• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    Қаҳрамонларини бутун дунё билса-да, ҳеч қачон машҳур бўлмаган актёрлар

    Бош қаҳрамонлари ғайриоддий қаҳрамонлар: роботлар, ўзга сайёраликлар, ғайриоддий мавжудотлар бўлган фильмлар бор. Кўпинча уларни костюм кийган одамлар ўйнашади. Бу, айниқса, компьютер графикаси кинематографияда жуда кам миқдорда ишлатилган 80 йиллардаги фильмларга тааллуқли.

    Алф

    Ёқимтой ва доим оч юрадиган ўзга сайёраликни актёр, продюсер ва қўғирчоқбоз Пол Фаско ўйлаб топган. У нафақат шу номдаги сериалда, балки бошқа бир қатор фильмларда ҳам Алфага овоз берган. Масалан, “Шелдоннинг болалиги”, “Жаноб робот”, “Муҳаббат қайиғи” ва бошқа мультфильмларда ҳам Пол Фасконинг овози янграйди.

    Алф уйда югуриб юрган саҳналарни цирк актёри Михай Месарош ўйнайди. Бўйининг 83 сантиметрлиги унга қўл келади. 

    Чубакка

    “Юлдузлар жанги” сагасидаги Вуки қабиласидан бўлган саёҳатчи ролини актёр Питер Мейҳю ижро этган. Қизиғи шундаки, унинг кастингдаги иштироки кино тарихидаги энг тезкор синовлардан бири бўлган: у шунчаки ўрнидан турган ва ролга тасдиқлаган. Муаллифлар Чубаккани улкан, жуда баланд бўйли мавжудот сифатида тасаввур қилишган. Унинг бўйи 221 сантиметр бўлиб, гримёрларнинг кўплаб муаммоларини ҳал қилади. Питер Мейҳю “Синдбод ва йўлбарс кўзи” фильмида газетадаги фотосурати сабаб дебют қилади. Лойиҳа муаллифлари энг катта оёқли одам ҳақидаги мақолани кўриб, уни Минотавр ролига таклиф қилишади. 

    R2-D2 роботи

    Енгил дроид ҳар доим ҳам механик модел бўлмаган. Франшизанинг кўплаб фильмларида уни актёр Кенни Бейкер ижро этган. Эркакнинг бўйи 112 сантиметр бўлиб, у осонгина кичик роботга айланиши мумкин эди. Аммо ишнинг ўзи анча мураккаб эди: роботнинг костюми ёмон бошқариларди, Тунисдаги суратга олиш ишлари эса чидаб бўлмас жазирамада бўлади. 

    Бегона

    Фильм ижодкорлари Бегона образи учун актёр излаб, унга мос келадиган Балажи Бадежони барлардан бирида учратишади. Унинг бўйи, турли маълумотларга кўра, 208 сантиметрдан 218 сантиметргача, танаси ниҳоятда озғин ва қўллари номутаносиб равишда узун эди. “Бегона” фильмидан сўнг Балажи Нигерияга кетади ва у ерда ўз санъат галереясини очади. Эркак бир умр патология — ўроқсимон ҳужайрали анемия билан яшаган, бу унинг организмини сезиларли даражада заифлаштирган. Бадежо шамоллаб, асоратлар билан касалхонага ётқизилган ва 40 ёшга тўлмасдан касалхонада вафот этган.

    Қўл

    “Аддамслар оиласи”даги Қўл томошабинларни жимгина кулдирар ва қўрқитарди: ўргимчак каби бармоқлари билан ҳаракатланар, хўжайинлар билан имо-ишора тилида мулоқот қилар ва улар билан бирга саёҳатга чиқарди. Қўлнинг нариги томонида актёр ва кўзбойлоғич Кристофер Харт турарди. Унинг карьераси даҳшатли, аммо ғайриоддий бошланган — у қабр қазувчи бўлиб ишлаган. Кейинчалик у машҳур иллюзионист Девид Копперфилд билан бирга ишлайди. Хуллас, бу йигитнинг қўлларини бутун Америка, кино орқали эса бутун дунё танийди. Кристофернинг қўли яна бир қанча лойиҳалар, жумладан, “Қотил қўл”, “Фаришта” ва бошқаларда рол ўйнаган.

    Грут

    “Галактика қўриқчилари” фильмидаги дарахцимон гуманоид роли баланд бўйли Кристиан Годлевскига насиб этади. Деярли барча актёрлар Грут билан алоқада бўлишлари керак бўлганлиги сабабли уни одам ўйнашига қарор қилинади. Актёр кейинчалик дарахт танаси тасвирланган махсус кўк костюм кийган ва образни Грутнинг боши билан тўлдирган. Унутилмас “Мен Грутман”ни эса актёр Вин Дизель олти тилда ижро этади. 

    Плавалагуна

    Майвен Ле Беско (ёки оддийгина Майвен) қўшиғи билан ҳаммани мафтун қилган “Бешинчи элемент”даги Дива ролини ўйнайди. Плавалагуна образини Майвеннинг ўзи ўйлаб топган, қўшиқни эса албаниялик опера хонандаси Инва Мула ижро этган. Классик партия соф сопранода янграйди, иккинчи қисмни эса овоз режиссёрлари қайта ишлаб, қўшимча товушлар қўшади. Бундан ташқари, Майвен ўзини сценарий муаллифи ва режиссёр сифатида ҳам синаб кўрган.

    Фавн

    Ертўла ва лабиринтнинг даҳшатли эгаси Фавн ролини актёр Даг Жонс ижро этган. Унинг шунга ўхшаш роллари кўп: “Бетмен қайтмоқда” (Озғин масхарабоз), “Фокус-покус” (зомби Билли Батчерсон), “Сирли одамлар” (Қалам бошли) ва бошқа кўплаб йиртқич ҳайвонлар. Фантастик мутантларни яратиш мавзуси ҳар доим эгилувчан, узун қўллар ва худди шундай бўйинли Дагга яқин эди. Унинг ижросидаги махлуқлар ҳақиқатан ҳам реалистик ва даҳшатли бўлиб чиқади.

    28 феврал, 11:45   Изоҳ (0)   6112
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#фильмлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Таниқли актёрларнинг фарзандлари суратга тушган 10 та фильм (трейлер) 

    13.12.2024, 13:35

    Геймер бўлиш шарт эмас: видеоўйинлар асосида суратга олинган Голливуд фильмлари

    16.12.2024, 19:25

    Актёрлар режиссёр ва продюсерлар олдига қўйган кутилмаган ноодатий шартлар

    20.12.2024, 09:58

    Болалигидаёқ машҳурликка эришган, аммо уни сақлаб қололмаган Голливуд актёрлари (фото)

    12 январ, 18:30

    2024 йилда энг кўп даромад келтирган фильмлар топ 15 талиги

    13 январ, 09:41

    Голливуднинг афсонавий юлдузлари ўрнини босиши кутилаётган ёш актёрлар (фото) 

    11 январ, 11:25

    64 ёшли актёр Жан-Клод Ван Дамм ўзининг машҳур рақсини такрорлади (видео)

    25 январ, 14:40

    Машҳурлик чўққисига етганда кинони тарк этган жаҳон юлдузлари 

    31 январ, 18:51

    Леонардо Ди Каприо ҳақида кўпчилик билмайдиган 22 та факт: энг юқори гонорари, сиёсий қарашларидан тортиб болаликдаги қадрдон дўстигача

    5 феврал, 09:39

    Ўзбек дубляжининг янги истиқболлари

    6 феврал, 12:00

    Жоан Роулингни отаси ёқтирмаган, Деми Мур ғилайлиги учун масхара қилинган: болалиги ўта оғир ўтган жаҳон юлдузлари (фото)

    8 феврал, 13:55

    Брюс Уиллиснинг аҳволи оғирлашди: актёр тилдан қолган ва оила аъзоларини таний олмаяпти

    8 феврал, 21:09

    Океан соҳилларида жойлашган 10 та жаннатмонанд пляж (фото)

    13 феврал, 12:42

    Жеки Чан, Ван Дамм ва бошқа жангари фильмлар юлдузларининг қизлари қандай кўринишда? (фото)

    13 феврал, 13:15

    Машҳур ота-онасининг ёрдами билан эмас, ўз истеъдоди билан муваффақият қозонган юлдузлар (фото)

    17 феврал, 17:11

    Дисморфофобия: тасаввуридаги жисмоний нуқсонларидан азият чекадиган Голливуд юлдузлари

    17 феврал, 11:40

    Киану Ривз Голливуддаги энг меҳрибон ва камтар актёр эканини исботловчи ҳолатлар

    15 феврал, 10:15

    “Том ва Жерри” 85 ёшда: болалигимизни ёдга солувчи мультфильм қандай яратилган?

    17 феврал, 09:36

    Болаларнинг сўнгги тилагини амалга оширган, уйсизларга ёрдам берган ва бошқа инсонийлик фазилатлари билан танилган Голливуд актёрлари

    18 феврал, 15:02

    Атиги биргина роли билан карьерасини сақлаб қолган Голливуд актёрлари

    18 феврал, 12:37

    Аҳмоқона, ғалати ва ҳайратланарли сабабларга кўра машҳур роллардан воз кечган Голливуд актёрлари

    19 феврал, 09:43

    Тўй яқин: хонанда Селена Гомес ва продюсер Бенни Бланко 35 млн долларга ҳашаматли уй харид қилди

    20 феврал, 16:40

    Муҳаббатнинг кўзи кўр: Голливуд юлдузларининг изтиробли севги ҳикоялари

    20 феврал, 09:43

    Ҳинд киносининг бир нечта тилда эркин сўзлаша оладиган юлдузлари  

    21 феврал, 15:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда “олтмишвой” ва “етмишвой”лар туғилиши сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 22:35

    Етакчи давлатлар Исроилни Ғазога ёрдам етказишга қўйилган чекловларни бекор қилишга чақирди

    Дунё | 21 июл, 22:00

    Макроннинг рейтинги рекорд даражада пастлади

    Дунё | 21 июл, 21:41

    Украинада коррупцияга қарши кураш бюроси раҳбарларидан бири қўлга олинди

    Дунё | 21 июл, 21:25

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    Дунё | 21 июл, 21:06

    Тадқиқот: Ўзбекистонда 97% аҳоли рақамли кўникмаларни муваффақият калити деб ҳисоблайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 19:00

    Жанубий Корея генерали Шимолий Корея билан атайлаб уруш юзага келтиришга уринишда айбланмоқда

    Дунё | 21 июл, 20:50

    Бангладешда ўқув самолёти қулаб тушиши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 21 июл, 20:35

    Ўзбекистонда жуда иссиқ ҳаво ҳафта давомида сақланиб туради

    Ўзбекистон | 21 июл, 20:25

    АҚШ федерал судлари 75 фоиз ҳолатларда Трампга қарши қарорлар чиқарган

    Дунё | 21 июл, 20:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.