Париж Олимпиадаси ўйинларида дзюдо баҳслари давом этмоқда.
+100 кг вазнда Алишер Юсупов жанубий япониялик Тацуро Саитонига қарши татамига чиқди. Юсупов рақибини мағлуб этди ва бронза медал соҳибига айланди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 1 та олтин ва 2 та бронзани ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Алишер ўтиш босқичидан эркин ўтганди. Чорак финалда мағлубиятга учраган грузиялик Гурам Тушишвили дисквалификация қилингани боис ўзбекистонлик дзюдочи тўғридан тўғри бронза медали учун курашиш имкониятига эга бўлганди.
Юсупов Осака—2019 дзюдо бўйича Катта дубулға турнири мусобақасининг +100 кг тоифасида бронза медали совриндори бўлган.
2023 йил БАА да бўлиб ўтган дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатининг яккалик баҳсларида Алишер Юсупов бронза медалини қўлга киритган эди.
Спортчи 1998 йил 2 декабрда Ўзбекистонда туғилган. У жаҳон рейтингида 9-ўринда қайд этилган
Изоҳ (0)