Нью Йоркда 5-февал куни Ўзбекистон ва Сомали ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма коммюнике имзоланди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.
![](/static/2025/02/06/Somali-O6uESvqS.jpg)
Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Сомалининг БМТдаги доимий вакили Абукар Даҳир Усмон имзолади.
Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган институтлари доирасида ҳамкорликни кучайтиришга тайёр эканликларини тасдиқлади. Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини топиш мақсадида икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.
Таъкидланишича, мазкур ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистон билан Африка давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.
Шу тариқа, Сомали Федератив Республикаси Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 157-давлатга айланди. 2024 йил сентябрида Либерия Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 154-давлат, Того 155-давлат, Багама Ороллари Ҳамдўстлиги эса 156-давлат бўлганди.
Ўзбекистон 2024 йилда Африка, Америка ва Европанинг 12 та давлати билан дипломатик муносабатлар ўрнатди.
Изоҳ (0)