• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12514.34
    • RUB156.41
    • EUR14600.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ярим йилда қанча маҳкум муддатидан илгари озод қилингани очиқланди

    Ўзбекистонда охирги 5,5 йил давомида 155 минг нафарга яқин маҳкум муддатидан илгари озодликка чиқарилган. Бу ҳақдаги Олий суд таҳлилларида келтирилган.

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    2025 йил январь июнь ойларида Ўзбекистонда жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 17 минг 144 нафар шахс жазони ўташ муддатидан илгари шартли озод қилинган. Шу билан бирга, 5 минг 467 нафар шахснинг жазоси енгилроғи билан алмаштирилган.

    Таққослаш учун, 2023 йил мос даврида 15 минг 909 нафар, 2024 йил I ярмида 16 минг 624 нафар маҳкум муддатидан олдин озодликка чиқарилган. Ўтган йилнинг январь июнь ойларида 6 минг 222 нафар маҳкум жазоси енгиллаштирилган.

    Беш йил давомида муддатидан олдин шартли озод қилинганлар сони қуйидагича бўлган:

    • 2020 йилда — 21 минг 970 нафар;
    • 2021 йилда — 21 минг 780 нафар;
    • 2022 йилда — 26 минг 753 нафар;
    • 2023 йилда — 33 минг 612 нафар;
    • 2024 йилда — 33 минг 151 нафар.

    Аввалроқ шу йилнинг I ярмида республикада судлар оқлаган шахслар сони 2024 йил мос давридагидан 2,5 бараварга камайгани хабар қилинганди.

    Маълумот учун, 2024 йилда мамлакат судларида жами 61 минг 481 та жиноий иш кўриб чиқилгани очиқланган. Йил давомида жиноят ишлари бўйича судларда охирги беш йилликдаги энг кўп — 77 минг 995 киши судланган. Улар содир этган жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси турлича бўлган. Хусусан, 31 минг 212 шахс (40 фоиз) ижтимоий хавфи катта бўлмаган, 19 минг 688 фуқаро (25 фоиз) унча оғир бўлмаган жиноятлар содир этган. Қарийб 22 минг 951 киши (29 фоиз) оғир, 4 минг 144 киши (5 фоиз) ўта оғир жиноятга қўл урган.

    Ўтган йили республикада 20 минг 655 шахсга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Бу охирги беш йилликдаги рекорд рақам ҳисобланади. Жумладан, 2020 йилда 7 минг 107 киши, 2021 йилда 12 минг 922 киши, 2022 йилда 17 минг 610 киши, 2023 йил 17 минг 391 киши озодликдан маҳрум этилган.

    28 июл, 20:41   Изоҳ (0)   801
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олимлар Ерда иккита янги фасл пайдо бўлганини аниқлади

    Дунё | 29 июл, 18:30

    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

    Реклама | 29 июл, 18:00

    “ПСЖ” ва Доннарумма ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган

    Спорт | 29 июл, 18:20

    “Олдин шароит яратмай жазони кучайтиряпмиз” — депутат экологияга зарар етказганлар учун жаримани оширишга эътироз билдирди

    Ўзбекистон | 29 июл, 18:20

    Фукусима АЭСини радиоактив чиқиндилардан тозалаш ишлари 2037 йилгача кечиктирилди

    Дунё | 29 июл, 18:10

    Ҳиндистонда Кашмирдаги терактга алоқадор уч киши ўлдирилди

    Дунё | 29 июл, 18:00

    Филиппинда дунёдаги энг катта ўйинчоқ автомати ўрнатилди (фото)

    Лайфстайл | 29 июл, 17:45

    Тошкент туманида мебел корхонаси 1,1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани фош бўлди — “Ҳудудгазтаъминот”

    Ўзбекистон | 29 июл, 17:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.