҳудудларни белгилаб ушбу ҳудудларда тунги фаолият зоналарини ташкил қилиш;
    • Тунги иқтисодиёт ривожлантирилиши режалаштирилган шаҳарларнинг ҳар бирида жамоат транспортини (автобус, трамвай, метро) 24 соатлик режимга ўтказиш;
    • “Тунги Тошкент” электрон платформасини ишлаб чиқиш ҳамда ушбу платформада тунда фаолият олиб борадиган масканлар, тунги жамоат транспорти йўналишлари ҳамда махсус арзонлаштирилган таклифлар ҳақида маълумот олиш имконини яратиш;
    • Тунги иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида белгиланган муайян ҳудудларни модернизация қилиш, кўчаларда ёритиш тизимини кучайтириш ҳамда аҳоли ва туристлар учун қўшимча қулайликлар яратиш.

    Шундан келиб чиқиб, “Ўзбекистонда тунги иқтисодиётни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони лойиҳаси ҳамда тунги иқтисодиётни ривожлантириш ва лицензиялар бериш тартибини ислоҳ қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

    27.11.2024, 18:52   Изоҳ (0)   4283
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #автобус#метро#тунги иқтисодиёт

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент метрополитенидан бир кунда қанча йўловчи фойдаланиши маълум бўлди 

    07.03.2024, 17:17

    Тошкентда яна бир автобус йўналиши тўхтатилди 

    10.03.2024, 18:15

    Байрам кунлари Тошкент жамоат транспорти ҳаракати қандай ташкил этилиши маълум қилинди

    19.03.2024, 09:21

    Тошкент метрополитени айрим бекатлар оралиғида ҳаракат вақтинча бир томонлама ташкил этилишидан огоҳлантирди

    26.03.2024, 11:48

    “Дарё” дайжести: 9 апрелнинг энг муҳим хабарлари

    09.04.2024, 22:15

    Дубайда дунёдаги энг катта аэропорт терминали қурилмоқда (фото)

    28.04.2024, 23:50

    Тошкентдан Чорвоққа мавсумий автобус қатнови бошланди

    30.04.2024, 15:19

    Ўзбекистонда ўтадиган футзал бўйича Жаҳон чемпионати мухлислари учун темирйўл чегирмалари берилади

    29.05.2024, 10:05

    Мустақиллик байрами кунлари автобуслар иш тартиби маълум қилинди 

    30.08.2024, 12:55

    Тошкентда автобус йўловчиси соғлиги ёмонлашиб, вафот этди

    26.09.2024, 19:24

    Покистонда тўйга кетаётган автобус дарёга тушиб кетди (видео) 

    13.11.2024, 09:25

    Самарқандда автобус мактаб яқинида йўлни кесиб ўтаётган болани уриб юборди 

    14.11.2024, 13:09

    CAEx Baraka Friday: сотувлар ярмаркаси 10-15 декабрь кунлари Тошкентда ўтказилади

    14.11.2024, 16:30

    Вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланиб ушланган шахслар, Сирдарёда ҳайдовчидан пора талаб қилган ЙПХ инспектори, фаоллик даражаси III чоракда ошган автомобил...

    14.11.2024, 22:49

    “Вир ва Зара” 20 ёшда: Ҳинд киносининг дурдона асари ҳақида сиз билмаган қизиқ фактлар 

    16.11.2024, 10:20

    InfinBLACK кредит картаси қандай молиявий эркинлик беради?

    15.11.2024, 16:30

    Тошкентда автобус ва Lacetti тўқнашди

    19.11.2024, 16:09

    Президентнинг Сенат биринчи мажлисидаги нутқи, Андижондаги Бобур ҳайкалининг кўчирилиши, Наманган ва Бухорода ис газидан беш кишининг вафот этиши: 19 ноябрнинг энг...

    19.11.2024, 22:50

    Жиззахда Cobalt катта тезликда икки қизчани уриб юборди 

    20.11.2024, 09:15

    Урганчга Хитойдан 10 та янги автобус олиб келинди

    20.11.2024, 19:15

    Тошкентда 1 январдан автобус ва метро йўлкира нархлари 3 минг сўм бўлиши кутилмоқда

    25.11.2024, 22:20

    Ишдан олинган бош вазир ёрдамчиси ва унинг акаси, Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб, қамоққа олинганлар, Қашқадарёда аёли ва чақалоғини ўлдирган эркак: 25 но...

    25.11.2024, 23:10
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский Россия билан “1000 га 1000” форматида асирлар алмашинуви бўйича йиғилиш ўтказди

    Дунё | 23 май, 07:40

    Калифорнияда самолёт қулаши оқибатида бир неча киши ҳалок бўлди

    Дунё | 23 май, 07:10

    Шавкат Мирзиёевнинг Словенияга ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 23 май, 00:13

    Тошкентдаги қурилиш объектида 1,4 млрд сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланилди

    Ўзбекистон | 22 май, 23:50

    Дензел Вашингтон Канн кинофестивалида фотограф билан жанжаллашди

    Лайфстайл | 22 май, 23:40

    Буюк британиялик 500 дан ортиқ ўқитувчи Ўзбекистондаги мактабларга келади

    Ўзбекистон | 22 май, 23:30

    Таиланд суди собиқ бош вазирга 305 млн доллар тўлаш мажбуриятини юклади

    Дунё | 22 май, 23:20

    Шавкат Мирзиёев Словения президенти билан биргаликда қўшма бизнес форумида иштирок этди (фото)

    Ўзбекистон | 22 май, 23:12
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.