Париж Олимпиадасида таэквондо учрашувлари бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистонлик спортчи Улуғбек Рашитов чорак финал доирасида хитойлик Лианг Юшуай билан тўқнаш келди.
Биринчи раундни Улуғбек ўз фойдасига ҳал қилди. Иккинчи раундни ҳам йирик ҳисобда ўз фойдасига ҳал қилган Рашитов ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Энди у финал йўлланмаси учун испаниялик Хавер Перес билан жанг қилади.
Бундан аввалги босқичда Улуғбек гонгконглик рақибини мағлуб этганди.
Улуғбек Рашитов 2002 йил 23 мартда туғилган. Мураббийи—Хан Павел. Тажрибали ўзбек таэквондочиси Токио Олимпиадаси ғолиби ҳисобланади. 2023 йил Бокуда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган.
Изоҳ (0)