АҚШнинг марказий ва жанубий штатларида содир бўлган ҳалокатли торнадолар камида 33 кишининг умрига зомин бўлди. Табиий офатдан энг кўп Миссури штати зарар кўрган. У ерда камида 12 киши ҳалок бўлгани тасдиқланди. Бу ҳақда BBC хизмати хабар бермоқда.
Бу ҳақда Миссури штати йўл патрул хизмати Озарк, Батлер, Уэйн ва Жефферсон округларида 12 кишининг вафот этганини маълум қилди.
Канзасда кучли чанг бўрони туфайли 50 та транспорт воситаси иштирок этган ЙТҲда камида саккиз киши ҳалок бўлган.
Оклахомада бир киши, Техаснинг Амарилло округида эса чанг бўрони пайтида содир бўлган автоҳалокатлар оқибатида уч киши ҳалок бўлган.

Миссисипи штати маъмурлари Уолтхолл, Ковингтон ва Жефферсон-Дэвис округларида бўрон туфайли олти киши ҳалок бўлганини маълум қилган.
Арканзас штатининг фавқулодда вазиятлар бошқармаси уч киши ҳалок бўлгани ва 29 киши жароҳатланганини хабар қилди.
Теннесси ва Миссури штатларида ҳокимият янги торнадолар хавфи ҳақида огоҳлантирди. Шунингдек, чақмоқ ва кучли шамол бўлиши кутилмоқда.

Фавқулодда вазиятлар ходимлари томонидан олинган суратларда шикастланган бинолар ва ағдарилган юк машиналари кўриш мумкин.
Бир киши ҳалок бўлган Батлер округида бир нечта ўлим ҳолати қайд этилган, бир неча киши эвакуация қилинган. Минтақага янги торнадолар ёпирилиши кутилмоқда.
Жоржияда губернатор Брайан Кемп фавқулодда ҳолат эълон қилди ва маҳаллий аҳолини янада кучлироқ об-ҳавога "тайёр туришга" чақирди.

Арканзас губернатори Сара Хакаби Сандерс ҳам уч кишининг ўлимидан сўнг фавқулодда ҳолат эълон қилган.
"Арканзасга кучли момақалдироқ ва торнадолар ҳужум қилди ва бутун штат бўйлаб хавф, қийинчилик ва азоб-уқубатлар келтиришда давом этмоқда. Бу чоралар айнан шу сабабли оқланади," дейилади унинг баёнотида.
Миллий метеорология хизматининг Об-ҳавони прогноз қилиш маркази маълумотларига кўра, "кучли момақалдироқлар" чақмоқ, кучли шамол, дўл ва янги торнадоларни келтириб чиқариши мумкин.
Шунингдек, Қуйи Миссисипи ва Теннесси водийлари, Мексика кўрфазининг марказий қирғоқлари ва мамлакат жануби-шарқида жуда катта зарар етказиши мумкин бўлган "сезиларли" ва "мисли кўрилмаган" кучдаги торнадоларнинг "қўшимча хавфи" мавжуд.
Изоҳ (0)