Шавкат Мирзиёев Уттар-Прадеш штатида содир бўлган фожиа оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон президенти Драупади Мурму ва бош вазири Нарендра Модига таъзия йўллади. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.
Давлат раҳбари қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади, — дейилади хабарда.
Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги диний маросим чоғида юз берган тиқилинч сабабли камида 107 киши ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти аёллардир. Омон қолганлардан бирига кўра, тиқилинч воиз Бҳоле Бабанинг мурожаатидан кейин бошланган. Ташқарида йўлни тўсиб қўйган машина ҳам бўлган.
Изоҳ (0)