Андижонда аёлни оиласи олдида шарманда қилмаслик учун 7 минг доллар талаб қилган эркак ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Қайд этилшича, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида товламачилик жиноятига чек қўйилди. Фуқаронинг аризаси асосида ўтказилган тадбирда 42 ёшли эркак ушланди.
У аёл билан бўлган ишқий муносабатлари ҳақида маълумот тарқатиш, оилавий шаънини ерга уриш билан таҳдид қилиб, унга босим ўтказган. Шунингдек, у ички ишлар органларида мавжуд баённомани қайтариб бермаслик ва маълумотларни ошкор қилмаслик эвазига 7 000 АҚШ доллари талаб қилган.
Тезкор чора-тадбирлар натижасида эркак пулни олаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шу каби ҳолатар
- Бухоро шаҳрида эркак билан ишқий муносабатда бўлиб, уни турмуш ўртоғига ошкор қилмаслик эвазига телефон талаб қилган қиз қўлга олинганди.
- Тошкентда аёлнинг фото-видеоларини эри ва қайнотасига кўрсатишини айтиб, ундан пул талаб қилган эркак ушлангани,
- Тошкент вилоятида 19 ёшли қизнинг суратларини тарқатиш билан таҳдид қилган йигит қўлга тушгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)