Дам олиш кунлари кузатилган баҳорий илиқ об-ҳаводан сўнг ушбу ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.

Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 24—25 февраль кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 26 февралда республиканинг қолган ҳудудларида ёмғир қорга айланади. Баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлади.
Айрим жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача, баъзида 23-25 метр/секундгача кучайиши мумкин.
24 февраль куни кундузи ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 10-15 даража илиқ атрофида бўлади, 25—27 февраль кунлари 0-5 даража илиққача аста-секин пасаяди. 26—27 февраль кунларига келиб, кечалари ҳарорат 0-5 даража совуққача пасаяди.
Иш ҳафтаси давомида республика шимолида ҳарорат асосан кечалари 4-9 даража совуқ, кундуз кунлари 3 даража совуқ — 2 даража илиқ бўлади. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади.
Тошкентда 25—28 февраль кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланади) бўлади. Ҳаво ҳарорати бугун кундузи 13-15 даража илиқ, эртага 11-13 даража илиқ бўлади, 26—28 февралда 2-5 даража илиққача пасаяди. 27—28 февралга келиб ҳарорат кечалари 0-3 даража совуққача аста-секин пасаяди.
Изоҳ (0)