• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бўстонлиқдаги 8 кишига тегишли ерни 1 млн доллардан ортиқ пулга ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги ер олди-сотдиси бўйича ноқонуний ҳолатлар аниқланиб, жиноят ишлари қўзғатилди.

    Фото: Видеодан кадр

    Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Бўстонлиқ туманида яшовчи, 1980 ва 1988 йилларда туғилган 2 нафар шахс ўзаро келишган ҳолда, мазкур туман ҳокимлиги томонидан боғдорчилик ва узумчиликка ихтисослашган ширкатнинг 2 нафар аъзосига далаҳовли қуриш мақсадида ажратиб берилган 20 сотих ер майдонини харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, ўзини гўёки ушбу ер участкасининг эгаси деб таништирган, 1964 йилда туғилган фуқаро ҳам ер майдонини харидор номига ўтказиб бериш эвазига ушбу 230 минг долларни олган вақтида қўлга тушган.

    Бўстонлиқ туманида қайд этилган яна бир ҳолатда, 1996 йилда туғилган шахс ўзининг қариндошига туман ҳокимлигининг 2008 йилдаги қарорига асосан Чирчиқ дарёсининг муҳофаза зонасидан ободонлаштириш ҳамда қайиқлар тўхташ жойи барпо этиш учун ажратиб берилган 36 сотих ер майдонини 150 минг долларга сотишга келишиб, шунингдек, кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг доллар талаб қилиб, жами 160 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Бошқа ҳолатда эса Тошкент шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган шахс ўзганинг ишончига кириб, унга Бўстонлиқ туманида жойлашган ва 8 нафар фуқарога тегишли бўлган 72,6 сотих нотурар ер майдонининг ҳар бир сотихини 14 900 доллардан ҳисоблаб, жами 1 миллион 81 минг 740 долларга сотишга келишган.

    Шунингдек, мансабдор танишлари орқали ушбу ер майдонини турар жой тоифасига ўтказиб, у ерда кўп қаватли уй қуриш учун рухсат олиб бериш эвазига 10 минг доллар талаб қилган. Аммо Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у олдиндан 110 минг долларни олган вақтида ушланган.

    Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Сўнгги ойларда ерни ноқонуний сотишга уриниш ҳолатлари

    2025 йил март ойининг бошларида Навоий, Андижон, Фарғона ва Тошкент вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланиб, жиноят ишлари қўзғатилганди. Хусусан,  пойтахтда яшовчи фуқаро Тошкент туманида жойлашган ва давлат захирасида бўлган 16 сотих ерни 352 минг долларга харидорга сотишга келишиб ҳамда юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 30 минг доллари олган вақтида ушланган. 26 март куни Самарқандда давлат захирасидаги 2 гектар ерни 100 миллион сўмга сотмоқчи бўлган шахс қўлга тушгани хабар қилинганди.

    Февраль ойида Фарғонада фуқаро 2,5 гектар ерни 650 минг долларга сотишга келишиб, олдиндан 100 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганди. Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 32 гектар ерни 2,4 млн долларга ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинганди.

    Сурхондарё вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 45 сотих ерни 60 минг долларга сотишга келишиб, 56,7 минг доллар ва 43 миллион сўм олган вақтида қўлга тушганди. Хоразм вилоятининг Урганч туманида фуқаро давлат захирасида бўлган 24 сотих ер майдонини кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 45 минг доллар ва 13 миллион сўм олган вақтида ушланганди.

    28 март, 12:12   Изоҳ (0)   1557
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #ер#ноқонуний сотиш

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижон ва Қорақалпоғистонда ер майдонларини олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

    26 январ, 23:20

    Жиззахда 30 сотих ерни 705 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    29 январ, 22:23

    Жиззахда 13 сотих, Самарқандда эса 2,4 гектар ерни сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

    5 феврал, 18:40

    Фарғонада 2,5 гектар ерни 650 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди 

    16 феврал, 18:35

    Сурхондарёда 43 сотих ерни 187 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    18 феврал, 22:05

    Тошкент вилоятида ерни 2,4 млн долларга ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс ушланди (видео)

    21 феврал, 10:36

    Самарқандда 2,4 гектар ерни 95 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    24 феврал, 22:10

    Ерларимиз чет эл фуқароларига бериб юбориляпти, мазмунидаги хабарлар асоссиз — Кадастр агентлиги

    6 март, 21:02

    Тошкент вилоятидаги ерни 352 минг долларга ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди (видео)

    7 март, 11:33

    Андижонда адвокат стажёри ва шериги 34 минг долларни ноқонуний олаётганида қўлга тушди (видео)

    18 март, 10:26

    Самарқандда давлат захирасидаги 2 гектар ерни 100 млн га сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    26 март, 21:00

    Энди тадбиркорлар камида беш йил ижарада фойдаланган давлат мулкини тўғридан-тўғри ўзи сотиб олиши мумкин бўлади

    27 март, 16:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.