• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт Тошкент ш.

    Тошкентда пулли тўхташ жойлари учун қайта савдо ўтказилди

    Тошкент кўчаларида автомобилларнинг пулли тўхтаб туриш жойларини ташкил этиш ҳуқуқи учун 17 декабрь куни такрорий аукцион ўтказилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Spotънинг ёзишича, савдо жараёни 20 дақиқадан кўпроқ давом этиб, икки ставкадан сўнг якунланган. Натижада Стреетпарк Systemс компанияси ғолиб бўлган. Компания лот учун 62,93 миллиард сўм — бошланғич нархдан 10 фоизга юқори нарх таклиф этган.

    Ноябрь ойи охирида ўтказилган аввалги аукционда Balcomуз қўшма корхонаси ғолиб бўлганди. Компания 3 йил давомида автотураргоҳларни ижарага олиш учун тахминан 120 миллиард сўм таклиф қилган, аммо келишув тасдиқланмаган.

    Ғолиб компания ҳақида

    Стреетпарк Systemс 2024 йилнинг 13 ноябрида рўйхатга олинган. Компания таъсисчиларидан бири — Кудратбек Дилшадович Якубов бўлиб (Leader Греат Trade, Азиз Expoрт 777, Prime Авто Consulting МЧЖларига ҳам эгалик қилади), у 75 фоиз улушга эга. Қолган 12,5 фоизи Венгриянинг iCell Мобилсофт Зрт ва Касй Парк компанияларига тегишли.

    “Газета.уз”нинг ёзишича, Тошкентда пулли автотураргоҳлар ташкил этиш ҳуқуқи учун ўтказилган биринчи аукционнинг асосий ва захира ғолиби ер ижараси бўйича шартнома имзоламагани сабабли уларнинг ғолиблиги бекор қилинган. 572 миллион сўм миқдоридаги омонат куйиб кетган Balcomуз компанияси 12 ойга аукционларда иштирок этишдан четлатилган. Захира ғолибининг ҳам омонати куйиб кетган.

    Тошкентда пулли тўхташ жойлари

    Фото: Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси

    Тошкентда автомобиллар учун йўл бўйларида пулли тўхташ жойлари ташкил этилиши ҳақида 2021 йилда маълум бўлганди. Ўшанда “Тошкент шаҳар транспорти ва йўл-транспорт инфратузилмасини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасида пойтахтдаги тирбандликларни, марказий кўчаларда транспорт оқимини камайтириш, автомобилларнинг йўл бўйида бетартиб тўхташини тартибга солиш мақсадида ягона автомобиль йўл бўйи пулли тўхташ жойлари тизимини ташкил этиш зарурлиги айтилганди.

    Дастлаб 10 та марказий кўчада пулли автомобиль тўхташ жойлари тармоғи пайдо бўлиши эълон қилинди.

    Президентнинг 2022 йил 2 февралдаги қарорига мувофиқ, 2022 йилда 10 та марказий кўчаларда, яъни Глинка, Братислава, Миробод, Авлиё ота, Тарас Шевченко, Саид Барака, Моштабиб, Фидокор, Содиқ Азимов ва Якуб Колас кўчаларида давлат-хусусий шериклик асосида автомобилларнинг автоматлаштирилган йўл бўйи пулли тўхташ жойларини ташкил этиш белгиланди.

    2024 йил 16 октябрь куни Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳрида транспорт воситаларининг пулли тўхтаб туриш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади. Ҳужжатда пулли тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун тўловлар миқдори ҳам тасдиқланди. Паркинг ҳудудлари 5 та тариф зонасига бўлинади.

    Бир соатлик тўхтаб туриш нархлари:

    • 1-тариф зонасида 12 минг сўм;
    • 2-тариф зонасида 10 минг сўм;
    • 3-зонада 8 минг сўм;
    • 4-зонада 6 минг сўм;
    • 5-тариф зонасида 5 минг сўмни ташкил қилади.

    Паркинг транспорт воситаларини сақлаш учун мўлжалланмаган. У ерда учинчи шахслар томонидан транспорт воситаларининг олиб қочилиши ва шикастланиши хавфи автомобиллар эгалари зиммасида қолади.

    Ижарага бериладиган майдонларнинг умумий ҳажми 262,8 минг квадрат метрни ташкил этади. Бунда қуйидаги кўчалар қамраб олинади:

    • Тошкентнинг марказий қисми (жумладан, Амир Темур хиёбони, Мовароуннаҳр, Истиқлол, Яҳё Ғуломов, Ўзбекистон овози, Истиқбол, Содиқ Азимов, Тарас Шевченко, Шаҳрисабз, Яккачинор, Шастри, Маҳатма Ганди, Ҳамид Олимжон, Чехов ва бошқа кўчалар);
    • Учтепа ва Чилонзор туманлари (Кичик ҳалқа автомобиль йўли, Фарҳод, Лутфий, Чўпонота, Муқимий, Қатортол, Чилонзор, Арнасой, Есенин, Бешқайрағоч кўчалари);
    • Сергели ва Янгиҳаёт туманлари (Янги Сергели, Турсунзода, Алавия, Шокирариқ, Ислом Сатторов, Қипчоқ, Қўрғонтепа, Биродарлик кўчалари);
    • Олмазор ва Шайхонтоҳур туманлари (Лабзак, Себзор, Гулобод, Форобий, Белтепа, Қорақамиш, Қорасарой, Шимолий Олмазор кўчалари);
    • Бектемир тумани (Ҳусайн Бойқаро кўчаси);
    • Миробод тумани (Янги Қўйлиқ кўчаси);
    • Яшнобод тумани (Оҳангарон йўли кўчаси, Қуйи Толариқ, Сивец, Қурувчилар кўчалари).
    Фото: E-auksion

    2024 йил 19 январда “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланганди. Қонунда пулли тўхтаб туриш жойларининг эгалари ушбу жойлардан фойдаланганлик учун тўлов миқдорини Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланадиган чекланган миқдорлардан юқори бўлмаган тарифлар бўйича мустақил равишда белгилаши қайд этилган.

    19.12.2024, 12:00   Изоҳ (0)   9681
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #пулли тўхтаб туриш#пулли парковка

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда 2 мингдан ортиқ йўл бўйи пулли автомобиль тўхташ жойлари ташкил этилади

    21.11.2022, 17:52

    Ўзбекистонда фуқароларнинг ҳам йўл ҳаракати соҳасидаги тадбирларни амалга оширишда иштироки белгиланмоқда

    27.10.2023, 13:31

    Ўзбекистонда пулли тўхтаб туриш жойларига доир талаблар белгиланди 

    20.01.2024, 19:07

    Тошкентда пулли тўхтаб туриш жойлари учун тўловлар миқдори тасдиқланди

    17.10.2024, 11:15

    “Дарё” дайжести: 17 октябрнинг энг муҳим хабарлари 

    17.10.2024, 22:39

    Тошкентда ташкил этиладиган пулли тўхташ жойларининг ягона бошқарувчиси бўлиши кутилмоқда

    14.11.2024, 08:35

    Тақиқланган жойда тўхтаган таксичилар ҳам жаримага тортиладими? Очиқ қолаётган саволлар

    22.11.2024, 19:58

    “Парковка монополисти”: Тошкентда пулли тўхташ жойлари ягона бошқарувчига сотилди

    26.11.2024, 14:32
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.