Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева барчани Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади.

Бу кун биз тинч ва осуда ҳаётимиз учун жонини фидо қилган инсонлар қаҳрамонлиги олдида бош эгамиз. Уларнинг жасорати ва матонати миллат хотирасининг таянчи, куч-қудратимиз манбайидир.
Тарих сабоқлари тинчликнинг нақадар бебаҳо неъмат эканини доим ёдимизга солиб турсин. Барчамизга эзгулик, бирдамлик, эртанги кунга ишонч ёр бўлсин!, деб ёзади Саида Мирзиёева.
Изоҳ (0)