Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
“Севги изтироби” сериалида Эмир роли билан танилган турк киноюлдузи Кан Уранжиўғли ўғли билан тушган суратини саҳифасига жойлади.

Инстаблогер Марям Тиллаева классик услубдаги фотосессиясидан расмларни обунчалари билан бўлишди.

Шаҳло Зоирова машинасини уриб олганини турмуш ўртоғига қандай айтгани ҳақида видео жойлади.
Актриса Дурдона Қурбонова санъат олийгоҳини тамомлагандан сўнг имтиёзли ўқигани боис уч йил ишлаб бергани ва бу орада “ўқимаган” деган гап-сўзларга қолгани ҳақида негативчилар учун жавоб қайтарди.

Дзюдо чемпиони Диёра Келдиёрова спорт майдонида чемпион бўлса-да, уйда келинлик вазифаларини ҳам бажаради.
Ўзбекистон халқ артисти Озода Нурсаидова ҳеч қачон таслим бўлмасликка чақирмоқда.
-RQgUqVZd.avif)
Актриса Раъно Шодиева Аюб Шаҳобиддинов режиссёрлигидаги “Баҳорни қувиб” фильмидаги роли учун Хитойда “Энг яхши актриса” деб топилди.
“Чол ва набира” фильми актёри Маъруф Шарипов уйланиш учун қиз қидираётганини маълум қилди.

Инстаблогер, актриса Шаҳло Алижонова ва блогер Шоҳруз Рўзибоевнинг никоҳ оқшоми Тошкентдаги ресторанларнинг бирида бўлиб ўтди. Тўйда блогерлар Зебо Раҳимова, Феруза Норматовалар келинчак билан бирга бўлди. Шаҳлонинг Instagram’даги блогер акалари ҳам икки ёшни табриклаш учун тўйхонага гулдасталар билан келди.
Изоҳ (0)