Самарқанд тумани, “Жўйи сой” МФЙ ҳудудидан ўтган Уста Умар Жўрақулов кўчасида 3 июль куни соат 18:00 ларда ЙТҲ содир бўлган. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Nexia-2 автомобили ҳайдовчиси йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб келаётганда йўлнинг белгиланмаган қисмидан югуриб ўтаётган, 2017 йилда туғилган пиёдани уриб юборган.
Пиёда зудлик билан Самарқанд шаҳар марказий шифохонасига олиб келинган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан пиёда шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)