• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Павел Дуров номзоди Нобель мукофотига илгари сурилди

    Францияда ҳибсга олинган Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуровни Нобель мукофотига номзод қилиб кўрсатиш таклиф этилди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.

    Фото: @durov / Instagram

    Тегишли таклиф Россиядаги Евросиё халқаро университети ректори Константин Клименко томонидан илгари сурилган.

    Шахсан мен Павел Дуровни буюк шахс деб ҳисоблайман. У янги рақамли технологиялар даврининг етакчиси ҳисобланади. Менимча, Дуров Нобель мукофотига лойиқ. Шунинг учун Нобель қўмитасига Павел Дуровга Нобель мукофотини бериш тўғрисида расмий тақдимот юбордим, дейди Клименко.

    Унинг сўзларига кўра, ушбу ташаббус аллақачон Осиё ва Африка мамлакатларининг бир қатор университетлари ва жамоат ташкилотлари вакиллари томонидан қўллаб-қувватланган.

    Шунингдек, мен БРИКС Дубай инвестиция форуми ташкилий қўмитаси раиси сифатида Павелни ушбу форумнинг фахрий меҳмони ва спикери бўлишга таклиф қилдим. Таклифни қайтариб олиш ниятим ҳам йўқ. Агар Франция ҳукумати Дуровни қамоқдан чиқармаса, Павелга масофадан туриб БРИКСнинг Дубай форумида иштирок этиш имконияти берилади, дея хулоса қилди у.

    Дуровнинг ҳибсга олиниши

    Telegram асосчиси 24 август куни Озарбайжондан Парижга шахсий самолётида борганда Ле Бурже аэропортида қўлга олингани хабар берилганди. У француз ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан Telegramъда кибер ва молиявий жиноятлар масалаларида ҳамкорлик қилишдан бош тортганликда айбланмоқда. Франция полицияси вакилига кўра, Дуров ҳозирда миллий кибержиноятчилик ва фирибгарликка қарши кураш бошқармаси томонидан тергов қилинмоқда. Мессенжер асосчиси ҳамон ҳибсда сақланмоқда.

    Telegram компанияси муносабати

    Компаниянинг таъкидлашича, Telegram “Европа Иттифоқи қонунларига тўлиқ риоя қилади”, контентни модерация қилиш эса “соҳа стандартларига мос келиб, доимий равишда такомиллаштирилмоқда”. Шунингдек, компания бош директорининг “яшириш учун ҳеч нарсаси йўқлиги ва у мунтазам равишда Европа бўйлаб саёҳат қилиши” айтилган.

    Дуров ёки платформа Telegram фойдаланувчиларнинг суиистеъмолликлари учун жавобгар экани ҳақидаги даъволарни Telegram жамоаси “абсурд” деб атаган.

    “Бутун дунё бўйлаб қарийб бир миллиард фойдаланувчи Telegram’ни алоқа воситаси ва муҳим маълумотлар манбаи сифатида ишлатади. Биз ушбу вазиятнинг тез орада ҳал этилишини кутмоқдамиз. Telegram ҳар доим сиз билан”, дейилади муносабатда

    Франция президенти нима демоқда?

    “Павел Дуров ҳибсга олинганидан кейин Франция ҳақидаги ёлғон маълумотларни ўқияпман. Франция сўз ва мулоқот эркинлиги, инновациялар ва тадбиркорликка содиқдир. Telegram раҳбарининг Франция ҳудудида ҳибсга олиниши давом этаётган суд тергови доирасида амалга оширилди”, деди Макрон Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

    Маълумот ўрнида, Telegram асосчиси Россиядан ташқари, Сент-Киц ва Невис, БАА ва Франция фуқаролигига эга. Амирликлар ва Россия Ташқи ишлар вазирлиги Францияни уларнинг ҳам фуқароси ҳисобланган Дуровга консуллик хизматини тақдим этишни сўраган.

    28.08.2024, 09:40   Изоҳ (0)   8229
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россиялик амалдорларга Telegram'даги ёзишмаларини ўчириш буюрилди — ОАВ

    25.08.2024, 19:10

    Макрон Дуровнинг ҳибсга олинишига муносабат билдирди  

    26.08.2024, 20:02

    Дуров қандай жиноятда айбланаётгани маълум бўлди  

    26.08.2024, 20:43

    БАА Дуровнинг ҳибсга олиниши сабабли Францияга талаб билан чиқди

    27.08.2024, 09:30

    Дуров ҳибсга олингач, Telegram мессенжерини юклаб олиш кескин ошди

    27.08.2024, 11:05

    Дуровнинг ҳибсга олиниши ортида Вашингтон турибди — Россия Давлат думаси 

    27.08.2024, 18:32
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.