Бугун, 6 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг навбатдаги мажлисда давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2024 йил 9 ойидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот кўриб чиқилди. Кун тартибидаги масала юзасидан иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов ахборот берди.
Таъкидланишича, ўтган 9 ойидаги мамлакат ялпи ички маҳсулотининг ўсиш суръати 6,6 фоизни ташкил этган. Шундан:
- саноат ишлаб чиқариши 7,0 фоизга;
- қурилиш ишлари 9 фоизга;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 3,1 фоизга кўпайган.
Аҳолининг реал даромадлари 7,7 фоизга ошиб, ўртача иш ҳақи 16,4 фоизга ошган. Бу инфляция даражасидан (6,8 фоиз) юқори бўлганлиги аҳоли фаровонлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади, деди Илҳом Норқулов.
Давлат бюджети даромадлари 193,6 триллион сўмни ташкил этиб, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 18,9 фоизга ошган ва деярли барча солиқ турлари бўйича белгиланган режа кўрсаткичлари тўлиқ бажарилган.
Аҳолининг уй-жойга бўлган талабини қаноатлантириш мақсадида бюджетидан ипотека кредитлари бўйича қарийб 1 триллион сўм субсидиялар ажратилди.
Бюджет харажатлари ҳисобот даврида 219,3 триллион сўмни ташкил этиб, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 9 фоизга ўсган.
Изоҳ (0)