• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12760.21
    • RUB160.08
    • EUR14704.87
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонга 38 та локомотив олиб келиниши ва 12 та электровоз модернизация қилиниши кутилмоқда

    Президент Шавкат Мирзиёев 6 август куни темир йўл соҳасида олиб борилаётган ишлар ва келгуси режаларга оид тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўтган йили 10 октябрда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятини трансформация қилишга оид президент қарори қабул қилинган эди. Бу жараёнга кўмаклашиш мақсадида халқаро консалтинг компанияси ҳам жалб этилди.

    Жамият таркибида инфратузилма, вагон хизмати, йўловчиларни ташиш кабилар билан шуғулланувчи 6 та мустақил корхона иш бошлади. Самарасиз ва бир-бирини такрорловчи вазифалар бирлаштирилиб, ортиқчалари қисқартирилди.

    Поездлар таркибига 1 минг 40 та янги юк ва 45 та йўловчи вагони қўшилди. Ички йўналишда юк ташиш муддати 2 карра қисқарди. “Келес” станциясида қўшимча 2 та электрлашган йўлни қуриш орқали Тошкент атрофида поездларни ўтказиш имконияти 30 фоизга ошди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Илгари йиллар давомида зарарга ишлаб келган “Ўзбекистон темир йўллари” бу ислоҳотлар натижасида фойда кўришга ўтди.

    Тақдимотда галдаги вазифалар, ҳал қилиниши лозим бўлган долзарб масалалар ҳам кўриб чиқилди.

    Кейинги вақтларда йўловчи вагонларининг аҳволи, совитиш тизимидаги муаммолар бўйича кўп эътирозлар бўлмоқда. 143 та вагон таъмирталаб, 59 та локомотив хизмат муддатини ўтаб бўлган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шунинг учун янги йўловчи вагонлар ишлаб чиқаришга Саноатни ривожлантириш жамғармасидан 50 миллион доллар ажратилмоқда. 38 та локомотив олиб келиш ва 12 та электровозни модернизация қилиш бўйича хитойлик ҳамкорлар билан 181 миллион долларлик келишувга эришилган.

    Мутасаддилар ушбу маблағлар ҳисобидан поездлар паркини янгилаш режалари бўйича ахборот берди.

    Шавкат Мирзиёев ўтган йили қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашувда Тошкентдан Нукусга тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилишини айтган эди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бунинг учун Жанубий Кореянинг Hyundai Rotem компаниясидан 6 та замонавий электропоезд олиб келиниши белгиланган. Ҳозирги кунда узунлиги 465 километр бўлган “Бухоро—Урганч—Хива” темир йўли электрлаштирилмоқда ва буни йил охиригача якунлаш мўлжалланган. Келгуси йилларда 196 километрлик “Мискин—Нукус” тармоғи электрлаштирилади. Натижада йўловчиларнинг манзилга етиб бориш вақти 16 соатдан 7 соатгача қисқаради.

    Тақдимотда, шунингдек, акциядорлик жамиятига қарашли носоҳавий активларни хусусийлаштириш, соҳада хизматлар сифати ва экспортини ошириш масалалари бўйича кўрсатмалар берилди.

    06.08.2024, 20:44   Изоҳ (0)   6488
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темирйўлини қуриш бўйича уч томонлама битим имзолангани тарихий воқеа бўлди” — Шавкат Мирзиёев

    18.07.2024, 19:08

    Ўзбекистонда авиа, темирйўл ва автобус чипталарини ягона онлайн платформадан олиш имкони яратилади

    23.07.2024, 12:24

    Шавкат Мирзиёев Темир йўл транспорти ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларига табрик йўллади 

    02.08.2024, 19:24

    Энди фуқаролар бир қатор кўчмас мулкларни ўз номига қонуний ўтказиб олиши мумкин  

    06.08.2024, 20:34

    Сурхондарёда акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотаётган шахс ушланди 

    06.08.2024, 19:54

    Нафақат қўли билан, балки оёғида ҳам расм чиза оладиган навоийлик ёш рассом билан суҳбат (фото, видео) 

    06.08.2024, 19:29
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамдаги тўфонда 5 киши ҳалок бўлиб, 2 киши бедарак йўқолди

    Дунё | 15 июн, 23:34

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария” “Окленд Сити” дарвозасига жавобсиз 10 та гол урди

    Спорт | 15 июн, 23:24

    “Ўзим ҳам хавотирдаман” — профессор Зарифбой Ибодуллаев руҳий беморлар билан бўлаётган аянчли ҳолатлар ҳақида

    Ўзбекистон | 15 июн, 22:42

    Суперлига. “Насаф” ва “Динамо”дан ғалаба, “Сурхон” — “Нефтчи” баҳсида ҳисоб очилмади

    Спорт | 15 июн, 22:14

    Қозон ва Нижнекамск аэропортлари дрон ҳужуми хавфи сабабли вақтинча ёпилди

    Дунё | 15 июн, 21:56

    Туркияда ҳаво шари қулаб тушди

    Дунё | 15 июн, 21:25

    АҚШда мамлакат бўйлаб 2 мингга яқин жойда намойиш ўтказилди

    Дунё | 15 июн, 20:53

    Исроил ҳарбийлари ёрдам марказларида яна 23 нафар фаластинликни ўлдирди

    Дунё | 15 июн, 20:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.