Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида эркак Бош прокуратура биноси ёнида ўзини ёқиб юборди. Бу ҳақда “Кактус медиа” хабар берди.
Манбаларнинг маълум қилишича, эркак кўчмас мулк билан боғлиқ битим юзасидан барча ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа ташкилотларга бир неча бор мурожаат қилган. Лекин шу кунгача ўз муаммосини ҳал қила олмаган. Шундан сўнг эркак ўз-ўзига ўт қўйишга уриниб кўрган.
“Бу менининг гувоҳлигимда содир бўлди. Эркак Бош прокуратура биноси олдида турарди. Кейин у шишадан қандайдир суюқликни ўзига қуя бошлади. Мен буни чой деб ўйладим. Сўнгра у ўзини ёқиб юборди”, дейди фаол Иргалай Бекмуратова.
Ҳодиса жойида тез тиббий ёрдам бригадаси фаолият юритмоқда, эркакнинг аҳволи ҳақида маълумот берилмаган. Бишкекнинг Октябрь тумани Ички ишлар бошқармаси ҳолат бўйича маълумотни кейинроқ тақдим этишга ваъда берган.
Изоҳ (0)