• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Рақобат қўмитаси “жонланди”: кутилмалар қандай?

    Июль ойида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси фаоллиги сезиларли ошди. Қўмита рақобат бўйича қонунчиликни бузган субъектларга нисбатан иш қўзғатилгани ҳақида бераётган баёнотлар жамоатчилик эътиборига тушмоқда. Бундай “жонланиш”га нималар туртки бўлди?

    Фото: “Дарё”

    Янги раҳбардан умидлар каттами?

    Жорий йил 21 июнь куни 7 ой давомида раҳбарсиз ишлаб келаётган Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига Халилилло Тўрахўжаев раис этиб сайланди. Бунга айрим жамоатчилик фаоллари илиқ фикрлар ва умидлар билдирди. Ҳуқуқшунос Саидали Мухторалиев янги раҳбар реформатор эканига урғу берди.

    Халилилло Тўрахўжаев
    Фото: Сенат

    “Халилилло аканинг Олий суд раиси ўринбосари сифатида ўзининг адолати ва қатъияти билан меҳнат ҳуқуқи соҳасига қўшган алоҳида ҳиссасини доимо қадрлаймиз. Тўрахўжаев фуқаролик судлов тизими ривожи учун жуда катта ишлар қилди, унинг даврида меҳнат ҳуқуқи соҳасида ҳам энг ёрқин ва адолатли ишлар кўрилди”, дея фикр билдирди мутахассис.

    Йилнинг энг фаол ва ҳалол давлат ташкилоти номига ким муносиблиги аниқ. Рақобат қўмитасининг янги раиси бир ой ичида ташкилотнинг бутун фаолияти давомида қилинмаган ишларни амалга оширди, деб ёзади Telegram’даги “Файзбоғ” канали.

    Иқтисодчи Отабек Бакиров эса қўмитага янги раҳбар сайлангани ўзбекистонликлар учун яхши, монополистлар учун ёмон хабарлигини ёзди.

    Янги раҳбар Тўрахўжаевга аввалги раҳбарлар каби енгил бўлмайди. Чунки ҳар қандай юқори эшикларни тепиб киришга ўрганиб қолган олигарх ва монополистлар мавжуд қонунларни менсимай, бюрократия билан осон тил топишади, осон келишади ва осон сотиб олади. Бу бузуқ тизимни парчалаб ташлашга кўп куч ва ресурсларни йўналтириш керак, дея қайд этган иқтисодчи.

    Қўмита раиси бўлишидан олдин Халилилло Тўрахўжаев Олий суд раиси ўринбосари сифатида ишлаган. Шу билан бирга, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси лавозимларида ҳам фаолият юритган.

    Қўмитанинг аввалги раҳбари Шоҳрух Шорахметов 2023 ноябрда лавозимидан озод этилганди. Бунга йирик савдо тармоқларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга тенг шароит яратилмагани, улардан маҳсулот пулини олишдаги муаммолар, аҳолида маҳсулот сифати ва нарх-навоси бўйича шикоятлар кўплиги Рақобат қўмитаси фаолиятидаги жиддий камчиликлардан далолат экани сабаб сифатида келтирилган. Орадан 7 ой ўтиб, қўмита фаолиятида жиддий “жонланиш” кўзга ташланмоқда.

    Кетма-кет баёнотлар

    Қўмита жорий йил июль ойи бошидан бери жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлган бир неча масалаларда расмий баёнотлар бермоқда. Масалан, 4 июль куни Россиянинг “Лукоил” компанияси шўба корхонаси бўлган Lukoil Overseas Supply аnd Trading Ltd’ га нисбатан нарх манипуляцияси аломатлари билан иш қўзғатилгани эълон қилинди. Бунга сабаб сифатида корхонанинг биржа савдоларида техник олтингугурт нархи манипуляцияси аломатлари аниқлагани, бунинг ортидан маҳсулот нархи ўртача 10 фоиздан 50 фоизгача кўтарилгани келтирилган.

    Мана энди росмана жиддий: Рақобат қўмитаси “Лукоил” шўбасига нисбатан иш очган. Монополистларга қарши кураш айнан шундай жиддий процессларда тестдан ўтади. Устун мавқега эга компаниялар томонидан пропандан тортиб минерал ўғитларгача, бензиндан тортиб дизелгача таклифни қисиш орқали нархларни манипуляция қилиши одатга айланган. Чунки бунинг учун қаттиқ жазо бўлмаган, жарималар қўлланганида ҳам лўлича муолажа кўринишида кулгили даражада бўлган. Энди очофатлар манипуляциялар орқали ўзлаштирганидан каррасига ортиқ жарима олишлари керак. Очофат монополияларга қарши курашда жамоатчиликнинг қўллови жуда ҳам муҳим, деб ёзган иқтисодчи Отабек Бакиров.

    Қўмитанинг яна бир баёноти ижтимоий тармоқларда кўп муҳокама қилинган ва эътирозли масала — ҳисоблагичларнинг электр қувватини ортиқча ҳисоблаётгани юзасидан берилди.

    Мазкур ҳолатларни жойларга чиққан ҳолатда ўрганиб, муаммоларни манзилли ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида тезкор ишчи гуруҳ тузилди. Ўрганиш давомида аниқланадиган камчиликларни бартараф этиш бўйича қонуний чоралар кўрилиши таъминланади, дейилади хабарда.

    Қўмита томонидан жорий ой давомида кўплаб масалаларда, хусусан, Жиззах вилояти туман ҳокимликларининг рақобатга зид қарорлари бекор қилингани, минерал ўғитлар бозорида нархларни асоссиз ошириш ҳолати бўйича иш қўзғатилгани тўғрисида хабарлар берилди. Ижтимоий тармоқлар фаоллари темирйўл тизимида учраётган муаммо ҳақида (йўловчи поезд чипталари алдаб сотилгани ва ундаги хизмат сифатсизлигидан норозилик билдирилган) чиқиш қилгач, қўмита ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини бошлаб юборди. Йирик бозор иштирокчиларидан Korzinka супермаркетлар тармоғи томонидан бузилган реклама қонунчилиги юзасидан ҳам иш қўзғатилгани маълум қилинди. Қўмита 15 июль куни “Тошкент шаҳар сув таъминоти”га нисбатан иш қўзғатди.

    Баёнотлар танқидий йиғилиш мевасими?

    Жорий йилнинг 29 июнь куни Халилилло Тўрахўжаев бошчилигида Рақобат қўмитаси йиғилиши ўтказилган. Унда 2024 йил биринчи ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар ва уларнинг натижалари таҳлил қилинган.

    Фото: Рақобат қўмитаси
    Йиғилишда қўмита раиси томонидан ҳудудларда рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишида ишлар қониқарсизлиги айтилди, дейилади ташкилот хабарида.
    Фото: Рақобат қўмитаси

    Қайд этилишича, Халилилло Тўрахўжаев давлат харидлари, тил бириктиришлар ва картел келишувлар, монополияга қарши тартибга солиш, нархларни назорат қилиш ва бошқа йўналишларида ишлар самарали йўлга қўйилмаганини таъкидлаган. Шу сабаб барча ҳудудий орган раҳбарлари ишни ташкил этишда шахсий жавобгарлиги юзасидан огоҳлантирилган ва натижа кўрсатиш учун уларга 3 ой муддат берилган. 

    Фото: Рақобат қўмитаси

    Рақобат — ЖСТ шартларидан

    Ўзбекистон 2026 йилгача Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлмоқчи. ЖСТга қўшилиш ўз-ўзидан бўлмайди, албатта. Аввало, мамлакат иқтисодиётида корхоналар учун тенг шароит яратилиши керак. Бу эса рақобат муҳити яхшиланишига олиб келади. Ривожланган давлатлар тажрибасида ҳам рақобат иқтисодий ўсишнинг асосий омилларидан бўлиб келган.

    Жорий йилнинг май ойида Швейцариянинг Женева шаҳрида ЖСТнинг 8-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистондан ишчи гуруҳ вакиллари ташкилотга аъзолик бўйича музокаралар олиб борди. Мулоқотда қатнашган Рақобат қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Қорабоев айрим режалар ҳақида маълумот берган.

    Фаррух Қорабоев
    Фото: Рақобат қўмитаси
    Қайси корхоналарда монопол ҳолатга олиб келувчи эксклюзив ҳуқуқлари бўлса, бекор қилишга мажбурмиз. Чунки биз тенг шароит яратишимиз керак. Бу йўналишда, яъни рақобатни кучайтириш учун охирги 2–3 йилда 7 та бозорда тўлиқ эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди. Ҳозир яна 14 та эксклюзив ҳуқуқларни бекор қилиш бўйича таклифлар киритилди. Яъни биз секин-секин очиқ бозор шароитига кириб борамиз ва бунга мослашишимиз керак. 2030 йилгача белгиланган “Тараққиёт стратегияси” қабул қилинган. Унда монополия сақланиб қолаётган 17 та соҳада монополиялардан воз кечиш мақсади қўйилган. Улар жуда катта соҳалар — энергетика, темир йўллар ва бошқалар. Рақобатга ҳозирдан тайёрланмасак, эртага ЖСТга киргандан кейин миллий ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар тенг шароитга мослаша олмасдан, рақобатда ютқазиб қўйиши мумкин. Шунинг учун ҳозирдан уларни кучли қилишимиз керак, дея фикр билдирган раис ўринбосари.

    Ўзбекистонда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг устувор вазифаларидан бири — республика бозорида рақобатни таъминлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳисобланади. Жамоатчилик томонидан қўмита ўз функцияларини қай даражада бажармоқда, деган савол кўп берилади. Чунки рақобат мамлакатнинг ривожланиш асосларидан экан, бунга масъул ташкилотга саволлар бўлиши табиий. Агар чиндан ҳам қўмита олдига қўйилган вазифалар тўлиқ бажарилса, яқин келажакда мамлакатда иқтисодиёт субъектларига тенг шароит яратилиши, рақобат кучайиши ва пировардида янада яхшироқ иқтисодий ўсишга эришилиши кутилади.

    15.07.2024, 21:10   Изоҳ (0)   8404
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Рақобат қўмитаси “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси”га нисбатан иш қўзғатди 

    12.07.2024, 17:07

    Рақобат қўмитаси Korzinka супермаркетлар тармоғига нисбатан иш қўзғатди 

    15.07.2024, 11:18

    Рақобат қўмитаси “Тошкент шаҳар сув таъминоти”га нисбатан иш қўзғатди

    15.07.2024, 17:20

    Фарғонада Қирғизистондан йиллик 6 млн тонна қирғиз кўмири етказиб бериш лойиҳаси амалга оширилади

    15.07.2024, 20:30

    Қорақалпоғистонда “Қаратау” номи остида алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди

    15.07.2024, 20:20

    Хитой автомобилсозлиги тарихига бир назар: бугунги Зеекр бренди яралиши учун саноат қайси йўлларни босиб ўтди?

    15.07.2024, 20:20
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    34 ёшли аёл 24 соат ичида турникда тортилиш бўйича Гиннес рекордини ўрнатди

    Дунё | 3 июн, 00:00

    “Трамп Путин ва Зеленский билан учрашувга тайёр” — Оқ уй матбуот котиби 

    Дунё | 2 июн, 23:45

    “Украина ўт очишни тўлиқ тўхтатишни талаб қилмоқда” — Владимир Зеленский

    Дунё | 2 июн, 23:30

    Парижда Макроннинг ҳайкали ўғирлаб кетилди

    Дунё | 2 июн, 23:15

    Япония 10 минг нафар ўзбекистонлик мутахассисни иш билан таъминлайди

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:58

    Истанбулда Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Нималарга келишилди?

    Дунё | 2 июн, 22:40

    Ямал “Олтин тўп” ҳақида гапирди

    Спорт | 2 июн, 22:28

    Наманганда Onix люкидан танасини чиқариб ҳаракатланган қиз узр сўради (видео) 

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.