• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон ва Малайзия дронлар ишлаб чиқаришда ҳамкорлик қилади

    Ўзбекистон ва Малайзия ақлли қишлоқ хўжалиги технологиялари ва дронлар ишлаб чиқаришда амалий ҳамкорлик қилишга келишди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

    Қайд этилишича, ҳозирги кунда Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида бир нечта йўналишда ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда. Шу мақсадда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизими масъуллари, Тошкент ва Қашқадарё вилоятлари ҳамда туман раҳбарлари ва кластерлардан иборат делегация Малайзияда хизмат сафари билан борди.

    Ташриф давомида ақлли қишлоқ хўжалиги технологиялари ва дронлар ишлаб чиқариш, шоличилик, балиқчилик, каучук етиштириш, мева-сабзавот ва ипак маҳсулотларини экспорт қилиш каби йўналишларда амалий ҳамкорлик ишларини бошлашга келишиб олинди.

    Хусусан, Меrаque компанияси билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш илмий-тадқиқот институти ҳудудида ақлли қишлоқ хўжалиги техникалари ва дронларни маҳаллийлаштирган ҳолда ишлаб чиқариш бўйича келишув имзоланди.

    Малайзия Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги вазирлигининг Балиқчилик департаменти ҳамда “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ҳамкорлигида Ўзбекистонда Малайзиянинг янги технологиялари асосида интенсив балиқчилик, биофлок ва криветка етиштириш лойиҳалари йўлга қўйилади. Малайзия Қишлоқ хўжалиги маркетинг агентлиги билан ҳамкорликни ривожлантириш орқали Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавот ва ипак маҳсулотларини экспорт қилиш йўлга қўйилади.

    Малайзия компаниялари Ўзбекистонда дронлар ишлаб чиқаришга қизиқиш билдираётгани ҳақида 2023 йилнинг апрелида маълум қилинганди. 2024 сентябрида Малайзиянинг етакчи робототехника етказиб берувчиси Меrаque Group компанияси ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланганди.

    Ушбу компания келгуси уч йил ичида Ўзбекистонда мингта иш ўрни яратадиган ва 100 минг гектар қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатадиган ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш учун 20 миллион Малайзия ринггити сармоя киритмоқчи. Компания, шунингдек, минтақадаги технологик такомиллаштириш учун қўшимча 30 миллион ринггит йиғмоқчи.

    2018 йилда ташкил топган Меrаque компанияси кенг турдаги дронлар ва улар учун дастурий таъминот ишлаб чиқариш, робототехникага ихтисослашган. Компания Вьетнам, Камбоджа, Филиппин, Лаос ва Покистонда фаолият юритади. 

    Шавкат Мирзиёевнинг учувчисиз парвоз қилувчи замонавий қурилмалар — дронлар қишлоқ хўжалигида муҳим аҳамиятга эгалигини айтганди.

    “Агар соҳанинг эртанги кунини ўйласак, бундай замонавий тизимга тезроқ ўтишимиз керак. Дронлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, бу борада қўшма корхона тузиш ва кадрлар тарбиялаш масаласига алоҳида эътибор қаратиш лозим”, деган эди давлат раҳбари. 

    Ўзбекистонда 2021 йилнинг ноябридан бошлаб қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирлар учун мўлжалланган, максимал учиш оғирлиги 100 килограммгача (бошқа мақсадларда 25 килограммдан ортиқ бўлмаган) учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишга рухсат этилган. Уларни олиб кириш ва фойдаланиш учун рухсат олишнинг анча мураккаб тартиби туфайли қишлоқ хўжалигида агродронлардан фойдаланиш кенг тарқалмаган.

    Қишлоқ хўжалигида дронлардан фойдаланиш 

    Қишлоқ хўжалиги учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланишнинг энг самарали йўналишларидан бири ҳисобланиб (экинлар ҳолатини кузатиб бориш, пестицидларни пуркаш, тупроқ ҳолатини, суғориш даражасини таҳлил қилиш, касалликларни аниқлаш ва ҳ.к.) 2023 йилда жаҳон учувчисиз учиш қурилмалар бозорининг 28 фоизини ташкил қилган. Fact.MR таҳлилий агентлиги маълумотларига кўра, 2033 йилга бориб қишлоқ хўжалиги дронлари бозори 4 баробар кенгаяди ва 14 миллиард долларга етади.

    Японияда деярли 5 миллион гектар экин майдони мавжуд. Бугунги кунда экин майдонларининг 20 фоиздан ортиғида ўсимликларни ҳимоя қилиш, зараркунандалар ва бегона ўтларга қарши курашда дронлардан фойдаланилмоқда. Польша Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва қишлоқ ишлари вазирлиги маълумотларига кўра, дронлардан фойдаланиш тармоқ унумдорлигини 5 фоизгача ошириши ва ҳар йили иқтисодий қийматнинг 2,5 миллиард еврога қўшимча ошишига олиб келиши мумкин. Хитойда 200 мингдан ортиқ учувчисиз учиш қурилмаларидан 14,5 млн гектарга яқин экин майдонларини ишлов бериш учун фойдаланилади.

    6 феврал, 12:31   Изоҳ (0)   3091
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #қишлоқ хўжалиги#дронлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев: Дрон ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга эътибор қаратиш лозим

    22.07.2017, 19:10

    Ўзбекистонда Ерлар деградацияси жараёнлари билан курашиш масалалари бўйича департамент ташкил этилади

    11.06.2022, 03:38

    Малайзия компаниялари Ўзбекистонда дронлар ишлаб чиқаришга қизиқиш билдирмоқда

    13.04.2023, 10:25

    Ўзбекистонга Япониядан объектларни масофадан ўрганувчи дронлар олиб келинади

    30.08.2023, 15:10

    Малайзия компанияси Ўзбекистонда дронлардан фойдаланиш кўламини кенгайтирмоқчи 

    19.09.2024, 21:10

    Шавкат Мирзиёев “чемпион” тадбиркорларни кўпайтириш кераклигини айтди

    20.12.2024, 17:03

    Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Малайзияга боради

    2 феврал, 09:07

    Ўзбекистон президенти Малайзияга жўнаб кетди

    4 феврал, 10:39

    Petronas эгизак миноралари Ўзбекистон байроғи рангларига бурканди (фото, видео)

    4 феврал, 18:38

    Ўзбекистон—Малайзия шериклигини инновацион ривожлантириш даврини бошлашга келишилди

    5 феврал, 11:49

    “Мақсадимиз — муносабатларни стратегик шериклик даражасига олиб чиқиш” — Шавкат Мирзиёев

    5 феврал, 16:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.