• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Жаҳон банки Ўзбекистонга 3,5 млн доллар ажратади

    Ўзбекистон Жаҳон банки гуруҳи кўмагида Хоразм вилоятида янги қуёш электр станциясини ишга туширади, деб хабар бермоқда банк матбуот хизмати.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Маълум қилинишича, Жаҳон банки Ўзбекистон учун банк кафолати кўринишидаги 3,5 миллион долларлик молиялаштиришни маъқуллади. Ушбу кафолат “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ давлат компаниясининг қуввати 100 МВт бўлган янги қуёш электр станциясида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини харид қилиш бўйича тўлов мажбуриятларини ўз вақтида бажарилишини таъминлайди.

    Хоразм вилоятидаги ушбу объектни қуриш ва эксплуатация қилиш билан Франциянинг Voltalia компанияси шуғулланади.

    Қуёш электр станциясини 2025 йил ноябрь ойида ишга тушириш режалаштирилган. У 177 гектар майдонда жойлашган бўлиб, йилига 240 гигаватт-соатдан ортиқ қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқаради. Унинг фаолияти йилига 230 минг тоннадан ортиқ карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтириш ва 60 мингга яқин уй хўжаликларини тоза энергия билан таъминлаш имконини бериши кутилмоқда. Лойиҳа мамлакатнинг тоза энергия ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва “яшил” иқтисодиётга ўтиш борасидаги саъй-ҳаракатларига салмоқли ҳисса қўшади.

    “Жаҳон банки гуруҳи “Ўзбекистон-2030” стратегиясига мувофиқ Ўзбекистоннинг энергия бўйича эҳтиёжларини қондиришда ва 2030 йилга бориб қайта тикланадиган энергия манбаларини 25 ГВтга етказишда қўллаб-қувватлайди, бу эса ушбу ўн йилликнинг охирига келиб мамлакатда истеъмолдаги электр энергияси улушининг 40 фоизини ташкил этади,” дея таъкидлади Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Татьяна Проскурякова.

    2020 йилдан буён Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорацияси (IFC) Ўзбекистон ҳукуматининг 1000 МВт қуёш ва 500 МВт шамол энергияси қувватларини яратиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаб келмоқда. 

    Хоразм вилоятидаги янги қуёш электр станцияси

    2024 йилнинг февралида Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига ташрифи чоғида Тупроққалъа туманида Voltalia компанияси томонидан қуввати 100 мегаваттлик қуёш электр станцияси қурилишини бошлаш маросими бўлиб ўтганди. Бу Хоразмдаги илк шундай йирик лойиҳадир. Бу лойиҳа ишга тушса, Хоразм вилоятида электр энергияси ишлаб чиқариш қувватлари 30 фоизга ошиб, 424 мегаваттга етади. Хусусан, Тупроққалъа туманининг электрга бўлган йиллик 135 миллион киловатт соат талаби тўлиқ қондирилади.

    Франциянинг Voltalia компанияси қайта тикланувчи энергетика соҳасидаги иншоотларни қуришда бой тажрибага эга. Ҳозирда дунёнинг 20 мамлакатида умумий қиймати 10 миллиард доллардан зиёд инвестиция лойиҳаларини амалга оширмоқда.

    24.12.2024, 13:15   Изоҳ (0)   3184
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Жаҳон банки#Voltalia#қуёш электр станцияси

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қорақалпоғистонда шамол электр станцияси қуришга 9 та компания таклиф киритди

    12.04.2023, 13:19

    Ўзбекистон ва Франция атом энергетика соҳасидаги ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилди 

    14.04.2023, 10:59

    Франция компанияси Хоразмда аккумуляторлар ишлаб чиқаради, Бухорода гибрид турдаги электр станциясини қуради

    29.02.2024, 21:50

    Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,5 млн дан ошди

    09.12.2024, 19:10

    Ўзбекистонда энергетика соҳасида қиймати 3,7 млрд долларлик 18 та лойиҳа ишга туширилади

    13.12.2024, 16:46

    Туманларда маҳалла банкирлари фаолияти йўлга қўйилади

    16.12.2024, 18:13

    Экологлар: “Роғун ГЭСни максимал баландликда қуриш хавф туғдиради”

    17.12.2024, 15:30

    Жаҳон банки Роғун ГЭС қурилиши учун 350 млн долларлик грантни маъқуллади  

    19.12.2024, 23:57
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.