• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    Машҳур сериаллардаги ролларни рад этиб, кейинчалик афсусланган корейс актёрлари

    Актёрлик карьерасида рол танлаш ғоят муҳим аҳамиятга эга. Машҳур сериал ёки фильмда иштирок этиш бир кечада номи унча танилмаган актёрни ҳақиқий юлдузга айлантириши, муваффақиятсиз лойиҳадаги рол эса карьера ривожига жиддий зарар етказиши мумкин.

    Кон Ю ва “Қуёш авлодлари”


    “Қуёш авлодлари” замонавий Кореянинг энг машҳур драмаларидан бири саналади. БМТ тинчликпарвари капитан Ю Ши Жин ва ҳарбий шифокор Кан Мо Ённинг севги қиссаси бутун дунё томошабинларини ўзига ром этди. Ҳозирда жасур ҳарбий ролини Сон Жун Гидан бошқа ҳеч ким ижро эта олмайдигандек туюлса-да, у бош ролга таклиф қилинган ягона актёр эмасди. “Шаҳзоданинг биринчи қаҳвахонаси” драмасининг юлдузи Кон Ю ҳам Ю Ши Жин капитан ролини ижро этиш учун жиддий номзод сифатида кўриб чиқилганди. Бироқ Кон Ю жуда банд иш жадвали ва сочини калталатиши сабабли таклифни рад этади. Натижада ижодкорлар Сон Жун Гини танлади, Кон Ю эса кўп ўтмай бошқа машҳур “Иблис” драмасидаги ажойиб ижроси билан томошабинларни лол қолдирди.

    Чан Хёк ва “Сирли боғ”

    Корейс фантастик сериали “Сирли боғ” 2010 йилнинг энг машҳур асарига айланди. Ёмғир пайтида таналари алмашиб қолган тадбиркор Ким Жу Вон ва камбағал, бироқ мағрур каскадёр аёл Гил Раим ўртасидаги муҳаббат қиссаси томошабинлар эътиборини тортди. Дастлаб сериал ижодкорлари “Буюк умид” ва “Раҳмат” сериалларида рол ижро этган кореялик актёр Жанг Ҳёкни Ким Жу Вон ролида кўришни исташган. Бироқ актёрнинг “Сирли боғ”да қатнашиши унинг агентлиги таклифни рад этгани сабабли амалга ошмади ва 2010 йилда у бошқа машҳур сериал “Қул овчилари”да бош ролни ижро этди.

    Экранда Ким Жу Вон образини актриса Ҳа Жи Вон билан ҳамкорликда ўйнаган актёр Ҳён Бин ажойиб тарзда гавдалантирди. Сериал эфирга чиққандан сўнг актёрнинг исми ва юзи машҳур газеталар саҳифаларида, телевидение ва интернетда тез-тез учрай бошлади — бу ҳодиса “Ҳён Бин синдроми” деб ном олди.

    Пак Шин Хе ва “Қирмизи юрак”

    Ли Жун Ги ва Айю (Ли Жи Ин) бош ролларда суратга олинган “Қирмизи юрак” тарихий корейс сериали чиққанига 9 йил бўлган бўлса-да, ҳамон кўплаб томошабинлар томонидан севиб томоша қилинмоқда. Корё сулоласининг тўртинчи валиаҳд шаҳзодаси Ван Со ва танасида XXI аср қизи Ко Ха Жин жойлашган ёш аристократ аёл Хе Suning драматик севги қиссаси ватанида катта шов-шувга сабаб бўлмаган бўлса-да, чет элларда бу сериал ҳақиқий сенсацияга айланди.

    Суратга олиш ишларига тайёргарлик кўриш жараёнида сериал ижодкорлари бош ролни “Сен гўзалсан”, “Меросхўрлар” ва “Пиноккио” каби романтик сериаллар юлдузи, актриса Пак Шин Хега топширишни исташган. . Бироқ Пак Шин Хе иши кўплиги туфайли бу таклифдан воз кечишга мажбур бўлди ва 2016 йилда “Шифокорлар” сериали ҳамда “Биродар” фильмида бош ролларни ижро этди.

    Хе Су роли машҳур корейс қўшиқчиси Айюга насиб этди. У бундан олдин ҳам бир нечта сериалларда рол ўйнаганди. Сарой ва романтик эҳтирослар гирдобига тушиб қолган ёш аристократ аёл образи ёш актрисанинг ижрочилик маҳоратини жиддий синовдан ўтказди, бироқ у бу вазифани аъло даражада уддалади. Ли Жун Ги ва Айю қаҳрамонларининг экрандаги жуфтлиги сериалнинг ҳақиқий кўркига айланди.

    Юн Ин Хе ва “Ўзга сайёралик маҳбубим”

    Ким Су Хён ва Чон Жи Хён бош ролларда ижро этган “Ўзга сайёралик маҳбубим” номли фантастик романтик драма 400 йилдан бери Ерда яшаётган ўзга сайёралик То Мин Жун ва ғалати феъл-атворли актриса Чхон Сон-и ўртасидаги муҳаббат қиссасини ҳикоя қилади. Дастлаб бош рол актриса Юн Ин Хега берилган эди. У машҳур “Шаҳзоданинг биринчи қаҳвахонаси” драмасида ўзини йигит қилиб кўрсатишга мажбур бўлган Ко Ин Чхан исмли қиз ролини ижро этгани билан танилган эди. Бироқ актриса ошкор қилинмаган шахсий сабабларга кўра ролни рад этади. Кейинчалик Юн Ин Хе “Ўзга сайёралик маҳбубим” фильмида рол ўйнашдан воз кечганидан афсусланганини тан олди.

    Натижада ўзга сайёраликка кўнгил қўйган актриса Чхон Сон-и образини Чон Жи Хён ажойиб тарзда гавдалантирди. Ким Су Хён билан биргаликда улар томошабинларнинг севимли жуфтлигига айланди. Уларнинг қаҳрамонлари кадрда истеъмол қилган корейс қовурилган товуғи эса сериал намойиши тугагач, дунёнинг турли мамлакатларида ҳақиқий феноменга айланди.

    Чон Гин Сок ва “Гулдан ҳам гўзал йигитлар”

    “Гулдан ҳам гўзал йигитлар” номли романтик корейс сериалининг бой оила вориси Го Жун Пё ва оддий камбағал қиз Гим Жан Ди ўртасидаги севги тарихи аллақачон афсонавий даражага етган. Дастлаб, бош эркак ролини ижро этиш учун ўша пайтда “Хон Гилдон” тарихий сериалидаги асосий роллардан бири билан танилган корейс актёри Жанг Гин Сок танланган эди. Бироқ Жанг Гин Сок бошқа лойиҳани танлайди. У классик мусиқа ва симфоник оркестр созандаларига бағишланган “Бетҳовен вируси” сериалида бош ролни ижро этади.

    F4 деб аталувчи тўртта чиройли ва бадавлат йигитлар сардори Го Жун Пё ролини ёш кореялик актёр Ли Мин Ҳо қўлга киритди ва бу унинг учун ҳақиқий шуҳрат чўққиси бўлди. Сериал бутун дунё бўйлаб катта шов-шувга сабаб бўлди ва Ли Мин Ҳони Осиёнинг ҳақиқий суперюлдузига айлантирди. Жанг Гин Сок эса ўз навбатида “Сен гўзалсан” мусиқий-романтик сериалида юлдузлик лаҳзаларини бошдан кечирди.

    12 июн, 10:20   Изоҳ (0)   1213
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #корейс сериаллари#дорама#актёрлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Қалбим чечаги» 23 ёшда: Сериал қаҳрамонларининг тақдири қандай кечди? (фото)

    07.09.2020, 16:46

    Беғубор муҳаббат ҳақида ҳикоя қилувчи корейс сериали «Қиш сонатаси» актёрлари 18 йил ичида қанчалик ўзгарди? (фото)

    10.09.2020, 16:23

    Беғубор муҳаббат ҳақида ҳикоя қилувчи Жанубий Корея тарихий сериаллари 

    26.04.2024, 18:20

    Экран қаршисига михлаб қўядиган корейс детектив сериаллари

    21.09.2024, 13:55

    Netflix томонидан тақдим этилган энг яхши 5 та корейс сериали (трейлер) 

    28.10.2024, 18:40

    Қизиқарли сюжети билан ҳар қандай Голливуд фильмларини ортда қолдирадиган чет эл сериаллари

    07.11.2024, 17:50

    Ҳамма нарсадан чарчаганлар учун: ҳаётга ва ишга иштиёқ уйғотадиган корейс сериаллари

    21.11.2024, 09:55

    Корейс сериаллари юлдузлари битта қисм учун қанча гонорар олади?

    22.11.2024, 14:52

    Янги йил кайфиятини яратишга ёрдам берадиган корейс сериаллари

    28.12.2024, 11:52

    Рамёнга бўлган муҳаббат ва Netflix’даги машҳурлик: қандай қилиб корейс сериаллари бутун дунёга таъсир ўтказмоқда?

    11 январ, 09:49

    Фақат “Калмар ўйини” эмас: Жанубий Кореянинг энг яхши 7 та сериали

    17 январ, 17:55

    Қайғули якуни билан томошабинлар қалбини тилка-пора қилган корейс сериаллари (трейлер) 

    13 феврал, 17:37

    Дорамалар нима ҳақида: Корейс сериалларининг тўртта машҳур мавзуси

    10 март, 09:35

    Кинолокациялар: корейс сериаллари тез-тез суратга олинадиган машҳур жойлар

    20 март, 09:29

    Қизиқарли сюжети билан “Калмар ўйини”дан қолишмайдиган машҳур корейс сериаллари

    27 март, 11:43

    Юқори рейтингга эга турк сериаллари: турклар ўзи яхши кўрган топ дизилар

    20 май, 18:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    Ўзбекистон | 15 июн, 14:55

    Тошкентда Dynamic Tower қурилиши мумкин

    Ўзбекистон | 15 июн, 14:13

    Агуэро: “Роналду Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини телевизорда кўраяпти”

    Спорт | 15 июн, 14:00

    Мисрдан гепатит C га қарши дори воситалари учинчи партияси Ўзбекистонга етиб келди

    Ўзбекистон | 15 июн, 12:52

    “Ливерпуль” икки ҳужумчисини 105 млн еврога пулламоқчи

    Спорт | 15 июн, 12:37

    Паркентда 3 нафар бола сувга чўкиб вафот этди

    Ўзбекистон | 15 июн, 11:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.