• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    “Калмар ўйини”: сериал ижодкорлари иккинчи мавсумда жавобсиз қолдирган 8 та савол

    “Калмар ўйини”нинг иккинчи мавсумидан кейин томошабинларда жуда кўп саволлар туғилмоқда. Улардан энг қизиқарлиларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

    Қўзғолон бостирилгандан сўнг ўйин давом этадими?

    Биринчи мавсумдан фарқли ўлароқ, иккинчи мавсумда ўйинни охиригача кўролмаймиз — учинчи босқичдан кейин Ки Хун бир нечта тарафдорларини қўриқчиларга ҳужум қилишга ва юқори қаватга чиқиш учун ташаббусни қўлга олишга ундайди. Бу исёнда унча кўп одам иштирок этмайди, тирик қолган ўйинчиларнинг аксарияти катта залда қолади — бинода тартиб ўрнатилгач, улар ўйинни давом эттириши мумкин. Натижада қўзғолонда ҳалок бўлганлар шунчаки ҳисобга пул қўшади. Қизиғи шундаки, иккинчи мавсумда бир вақтнинг ўзида бир нечта ўйинчининг ғалаба қозониш имконияти ҳақида айтилади — балки ўйинни чиндан ҳам тўхтатишар ёки мусобақалар давом этармикан?

    388-рақамли ўйинчида қандай сир бор?

    Иккинчи мавсумга кўплаб янги қаҳрамонлар қўшилди, аммо улар орасида ҳақиқатан ҳам қизиқарли бўлганлари ўнтадан ошмайди. Иштирокчилар орасида 388-рақамли ўйинчи Кан Де Хо алоҳида ажралиб туради, у ниманидир яшираётганга ўхшайди. Дастлаб у ўзини собиқ ҳарбий деб таништиради, сўзининг исботи сифатида денгиз пиёдаси татуировкасини кўрсатиб, 390-рақамли ўйинчи Ки Хуннинг эски дўсти Пак Чон Бени ишонтиради. Бироқ аста-секин Де Хонинг ёлғон гапиргани маълум бўлади — у қурол ишлата олмайди, жанг майдонида қўрқоқлик қилади, финалда ўртоқларига хиёнат қилади. Учинчи мавсумда бу қаҳрамоннинг аслида кимлигини билиш вақти келади.

    Шаман аёлнинг қарғиши амалга ошадими?

    Яна бир қизиқарли янги қаҳрамон — 04 рақамли ўйинчи Сон Не, ўзини шаман деб атайди, доимий равишда осмон ва ер худоларидан ёрдам сўрайди. Кўринишидан, у жуда шафқатсиз ва худбин аёл. Аёл ўзини ҳар қандай фалокатлардан ҳимояланган деб ҳисоблайди, лекин бошқаларни осонгина лаънатлайди ва бошқа ўйинчиларга азобда ўлишни башорат қилади. Кино ижодкорлари бу ўйинчини шунчаки қўшишмаган — шаман аёл ҳали ўзини кўрсатиши керак. Энг хавотирли томони шундаки, Сон Не ўйинчилар орасидан ўзига ишонганларини осонликча топади — унинг кичик тўдаси армияга айланиши мумкин.

    Капитан Пак кимга ишлайди?

    Биринчи мавсумда Хван Чун Хо оролдаги отишмадан кейин тирик қолади — уни Пак исмли балиқчилик кемасининг капитани қутқаради. Полициячи оролни топиш ниятидан воз кечмайди, бунда унга капитан Пак ёрдам беради, аммо финалда денгизчини қандайдир ташқи кучлар бошқараётганини кўрамиз — у қидирув гуруҳининг дронини ишдан чиқаради ва бунга тасодифан гувоҳ бўлган гуруҳ аъзосини денгизга ташлаб юборади. Эҳтимол, капитан собиқ бошловчи, ҳозирда 001 рақамли ўйинчи бўлган Хван Ин Хога ишлар. Чун Хо Ин Хонинг укаси бўлиб, Ин Хо капитандан уни ўйиндан узоқроқ тутишни сўраган бўлиши мумкин. 

    Кан Но Ил қандай ўйин ўйнаяпти?

    Иккинчи мавсумнинг энг қизиқарли сюжет чизиқларидан бири — Шимолий Кореядан қочиб келган Кан Но Илнинг ўйиндаги қўриқчиларга қўшилиши. Ёш аёлни фақат пул қизиқтиради — у бир пайтлар тортиб олинган фарзандини излаяпти, бироқ шу билан бирга у ўйинда ҳам бузғунчилик қилиб, мурдаларнинг ўғирланишига тўсқинлик қилмоқда. Но Ил 246-рақамли ўйинчи Кен Сокни асраб қолишга уриняпти, аммо у тез орада ҳалок бўлади. Бу ўлим шимолий кореялик мерганнинг хатти-ҳаракатини ўзгартирадими? У Ки Хун бошчилигидаги қаршилик ҳаракатининг бир қисмига айланадими? Охир-оқибат фарзандини топа оладими? Шунча қотиллик содир этганидан кейин кечирилармикан?

    Ки Хуннинг қизини яна кўрамизми?

    Биринчи мавсумда сериалнинг кўплаб саҳналари Ки Хуннинг кичик қизига бағишланган эди — аслида айнан қизи учун эркак хавфли ўйинга қўшилади. Янги қисмда қиз деярли тилга олинмайди — қаҳрамон ўзини ўйин ташкилотчиларини излашга бағишлаган. Иккинчи мавсум давомида Ки Хун унга фақат бир марта қўнғироқ қилади, лекин гапиришга журъат этолмайди. Бироқ қизи унинг учун ҳали ҳам қадрли, эҳтимол, қизча сериалнинг учинчи мавсумида муҳим рол ўйнар.

    Ўйин ташкилотчилари қанчалик қудратли?

    Албатта, учинчи мавсум финалида яхши хотимага умид қиламиз, аммо очиғини айтганда, Ки Хун ва ўйин ташкилотчилари ўртасидаги кучлар тенг эмас. Ўйин ортида турган ҳамжамият етарлича кучли ва уюшган бўлиб, ғолибларни тери остига жойлаштирилган чип орқали кузатади — улар капитан Пакни сотиб олади, ўлдирилганларнинг органларини ҳеч қандай хавф-хатарсиз сотишга мажбур қилади. Чун Хони яширган, кейин ишдан бўшатган полиция бошлиғи ҳам махфий компанияда ишлаётганига шубҳа бор. Бир киши бу тизимни барбод қила оладими? Бошқа фильм ва сериалларда ҳам шундай бўлган, лекин ўйин ташкилотчилари биргина Ки Хун учун жуда кучли эмасмикан?

    Иккинчи мавсум титрларидан кейинги кадрда нима содир бўлади?

    Титрлардан кейинги қисқа кадрда муаллифлар воқеа нима билан давом этишига кичик ишора беради — бу эпизодда бир нечта ўйинчилар “Секинроқ юрсанг, давом этасан” ўйини майдонига жуда ўхшаш жойга чиқадилар. Дарвоқе, бу ерда ҳаракат датчиги билан қоидабузарларни кузатадиган битта қўғирчоқ ёнида иккинчиси ҳам бор. Бу ўйиннинг кейинги босқичига ишора бўладими ёки йўқми, номаълум. Эҳтимол, бу исёндан кейинги ўйиннинг қўшимча датчик билан кучайтирилган давомидир. Учинчи мавсумни кутамиз...

    Бунда ҳаммани фақат бир нарса қувонтиради — учинчи мавсум, афтидан, аллақачон тайёр, унинг премераси ёзда бўлиши кутилмоқда. Шунда барча саволларга жавоб берилади. Нима бўлганда ҳам “Калмар ўйини” муаллифлари оммани яна ўзига жалб қилишнинг уддасидан чиқди, улар томошабинларни болаларнинг ғалати ўйинлари ҳақида гапиришга, фақат рақамларига кўра фарқ қиладиган одамлар учун қайғуришга мажбур қилиш йўлини топишди. Бу ҳар қандай мақтовга арзийдиган катта ютуқ.

    16 январ, 10:33   Изоҳ (0)   10474
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #корейс сериаллари#«Калмар ўйини»
    Ҳилола Ғиёсова

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Яхши кунлар ҳали олдинда: ҳаёт нақадар гўзаллигига ишонч бахш этувчи корейс сериаллари (трейлер) 

    30.05.2024, 13:50

    Кинотавсия: Юрагингиз тубидаги энг нозик ҳисларни уйғотиб юборадиган корейс сериаллари

    12.06.2024, 09:37

    Бир ўтиришда томоша қиласиз: биринчи дақиқаларданоқ экран қаршисига михлаб қўядиган корейс сериаллари

    20.06.2024, 14:29

    Драмалар даврини бошлаб берган энг яхши корейс сериаллари 

    10.08.2024, 10:50

    Фақат “Калмар ўйини эмас”: қизиқарли сюжетга бой энг яхши корейс сериаллари

    23.08.2024, 13:13

    Экран қаршисига михлаб қўядиган корейс детектив сериаллари

    21.09.2024, 13:55

    Романтика мавсуми: фантастика жанридаги энг яхши корейс сериаллари

    24.09.2024, 16:03

    Фильм сўнгигача киприк қоқмай томоша қилинадиган корейс сериаллари (трейлер) 

    15.10.2024, 19:10

    Анча вақт таъсиридан чиқиб кета олмайсиз: Энг қўрқинчли корейс сериаллари

    22.10.2024, 17:05

    Netflix томонидан тақдим этилган энг яхши 5 та корейс сериали (трейлер) 

    28.10.2024, 18:40

    Қизиқарли сюжети билан ҳар қандай Голливуд фильмларини ортда қолдирадиган чет эл сериаллари

    07.11.2024, 17:50

    Ҳамма нарсадан чарчаганлар учун: ҳаётга ва ишга иштиёқ уйғотадиган корейс сериаллари

    21.11.2024, 09:55

    Корейс сериаллари юлдузлари битта қисм учун қанча гонорар олади?

    22.11.2024, 14:52

    Янги йил кайфиятини яратишга ёрдам берадиган корейс сериаллари

    28.12.2024, 11:52

    Рамёнга бўлган муҳаббат ва Netflix’даги машҳурлик: қандай қилиб корейс сериаллари бутун дунёга таъсир ўтказмоқда?

    11 январ, 09:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Эрон-Исроил можаросида бетараф эмасмиз ва ўз билганимизни қиламиз” — “Ҳизбуллоҳ” 

    Дунё | 20 июн, 10:26

    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди

    Реклама | 20 июн, 09:00

    Хитойда авж олган коронавируснинг янги тури АҚШга етиб келди

    Дунё | 20 июн, 10:11

    Жанубий Африкада йиртқич шер дўконга бостириб кириб, гўшт бўлимини ағдар-тўнтар қилди (видео)

    Қўзиқорин | 20 июн, 09:56

    Хитойда компания ходимлари ойнага қарагани ва иш вақтида овқатлангани учун жаримага тортилмоқда

    Дунё | 20 июн, 09:53

    “Манчестер Юнайтед” ўз футболчисини “Реал”га таклиф қилди

    Спорт | 20 июн, 09:50

    Исроил мудофаа вазири Хоманаийни “замонавий Гитлер” деб атади

    Дунё | 20 июн, 09:49

    Таиланд бош вазирининг Камбожа собиқ раҳбари билан телефон суҳбати интернетга тарқаб кетди

    Дунё | 20 июн, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.