• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Путин ва Трамп телефон орқали қандай келишувларга эришди?

    АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин 18 март куни телефон орқали суҳбатлашди. Бу Трампнинг президентликка киришидан сўнг, Украинадаги урушни тўхтатиш бўйича режасини амалга оширишни бошлаганидан кейинги иккинчи мулоқотдир.

    Коллаж: “Газета.ру”

    Суҳбатга Кремлнинг муносабати

    Кремль маълумотларига кўра, сиёсатчилар “Украина атрофидаги вазият бўйича батафсил ва очиқ фикр алмашишни давом эттирган” ва можарони ҳал қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттириш ниятини тасдиқлаган.

    Путин Трампга Украинадаги вазиятни ҳал қилиш йўлларини биргаликда ишлаб чиқишга тайёрлигини айтган. Шунингдек, АҚШ президентининг Россия ва Украинанинг энергетика инфратузилмасига 30 кун давомида зарба беришдан ўзаро воз кечиш ғоясини қўллаб-қувватлаган ва ҳарбийларга шундай буйруқ берган.

    АҚШ президентининг 30 кунлик тинчлик ўрнатиш ташаббуси доирасида Россия томони бир қатор муҳим масалаларни кўрсатиб ўтган. Булар жанговар тўқнашув чизиғи бўйлаб эҳтимолий ўт очишни тўхтатишни самарали назорат қилишни таъминлаш, Украинада мажбурий сафарбарликни тўхтатиш ва Украина Қуролли Кучларини қайта қуроллантириш зарурияти билан боғлиқ, дейилади баёнотда.

    Шунингдек, Путин америкалик ҳамкасбига 19 март куни 175 нафар асир 175 кишига алмаштирилиши ҳақида маълум қилган.

    Кремль баёнотида айтилишича, томонлар “Украинадаги келишувга эришиш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттиришга” ва шу мақсадда Россия ва Америка эксперт гуруҳларини тузишга келишиб олган.

    Оқ уй баёноти

    Оқ уй баёноти анча қисқароқ бўлди. Гарчи суҳбат давомида АҚШ президентининг расмий вакили Ден Скавино унинг “яхши кетаётганини” таъкидлаган бўлса-да, Оқ уйнинг якуний баёнотида Украинадаги урушга фақат иккита абзац муносабат берилди.

    Улардан бирида қуйидаги гаплар келтирилган:

    Лидерлар тинчликка эришиш ҳаракатлари энергия ва инфратузилма соҳаларида ўт очишни тўхтатиш, шунингдек, Қора денгизда ўт очишни тўхтатиш ва доимий тинчликка эришиш учун техник музокаралар ўтказишдан бошланишига келишиб олди. Ушбу музокаралар дарҳол Яқин Шарқда бошланади.

    Шунингдек, Трамп ва Путин “стратегик қуролларни тарқатишни тўхтатиш зарурияти”, Яқин Шарқни “келажакдаги можаронинг олдини олиш учун потенциал ҳамкорлик минтақаси” сифатида ва “Исроилни йўқ қилиш имкониятига эга бўлмаслиги керак бўлган” Эронни муҳокама қилган.

    Бир оз вақт ўтгач, Дональд Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида Путин билан алоқаларини яна “жуда яхши ва самарали” деб таърифлади. Унинг фикрича, у Путин билан энергетика обектларига дарҳол ўт очишни тўхтатиш ҳақида келишиб олган.

    Зеленский қандай муносабат билдирди?

    Путин ва Трамп ўртасидаги суҳбатдан бир неча соат ўтгач, Украина президенти Владимир Зеленский Америка томонидан суҳбат тафсилотларини кутаётганини маълум қилди.

    У Россия энергетика инфратузилмасига зарба беришни тўхтатиш таклифини қўллаб-қувватлашини (Россия томонидан кўзгудаги қадам эвазига), бироқ АҚШ ва Россия етакчиларининг музокаралари ҳақида кўпроқ маълумот олишни исташини айтди.

    Менимча, агар биз президент Трамп билан суҳбатлашсак ва ўшанда россияликлар америкаликларга нима таклиф қилганини ёки америкаликлар россияликларга нима таклиф қилганини батафсил билиб олсак, тўғри бўлади, деди Зеленский.

    Кейинроқ Украина раҳбари Путиннинг баёнотларига қарамай, Россия фуқаролик инфратузилмасига ҳужум қилишда давом этаётганини айтди.

    Бугун Путин амалда ўт очишни тўлиқ тўхтатиш таклифини рад этди. Дунё бунга жавобан Путиннинг урушни чўзишга бўлган ҳар қандай уринишларини рад этиши тўғри бўларди, деди у.

    Икки президентнинг суҳбати тахминан бир ярим соат давом этди. Путин билан суҳбат арафасида АҚШ президенти Аир Форcе Оне бортида журналистларга Россия президенти билан суҳбатда ҳудудлар масаласини ва Россия ҳамда Украина ўртасида “муайян активларни тақсимлаш”ни муҳокама қилишни режалаштираётганини айтганди.

    Ер ҳақида гаплашамиз. Биз электр станциялари ҳақида гаплашамиз, деган эди у.

    Оқ уй матбуот котиби ҳам Путин билан суҳбатда Запорожье АЭС атрофидаги вазиятни муҳокама қилиш режалаштирилганини тасдиқлаган. Бир оз вақт ўтгач, Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида Россия раҳбари билан Украина бўйича тинчлик келишувининг кўплаб элементлари келишилганини таъкидлаб, “ҳали қилинадиган ишлар кўп”лигини айтганди.

    19 март, 08:51   Изоҳ (0)   8179
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Трамп#Путин#Украинадаги уруш

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дарз кетган Ғарб коллективи. Трамп дунёни қандай ўзгартирмоқчи?

    19 феврал, 19:20

    “Россия Украина бўйича музокаралар столига қайтишга тайёр” — Путин 

    19 феврал, 21:40

    “Урушни шу ҳафта тугатиб бўлмайди”: Зеленский тинчлик шартлари, Трамп билан муносабатлар ва Украинада сайловлар ўтказиш ҳақида гапирди

    24 феврал, 10:19

    Макрон: “30 та давлат Украинага хавфсизлик кафолатини беришга тайёр” 

    25 феврал, 09:05

    Уч йиллик урушга назар. Воқеалар энди қандай ривожланади?

    25 феврал, 17:20

    “Россия можарони тўқнашув чизиғи бўйлаб музлатишни тан олмайди” — Лавров 

    26 феврал, 23:15

    “Украина хавфсизлик кафолатлари эвазига Россияга ҳудудий ён босиши керак” — Трамп маслаҳатчиси 

    3 март, 11:25

    “Американинг олтин даври энди бошланди”: Трампнинг Конгрессдаги муҳим баёнотлари

    5 март, 13:53

    Россия Францияни “ядровий таҳдид” қилишда айблади 

    7 март, 11:56

    “АҚШ расмийлари Москвага жўнаб кетди” — Трамп

    13 март, 10:10

    Путин ёрдамчиси: “Москва вақтинчалик сулҳни хоҳламайди, у узоқ муддатли келишувдан манфаатдор”

    13 март, 17:12

    “Биз жанговар ҳаракатларни тугатишга тайёрмиз” — Путин

    14 март, 09:20

    Трамп Байден маъмуриятини АҚШ ва Россия муносабатларини ёмонлаштиришда айблади

    14 март, 19:35

    Трамп Путин билан телефон орқали суҳбатлашганини маълум қилди 

    14 март, 19:19

    Оқ уй Трамп Путин билан суҳбатлашмаганини билдирди

    14 март, 21:35

    Финляндия АҚШга тухум етказиб беришдан бош тортди

    17 март, 09:45

    А ва Б режа: АҚШ Украинадаги урушни қандай тугатиши маълум қилинди 

    17 март, 11:55

    Трампга нисбатан нафрат руҳий касаллик сифатида тан олиниши мумкин

    17 март, 18:50

    Трамп Путин билан 18 март куни музокаралар ўтказишини маълум қилди

    17 март, 17:56

    Исроил Ғазога ҳужумни қайта тиклади, 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлди (видео)

    18 март, 08:35

    Трамп Оқ уйда Зеленский билан жанжалдан кўзланган мақсадни айтди

    18 март, 13:20

    Трамп ва Путин урушдан кейин қайси ҳудудлар Россия назоратида қолишини муҳокама қилади — NYT

    18 март, 14:15

    Трамп Байденнинг болаларини давлат қўриқчиларидан маҳрум қилди

    18 март, 16:35

    АҚШда 120 ёшдан ошган 3,2 млн ҳисоб эгаси вафот этган деб қайд этилди

    18 март, 19:25

    Трамп ноқонуний муҳожирларни илова ёрдамида ўз-ўзини депортация қилишга чақирди 

    18 март, 20:10

    АҚШ молия вазири Трамп Россияга нисбатан санкциялар сиёсатини қайта кўриб чиқишни буюрганини маълум қилди

    18 март, 22:20

    Путин Трамп билан мулоқотдан сўнг Россия армиясига 30 кун давомида Украина энергетика инфратузилмасига зарба бермасликни буюрди

    18 март, 23:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Божхона қоъмитаси Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келишидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 2 август, 21:00

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Трамп Оқ уйда ҳашаматли тантаналар зали қуриб, уни АҚШга совға қилмоқчи

    Лайфстайл | 2 август, 20:55

    Андижонда “отпуска”даги ўқитувчилар мактаб таъмирлаётгани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 2 август, 20:44

    Рекорд сармоялар: гигант технологик компаниялар 2025 йилда сунъий интеллект учун 115 млрд доллар сарфлади

    Дунё | 2 август, 20:40

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.