• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +20°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    Яшнобод ҳокимлиги суд қарорини бажармаяпти, ноқонуний бўшатилган ҳоким ёрдамчиси эса сарсон бўлмоқда

    Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани ҳокимлиги масъуллари, шахсан ҳоким Ўзбекистон Республикаси номидан чиқарилган суд қарори ижросини таъминламаяпти. Ноқонуний ишдан бўшатилган ходим эса ишсизликдан сарсон бўлмоқда. Бу ҳақда “Дарё”га исм-шарифи жамоатчиликка сир бўлиб қолишини сўраган мурожаатчи маълум қилди.

    Фото: Мадина Нурман / “Дарё”

    Мурожаатчининг айтишича, у 2024 йилнинг 2 май куни Яшнобод тумани ҳокимининг “Парвоз” маҳалласида фаолият юритувчи ёрдамчиси сифатида иш бошлаган бўлиб, ўзига номаълум сабабларга кўра, шу йилнинг 12 сентябрь куни ҳоким фармойишига асосан лавозимидан бўшатилган.

    Фото: Скриншот

    Мен билан тузилган меҳнат шартномаси туман ҳокимининг 2024 йил 12 сентябрдаги фармойишига кўра тугатилган. Бироқ ҳокимлик мени ишдан бўшатишда Меҳнат кодексининг 161-моддаси (Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш) 2-қисми 4- ва 5-бандларини бир вақтда қўллаб, ноқонуний бўшатишни амалга оширган. 2024 йилнинг 22 ноябрь куни Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг мана шу масаладаги мажлисида судьяга буни асослаб бериб, ҳоким фармойишини қонунга хилоф деб топишни сўрадик, дейди мурожаатчи.

    Суд ҳужжатида келтирилишича, ҳоким ёрдамчисининг ишдан олинишига туман ҳокимлигининг ички тартиб-қоидаларига амал қилмаслик, туман прокурори, ҳокимнинг биринчи ўринбосари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи, шунингдек, МФЙ раисининг ходим ҳақидаги билдиргилари асос қилиб келтирилган. Суд мазкур ҳужжатларни кўриб чиқар экан, ҳоким фармойишини бекор қилишни, ходимга мажбурий ишдан қолган кунлари учун ҳокимликка иш ҳақи тўлатишни лозим топган.

    Фото: Скриншот

    Суд туман ҳокимининг 2024 йил 12 сентябрдаги мени ишдан бўшатиш ҳақидаги фармойишини бекор қилиб, мени ишимга тиклаш, шунингдек, мажбурий прогул учун ҳокимликдан 17 миллион 640 минг сўм иш ҳақимни ундириш ҳақида қарор чиқарган. Аммо ҳокимлик ҳар икки талабни ҳам бажармаяпти, дейди мурожаатчи.

    “Дарё” журналисти Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туман судининг 2024 йил 22 ноябрдаги қарори ижроси таъминланмаётгани сабаби билан қизиқди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатовнинг маълумот беришича, ҳокимликнинг ходимлар билан ишловчи масъули мурожаатчини ишга тикламаган тақдирда жавобгарликка тортилиши ҳақида расман огоҳлантирилган.

    Фото: Yandex

    Ходимни ишга тиклаш бўйича ҳокимликка қарор юборилган. Улар қарорни бажармаса, ҳокимлик масъулларига нисбатан маъмурий чора кўрилади. МИБнинг Яшнобод туман бўлими бошлиғи шахсан бу бўйича шуғулланяпти, дейди таҳририятга бу ҳақда ахборот берган Фаррух Тошпўлатов.

    Таҳририят журналисти билан суҳбатлашган Яшнобод тумани ҳокимлиги масъули, ҳокимликнинг таҳлилий-назорат бўлими бошлиғи Шаҳзод Исроилов МИБдан уларга огоҳлантириш хати келганини тасдиқлади.

    Икки кун илгари МИБдан шу ҳақда қарор келган. Ҳозирча ижроси таъминланмаган. Боиси туман ҳокими вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасига кўра шифохонада соғлиғини тиклаётгани учун ишга чиқмаяпти. Ҳоким ишга қайтгач, бу ҳақда қарор чиқарилади ва мурожаатчи ишига тикланади, дейди Шаҳзод Исроилов.

    “Дарё” воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    23.12.2024, 18:55   Изоҳ (0)   7903
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Яшнобод#ҳоким#судья#ҳоким ёрдамчиси#аҳоли#мурожаат

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонига янги биринчи ўринбосар тайинланди

    27.08.2020, 01:32

    Тошкентнинг Бектемир ва Сергели туманларида ИИО ФМБга янги бошлиқлар тайинланди

    27.08.2020, 04:35

    Журналистга ташлангани билан танилган Абдурасул Ваҳобов Олмазор ҳокими ўринбосари лавозимига қайта тикланди

    04.11.2020, 12:48

    Корхоналарни соғломлаштириш марказига айлантириладиган «Наврўз» тўйхонасининг 1-қаватида ишсизларга ёрдам кўрсатилади

    20.11.2020, 15:59

    Деҳқонободдаги қулаб тушиши мумкин бўлган тиббиёт маскани қайта таъмирланадиган бўлди

    19.05.2021, 07:49

    Олот ва Паст Дарғом туманлари ИИБга янги бошлиқлар тайинланди

    23.06.2021, 22:10

    Фото: Одамлар орасидаги Шавкат Мирзиёев

    24.07.2021, 17:08

    Тошкентдаги ҳар бир маҳаллага 10 млрд сўмдан ажратилади — Шавкат Мирзиёев

    19.10.2021, 15:18

    Ортиқхўжаевдан пойтахтнинг собиқ раҳбаригача. Тошкент ҳокимлари қайси русумдаги хизмат машинасидан фойдаланади?

    13.04.2022, 18:28

    Катта пулга “ухлатилган” тадбиркор, машиналар қатновидан дод деётган аҳоли: Яшнобод ҳокими ваъдабозми? 

    18.01.2024, 20:05

    Тошкентда иккинчи гастрономик кўча ташкил этилади

    13.07.2024, 17:33

    Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилувчи қонун, Тошкентда рўй берган мудҳиш қотиллик иши, президент маслаҳатчисининг талабалар билан учрашуви: 15 ноябрнинг энг муҳим

    15.11.2024, 23:00

    “ОИВ билан яшайдиганлар ҳам оддий инсон” — Республикадаги ОИТСга қарши курашиш маркази масъули билан суҳбат (фото, видео)

    02.12.2024, 15:36

    Тошкентда 6 декабрь куни иккита ЙТҲ содир бўлди

    07.12.2024, 09:50

    Тошкентда автобус ва иккита енгил машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    09.12.2024, 17:55

    Ҳар совуқда шу бўлар такрор: Ўзбекистондаги метан заправкаларда яна навбатлар пайдо бўлди (фото)

    10.12.2024, 18:00

    Ўзбекистон бош арчаси қаерга ўрнатилиши маълум қилинди 

    11.12.2024, 11:05

    Тошкентда металлни қайта ишлаш заводида қарийб 27 млрд сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланилди

    11.12.2024, 17:30

    Тошкент—Фарғона йўналишида ҳаракатланаётган машинадан қарийб 5 кило гашиш топилди

    11.12.2024, 18:46

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲ оқибатида 18 ёшли ҳайдовчи вафот этди

    11.12.2024, 22:47

    Тошкент ва Андижонда иккита ЙТҲ содир бўлди

    14.12.2024, 11:29

    Тошкентда пулли тўхташ жойлари учун қайта савдо ўтказилди

    19.12.2024, 12:00

    Тошкентдаги ижара бозорида ноябрь ойида турғунлик қайд этилди

    19.12.2024, 19:20

    Ўзбекистонда поликлиникаларга хизмат кўрсатувчи марказлашган лабораториялар ташкил этилади

    21.12.2024, 12:31
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.