• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Кубик-рубиклар ёрдамида 3 минг долларгача даромад топаётган зоминлик йигит (фото)

    Instagram тармоғида 450 мингдан ортиқ обуначига эга бўлган Ҳусан Мирзаҳабибов ўзининг ноодатий санъат тури билан кўпчиликнинг эътиборига тушган. Эндигина 19 ёшни қаршилаган қаҳрамонимиз кубик-рубик ва иплар ёрдамида инсонлар суратини чизади. Тармоққа жойлаган видеоларини эса минглаб обуначилар томоша қилади. Боиси бундай ижод намунаси ўзбек аудиторияси учун янгиликдир.            

    “Автоҳалокат қизиқишларимни ўзгартирган”

    Фото: Ҳусан Мирзаҳабибов архивидан

    — Зоминдаги оддий оилада дунёга келганман. Дадам тадбиркорлик билан шуғулланади. Онам уй бекаси. Бешта ўғилмиз. Биз Ҳасан ва Ҳусан — кичик фарзандларимиз.  Болалигим ҳамма болалар каби оддий ўтган. Аммо содир бўлган бир воқеа сабаб ҳаётим ўзгариб кетди.

    Мактабни  тамомлаб университетга ўқишга кираман, деб юрган вақтларим автоҳалокатга учрадим. Воқеа қандай бўлганини эслай олмайман. Кўзимни очганимда шифохонада ётардим. Оёқ суякларим синиб кетганди, ҳатто кесиб ташлашлари ҳам мумкин эди. Юриб турган инсон бирдан тўрт девор ичида ётиб қолса қийин экан. Салкам бир ярим йил давомида уйда даволанишимга тўғри келди. Зерикиб интернетдаги суратларни кўриб ўтирсам кубиклардан ясалган сурат эътиборимни тортди. Сўнгра кубик-рубиклардан расм чизишни ўрганиш истаги пайдо бўлди. Яхши расм чизганим учун ўрганишим ҳам осон бўлди. Бу соҳанинг йўналишлари эса жуда кўп. Кубик-рубик ҳам уларнинг бир туридир. Иплардан сурат ишлаш эса яна бир туридир. Аста-секин ўргана бошладим, яна кубик сотиб олишим керак эди. Ота-онам бу сафар ҳам қўллаб-қувватлади. Хитойдан кубиклар сотиб олиб беришди.  Ҳозирда уйимда 11 мингдан ортиқ кубиклар бор.

    “Битта сурат учун 7 соат вақт сарфлайман”

    Фото: Ҳусан Мирзаҳабибов архивидан

    — Биринчи кубик-рубикдан Дилими тахаллуси орқали танилган блогерни суратини чизганман. Уни тайёрлаш учун 4 кун вақтим кетганди. Биринчи марта тахлаётганимда кубикларим қулаб тушган. Яна қайтадан териб чиққанман. Видео олиб, монтаж қилишни унчалик яхши билмасдим. Аммо кейинчалик ўргандим. Ҳозир вақт машинаси орқага қайтганда, бошқа инсонларни ҳам расмини чизардим. Негаки биринчи суратини ишлашга энг муносиб одамлар кўп эканлигини англадим. Сўнгра кўплаб халқимиз севган инсонларни расмларини тайёрлашни бошладим. Улар орасида чет эл президентлари ҳамда  машҳурларнинг қиёфалари ҳам бор. Бир расмни чизишим учун одатда етти соат вақт кетади. Аммо ишни бошлашдан аввал 3-4 кун ўша инсонни ўрганаман. Ижодини кузатиб, суратларини йиғиб юраман. Қандай чизиш-у қандай ҳолатда бўлишини режалаштираман.

    Бу орада одамлардан ҳам таклифлар тушди.Тўйларга ҳам таклиф қилиб, ота-онасини суратларини тайёрлашимни сўрайдиганлар бўлди. Бўш вақтимда уларга ҳам бориб тураман. Ўшанда уларнинг қанчалик хурсанд бўлганини кўриб қийинчиликларим, чизиш учун кетган вақтим зое кетмаганидан хурсанд бўламан.

    “Ҳамдам Собиров меҳнатимни қадрламади”

    Фото: Ҳусан Мирзаҳабибов архивидан

    — Баъзида бу ишлардан воз кечгим келади. Чунки одамлар ишимни қадрламагандек, тушунмаётгандек ҳам туюлади. Болалар кунида ўзимизнинг туманда панда расмини чиздим. Болалар беғуборлик билан томоша қиларди. Аммо ота-оналари бошқача муносабатда бўлди. Уларни уришиб “юр, вақтимни олма, бекорчи нарсаларга” дея олиб кетганларига гувоҳ бўлдим. Шуни эшитганимдан кейин бошлаган ишимни ҳам чизгим келмай, аранг тугатдим. Шерикларимга битта суратга олиб, йиғиштириб ташланглар, дедим. Бизда кўпчилик бу каби соҳаларни, ижод намуналарини унчалик тушунмайди. Айрим машҳурлар чизган расмларимга жавоб бермаган ҳолатлари ҳам бўлган. Қадрига етиши ҳақида гапирмасам ҳам бўлади. Бошқа давлатларда эса бу соҳадан мусобақалар ҳам ўтказилади. Ҳамдам Собировнинг ижодини яхши кўрганим сабаб унинг туғилган кунига портретини тайёрлагандим. Аммо у ҳеч нарса демади, яъни бир неча соатлик меҳнатимга эътибор ҳам бермади.

    “3 минг долларгача даромад топаман”

    Фото: Ҳусан Мирзаҳабибов архивидан

    — Ижодим давомида кўплаб давлат раҳбарларининг ҳам суратларини кубик-рубиклар ёрдамида ишлаганман. Аммо энг севимли суратларим — бу Шавкат Мирзиёев, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ва биринчи президентимиз Ислом Каримовники бўлиб, уларнинг қиёфасини қайта-қайта тасвирлашдан эринмайман.

     Моддият ҳам керак, шу боис пулга ҳам портретлар тайёрлаб тураман.  Олдинлари кунига бештагача суратлар тайёрлар эдим. Бир ой узлуксиз шу ҳолатда ишлаганим учун соғлиғимда муаммолар пайдо бўлди. Шу сабаб ҳозир камроқ чизяпман. Бу машғулотим ортидан 1000 доллардан 3000 долларгача пул ишлаб топаман.

     “Ноодатий санъатни ривожлантирмоқчиман”

    Фото: Ҳусан Мирзаҳабибов архивидан

    — Келажакда бу соҳани янада ривожлантирмоқчиман. YouTube блогерлик билан  шуғулланиш ниятим бор. Ўзим каби ноодатий ишлар билан шуғулланаётган ёшларга ёрдам бериб, уларни оммага танилиши ҳамда бошқа давлатларда бўлаётган мусобақаларда қатнаши учун қўллаб-қувватламоқчиман. Одамлар бунақа ноодатий санъатларни ҳам тушунишига ёрдам бермоқчиман. Чунки мендек ноодатий ишлар билан ҳамма одамлар ҳам шуғулланмайди. Бундай инсонлар эътиборсиз, чекка қишлоқларда қолиб кетишини хоҳламайман, — дейди Ҳусан Мирзаҳабибов.                                                    

                                                                                      Гавҳар Эшонқулова суҳбатлашди

    24.07.2024, 15:10   Изоҳ (0)   29819
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 25 июль куни ҳарорат яна кўтарилиши мумкин

    24.07.2024, 13:35

    Ўзбекистонлик алпинистлар илк бор Ўзбекистоннинг энг баланд нуқтасига кўтарилди 

    24.07.2024, 13:15

    Варшавадаги пичоқбозлик: ўзбекистонлик йигит айбланувчи эмас, у жабрланувчи

    24.07.2024, 12:59

    Ўзбекистонда психологлар фаолиятини тартибга солувчи қонун лойиҳаси қабул қилинди

    24.07.2024, 12:25

    Владимир Путин ва Си Цзиньпин Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади 

    24.07.2024, 11:32

    Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади 

    24.07.2024, 10:33
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш атрофида Ердан ўн баробар катта “қуш” кўринди

    Дунё | 26 май, 00:18

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 64-халқаро гуллар фестивали бошланди

    Ўзбекистон | 26 май, 00:06

    Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум бўлди

    Спорт | 26 май, 00:02

    Ироқда сув захиралари рекорд миқдорда камайди 

    Дунё | 25 май, 23:30

    Суперлига. “Динамо” камбек амалга ошириб, “Қизилқум”дан устун келди

    Спорт | 25 май, 23:27

    Қорақалпоғистонда инспектор қувган йигит мактаб ўқувчиси эмаслиги аниқланди (видео) 

    Ўзбекистон | 25 май, 23:17

    АПЛ. Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан Англия чемпионати бронза медалига эга чиқди

    Спорт | 25 май, 22:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.