• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Миллиардерни тарбиялаган она: 50 ёшидан кейин машҳур бўлган халқаро супермодел — Мей Маскнинг ҳаёт йўли

    Мафтункор, шартаки, жасур: агар кимдир шу сифатлар билан “аждарларнинг онаси” унвонига лойиқ бўлса, бу машҳур модел Мей Маск бўлиши, шубҳасиз, деб ҳисоблайди Marie Claire нашри.

    Фото: Getty Images

    У ярим асрдан кўпроқ вақт давомида моделлик билан шуғулланган ва учта машҳур шахсни тарбиялаган. Бугун унинг катта ўғли Илон Маск муҳандис, ихтирочи, электромобиллар ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган Tesla ҳамда космик кемалар қурувчи SpaceX компаниясининг ташкилотчиси ва директори, 2020 йилда Марсга ўз ракеталарини учирди, кичик ўғли Кимбал — муваффақиятли ресторанлар эгаси ва таниқли филантроп (хайрия ишлари билан шуғулланувчи одам), қизи Тоска эса 2017 йилда Канн кинофестивалида ўз фильми билан иштирок этди, унинг 40 дан ортиқ лойиҳалари бор. Мейнинг ўзи 70 йиллар арафасида CoverGirl косметика бренди билан моделлик бўйича шартнома имзолади. Аммо моделлик бизнеси унинг учун энг муҳим нарса эмас.

    Mey Mask modellik карьераsining avvalida (60-yillar)

    Мей Маск моделлик карьерасининг аввалида (60 йиллар)
    Фото: Getty Images

    Она

    Мей 1948 йил 19 апрелда Канаданинг Саскачеван провинцияси пойтахти Режайнада дунёга келган, лекин у туғилганидан икки йил ўтиб, оила Африка Преториясига кўчиб ўтади. Саргузашт ва кашфиётларга бўлган эҳтирос Маскларнинг қонида бор. Мейнинг ота-онаси Уиннифред Жозефина ва Жошуа Норман Холдеман саргузаштларни жонидан севувчи одамлар бўлган: 1952 йилда улар бир двигателли самолётда дунёни айланиб чиқишган, ўн йил давомида Калаҳари чўлидаги афсонавий Фарини шаҳрини қидиришган. Мейнинг сўзларига кўра, унинг ота-онаси жуда машҳур бўлганига қарамай, бошқаларни назарга илмайдиган кибрли одамлар тоифасидан эмас эди.

     Болалигида Илон бобосининг саргузаштлари ҳақида кўплаб ҳикояларни эшитган ва саваннада бўлган саёҳатларнинг слайд-шоуларини томоша қилган. 
    “Бувим бу каби саёҳатлар пайтида улар ўлимдан атиги бир неча қадам нарида бўлишганини айтарди, дейди Маск. Улар самолётда ҳеч қандай техникасиз парвоз қилишган. Ҳатто радио ҳам бўлмаган. Парвоз хариталари ўрнига оддий йўл хариталаридан фойдаланишган, у эса ҳар доим ҳам тўғри келмас эди. Бобом бутун борлиғи билан саргузашт ва кашфиётларга берилган бўлиб, тушунарсиз нарсалар қилиб юрарди”.
    Илоннинг тан олишича, унинг таваккал қилишга мойиллиги бобосидан мерос бўлиб ўтган.

    Фото: Getty Images

    Ёшлигида Мей бошқалар сингари оддий қиз бўлган: математика ва бошқа фанларни яхши кўрар, мактабда яхши ўқирди. У 15 ёшга тўлганида атрофидагилар унинг бошқа жиҳатларига ҳам эътибор беришни бошлади. Мей жуда гўзал эди: баланд бўйли ва тик қоматли, кулранг сочли, қип-қизил ва чиройли юзли Мей дугоналари орасида ажралиб турарди. Оиланинг бир дўсти моделлар мактабини бошқарарди, Мей ҳам у ерда ўқирди. Дам олиш кунлари у подиумга чиқар, журналлар учун суратга тушарди, вақти-вақти билан ҳурматга сазовор кишилар ташриф буюрган учрашувларга борарди, натижада Мисс Соутҳ Африcа ​​танловининг финалчиси бўлди.

    Мей ва Эррол Маск —  Илоннинг отаси бир туманда катта бўлишган. Улар биринчи марта 1948 йилда — Мей 11 ёшлигида танишган. Эррол Мейнинг академик муваффақиятига бефарқ эди, аммо кўп йиллардан бери уни севарди. Университетда ўқиш давомида улар доим учрашиб турган. Мейнинг сўзларига кўра, Эррол етти йил давомида унинг доимий мухлиси бўлган ва ниҳоят унга эришган. “У бир зумга ҳам ортимдан қолмасди”, дейди Мей.

    Уларнинг никоҳи бошиданоқ осон бўлмаган. Мей асал ойи давомида ҳомиладор бўлиб, Илонни 1971 йил 28 июнда — тўйларидан тўққиз ой-у икки кун ўтгач дунёга келтиради. Гарчи улар никоҳда жуда бахтли бўлмаса ҳам уларнинг Преториядаги ҳаёти жуда яхши эди. Эррол йирик қурилиш лойиҳалар офисларида, савдо марказлари, турар жой бинолари ва ҳатто ҳарбий ҳаво кучлари базасида ҳам муҳандис бўлиб ишлаган. Бир йил ўтгач, Илоннинг укаси Кимбал ва кўп ўтмай синглиси Тоска ҳам дунёга келди.

    Мей модел сифатида ишлашдан ташқари фарзандлари тарбиясини ўқиш билан биргаликда олиб борди: аввал Жанубий Африкадаги Orange Free State университетининг диетология, кейин Торонто университетининг нутрициология мутахассислиги бўйича магистр даражаларини олди.

    Фото: Getty Images

    Кўп ўтмай, оилада ҳаловат йўқолди. 1979 йилда Маск хоним ажрашиш учун ариза берди. Мей болалари билан Жанубий Африканинг шарқий соҳилидаги Дурбан шаҳрида жойлашган дала ҳовлига кўчиб ўтди.

    Мейнинг сўзларига кўра, ажралишдан кейинги биринчи йилда унга осон бўлмаган: у ва болалари Торонтога кўчиб ўтишган ва молиявий ёрдамсиз қолишган, унинг Жанубий Африка банк ҳисоб рақамларидаги пуллари ҳам музлатилган.

    Mey toъngъich farzandi Ilon bilan

    Мей тўнғич фарзанди Илон билан
    Фото: Getty Images
    “Бир марта болалар сутни тўкиб юборганида йиғлаганман, чунки бошқа сут сотиб олишга пулим йўқ эди”, деб эслайди Мей бир интервьюсида.

    Ilon, Kimbal va Toska JARdagi uylarida

    Илон, Кимбал ва Тоска ЖАРдаги уйларида
    Фото: Getty Images

    Ҳозирги замонавий оналардан фарқли ўлароқ, Мей фарзандларининг таълим олишини назорат қилмаган, уй вазифаларини текширмаган ҳам, ака-укалар ҳатто онасининг имзосини сохталаштиришни ўрганиб олган. Кимбалнинг айтишича, улар жуда мустақил бўлиб улғайган. Болаларни тарбиялашга бўлган муносабати ҳақида сўрашганида, Маск хоним хотиржам жавоб беради: “Мен доим идеал она бўлганман”.

    Kimbal, Toska, Mey va Ilon Mask

    Кимбал, Тоска, Мей ва Илон Маск
    Фото: Getty Images

    Унинг сўзларига кўра, у ҳеч қачон фарзандлари ҳаётда ўз йўлини топа оладими, деб хавотирланмаган: “Бунга вақтим ҳам йўқ эди”, деб жавоб беради у.  Бир неча йил ўтгач, Илон отаси билан яшашни хоҳлаётганини айтади. 

    “Менга отам жуда ғамгин ва ёлғиздек туюлди: онамнинг уч фарзандлари бор, унинг эса ҳеч кими йўқ эди,  дейди Маск. Бу менга ноҳақликдек кўринди”. “У нега мен унга яратиб берган бу бахтли оилани тарк этганини тушуна олмадим, деб шикоят қилади Мей. Аммо Илон ҳар доим ўзи нимани тўғри деб билса, ўшани қиларди”.

    Кейинчалик Кимбал ҳам отасиникига кўчиб ўтди ва буни ўғил отаси билан яшаши табиий ҳол экани билан тушунтирди. Аммо Илоннинг сўзларига кўра, бу нарса у бугун пушаймон бўлган кам сонли қарорларидан бири бўлган.

    “Болалик йилларим яхши бўлмаган деб айтишим мумкин, дейди у. Тасаввурда яхши кўриниши мумкин, аммо ундай эмас эди. Аксинча болалигим азоб-уқубатларга тўла бўлган. Отам ҳаётни маъносиз қилишни жуда яхши биларди. У ҳар қандай вазиятни, энг яхшисини ҳам — ҳамма нарсани бузиши мумкин эди. У бахтсиз одам. Билмайман...одам қандай қилиб бундай бўлиб қолиши мумкин”.

    Гарчи Илон ва Кимбал ҳозиргача бу ҳақда батафсил сўзлаб беришни рад этишса-да, улар оталари билан бўлган вақт давомида жиддий жисмоний жароҳатларга ҳам дуч келганликлари аниқ. Иккаласида ҳам қандайдир руҳий қийноқ таассуротлари борлиги сезилади.

    Собиқ турмуш ўртоғи Эррол ҳақида гап кетганда Мей шундай дейди: “Ҳеч ким у билан тил топишолмасди. У билан яшаш қийин эди. У ҳақда гапиришни хоҳламайман, чунки буларнинг барчаси даҳшатли туш каби”.

    Chapdan oъngga: Toska, Kimbal Mey va Ilon

    Чапдан ўнгга: Тоска, Кимбал Мей ва Илон
    Фото: Getty Images

    “Журнал муқовасидаги бувижон”

    Muqovasida Mey tasvirlangan d4 Magazine jurnali va BBC rus xizmatining model haqidagi maqolasi

    Муқовасида Мей тасвирланган d4 Magazine журнали ва BBC рус хизматининг модел ҳақидаги мақоласи
    Фото: Getty Images

    80 йиллардан бошлаб Мей Маск, асосан, овқатланиш тиббиёти билан шуғулланади, шу бўйича маърузалар ўқийди, баъзида моделлик қилиш ёки видеоклипларда суратга тушишдан ҳам бош тортмайди (уни Бейонсенинг Haunted қўшиғи клипида кўриш мумкин).

    Аммо бир неча йил олдин унинг моделлик карьерасида бурилиш даври бўлди — Мей нафақат фотосессияларда, балки подиумларда ҳам модел сифатида иштирок этиш бўйича келиб тушган кўплаб таклифлар туфайли нутрициолог сифатида иш жадвалини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлди.

    80—90-yillardagi fotossesiyalar

    80—90 йиллардаги фотоссесиялар
    Фото: Getty Images

    Мейнинг “буюк ва даҳшатли” Илон Маскнинг онаси бўлгани унинг моделлик фаолиятига ҳеч қандай таъсир кўрсатмади. Суратга тушиш жараёнларида у ҳали ҳам фарзандларингиз борми, деган саволни тез-тез эшитиб туради.

    “Yangi davr” fotossesiyasi

    “Янги давр” фотоссесияси
    Фото: Getty Images

    Маск хонимнинг айтишича, 2017 йил у учун, айниқса, эътиборли воқеаларга бой бўлган — ўтган 50 йил давомида у ҳеч қачон бунчалик фаол ишламаганди.

    Фото: Getty Images

    2016 йилнинг кузида Мей CоверГирл косметика брендининг юзига айланган биринчи катта ёшдаги аёл бўлди. Мей бу шартномага фақатгина пул учун рози бўлмаган. 

    “Менимча, 69 ёшида ҳам бюти-компаниянинг юлдузига айланиш мумкинлиги аёлларга илҳом бағишлайди. Мен учун ёш муаммо эмас, балки ажойиб нарса. Бундай пайтда ўзингизга ишонч ҳосил қиласиз, муаммоларни осонроқ ҳал қиласиз. Мен ўз ёшимга яраша моделман ва 50 ёшдаман деб яширишга уринмайман. Яқинда 70 ёшга тўламан ва бундан фахрланаман”, дейди ўша пайтда хоним. Ва қўшимча қилган ҳолда: “Ахир ҳаммаси эндигина бошланмоқда”, дейди Мей Маск

    May Dolce & Gabbana Alta Moda koъrgazmasida model sifatida, 2018-yil 8-aprel

    Май Dolce & Gabbana Аltа Моdа кўргазмасида модел сифатида, 2018 йил 8 апрель
    Фото: Getty Images

    #justgettingstarted

    #justgettingstarted — Мей Маскнинг Instagram’даги энг машҳур ҳештаги. “Ҳаммаси эндигина бошланмоқда” — унинг шиори, ҳатто ҳаётдаги фалсафаси деб айтиш ҳам мумкин. Хоним келажакка яхши умид билан қарайди ва унинг учун ажойиб намуна — Мейнинг онаси. Мейнинг сўзларига кўра, онаси Уиннифред Жозефин нафақага чиқиш ҳақида умуман ўйламаган: 94 ёшида компьютер графикасини ўрганиш учун МаcBook ишлата олган ва 96 ёшгача жисмоний жиҳатдан жуда фаол бўлган.

    Mey Mask Karli Kloss bilan birga

    Мей Маск Карли Клосс билан бирга
    Фото: Getty Images
    “Мен доим шундай бўлганман. Нафақа сўзи менинг луғат бойлигимда йўқ”, таъкидлайди Мей Маск

    Фото: Getty Images

    Аммо Маск хоним ёш моделлар билан умуман рақобатлашмоқчи эмас — унинг ўз тамойиллари бор. Шунинг учун ҳам 60 ёшидан бошлаб у сочларини бўямайди:

    “Бу жуда ажойиб. Сочларим узоқ вақтдан бери жигарранг жингалак эди ва кўпинча илдизларини бўяб юрардим. 60 ёшга кирганимда сочларимнинг ҳақиқий рангини кўришни хоҳлаб қолдим. Аввалига сочимни оч сариқ рангга бўядим, кейин эса калта қилиб кестирдим”.

    1990 hamda 2010-yillardagi suratlari

    1990 ҳамда 2010 йиллардаги суратлари
    Фото: Getty Images

    У ҳар куни эрталаб ярим соат вақтини велотренажорда ўтказади, чалқанча ётганча чўзилишни ҳам унутмайди. Нутрициолог сифатида Мей режали овқатланиш қанчалик муҳим эканини билади ва ҳар куни таомлар рўйхатини тузишга ҳаракат қилади. “Акс ҳолда вазним назоратдан чиқиб, семириб кетаман. Ҳозир ҳам озғин эмасман”, дейди у.

    Фото: Getty Images

    Бундан ташқари, Маск хоним ҳозиргача тўғри овқатланиш бўйича тадқиқотлар олиб бормоқда — у бу иш билан шуғулланишни яхши кўради. Шунингдек, у ҳар доим ёш ҳамкасбларига чекмасликни маслаҳат беради: уйнинг сўзларига кўра, чекиш тери рангини ҳамда моделлик карьерасини бузади.

    Илон билан муносабатлари қандай?

    Фото: Getty Images

    Илон ёшлигиданоқ қизиқувчан ва ғайратли бола эди. У учун ҳамма нарса осон эди ва Мей кўплаб оналар сингари ўғлини даҳо, деб ҳисобларди. “У бошқа болаларга нисбатан тез тушунарди”, дейди у. Фақатгина уни Илоннинг транс ҳолатига тушиб қолиши ташвишлантирарди. У билан гаплашишарди, лекин у эшитмасди ва узоқларга қарарди. Бу шунчалик тез-тез содир бўла бошладики, ота-онаси ва шифокорлар болани кар деб ўйлай бошладилар. 

    “Баъзан у бизни умуман эшитмасди”, дейди Мей. Шифокорлар болани текширишади ва одатда эшитиш қобилиятини яхшилайдиган аденоидларни олиб ташлашни таклиф қилишади. Бу ёрдам бермаслигини тушунган Мей Илоннинг аҳволи эшитиш билан эмас, балки миясининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқлигини ҳис қиларди. “У ўзини унутар, бошқа дунёга тушиб қоларди, дейди у. У ҳозир ҳам шундай бўлиб қолади. Энди бунга аҳамият бермайман: чунки у бу пайтда янги ракета ёки шунга ўхшаш нарсани ўйлаётганини биламан”.

    Мей катта ўғли билан яхши муносабатда. 2017 йилда улар Ванитй Фаир кечасида бирга кўриниш берган. Мей аслида Илондан олдин у машҳур бўлганини айтиб ҳазиллашади. Шунинг учун ҳам Tesla автомобилини биринчилардан бўлиб онасига бериши кераклигини гап орасида қистириб ўтади.

    Фото: Getty Images

    Аслида эса Мей ҳам ҳар бир янги Tesla моделини бошқа харидорлар сингари кутишга мажбур. Яхши муносабатларга қарамай, у Илоннинг онаси бўлгани учун ҳам бошқа мижозларидан олдин автомобилга эга бўлиши даргумон. Лекин Мей бундан шикоят қилмайди, чунки унинг учун “ҳаммаси эндигина бошланмоқда”.

    2018-yillar

    2018 йиллар
    Фото: Getty Images

    2019-yillar

    Маълумот учун, 2024 йилнинг 27 февралида Мей Маск Ўзбекистонга келган. У “Режали аёл” китоби тақдимоти доирасида Тошкентда жойлашган Central Asian Expo кўргазма марказида чиқиш қилганди.

    2 январ, 18:35   Изоҳ (0)   12922
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Мей Маск

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қандай қилиб миллионер фарзанд тарбиялаш мумкин? Илон Маскнинг онаси фарзандларни тарбиялаш сири билан бўлишди

    12.09.2020, 07:35

    Илон Маск 17 ёшида жуда юқори натижалари сабаб дастурлаш бўйича тестларни қайта топширишга мажбур бўлган

    05.03.2021, 13:33

    Кийиниши аслидан кўра катта кўрсатадиган машҳур аёллар (фото)

    19.06.2021, 15:51

    Таниқли эркакларнинг муваффақиятга эришишида ҳиссаси беқиёс бўлган аёллар (фото)

    11.07.2021, 16:57

    Китоб жавонингиздан ўрин олиши керак бўлган 10 та машҳур автобиографик асар

    22.07.2021, 17:53

    Ўзлигини англаб етиши ва ҳақиқий севгисини учратиш учун 65 йил сарфлаган актёр Ричард Гир ҳикояси (фото)

    05.11.2021, 11:44

    Ҳар бир муваффақиятли эркак ортида буюк аёл туради: Даҳоларни вояга етказган оналар

    30.11.2021, 15:21

    «Омон қолиш учун бор имкониятимни ишга соламан». Илон Маск мухлислари ва ўз онасини қўрқитиб юборди

    10.05.2022, 20:42

    Уч фарзандини ёлғиз ўзи тарбиялаган, 50 ёшдан кейингина моделликда машҳур бўлган фантастик аёл — Мей Маск ҳақида

    13.06.2022, 15:41

    Нима учун Илон Маскнинг онаси ўғлининг уйига меҳмонга борганида унинг гаражида яшашни афзал кўради?

    30.08.2022, 13:36

    Китоб жавонингиздан ўрин олиши керак бўлган 10 та машҳур автобиографик асар

    01.01.2023, 10:56

    Илон Маскнинг онаси унинг Марк Цукерберг билан жангини бекор қилди

    23.06.2023, 17:00

    Камерон Диас, Мей Маск ва китоб жавонингиздан ўрин олиши керак бўлган бошқа машҳурларнинг автобиографик асарлари (фото)

    12.09.2023, 11:51

    Жеки Чан, Мэй Маск ва бошқа илҳомлантирувчи китоблар ёзган жаҳон юлдузлари

    06.09.2024, 12:39

    Central Asian University талабалари ИCТ Week Uzbekistan 2024да энг яхши стартап стенди учун мукофотни қўлга киритди

    21.09.2024, 13:30

    “Энг яхшисига эмас, ўзингизга маъқул нарсага интилинг”. Миллиардерни вояга етказган она — Мей Маскдан 12 та ҳаётий тавсия

    22.10.2024, 18:38

    Уч ёшда мактабга чиққан, ўзга сайёраларга саёҳатни орзу қилган. Миллиардер Илон Маскнинг болалиги қандай ўтган? 

    29.10.2024, 16:35

    Британия армияси дронларга қарши янги қуролни синовдан ўтказди

    25.12.2024, 10:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз



    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди

    Ўзбекистон | 24 май, 23:21

    Суперлига. “Бухоро” меҳмонда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 24 май, 23:08

    Тошкент ва Андижондаги ошхона ҳамда хонадонда ёнғин содир бўлди (видео)

    Ўзбекистон | 24 май, 22:40

    Наманган ҳокими 100 йиллиги нишонланаётган мактабдаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 май, 22:00

    Қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланишда тез-тез учрайдиган хатолик аниқланди

    Лайфстайл | 24 май, 21:40

    Самарқанд 2025 йили Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади

    Ўзбекистон | 24 май, 21:25

    Суперлига. “Нефтчи” ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган “Шўртан”ни тор-мор этди

    Спорт | 24 май, 21:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.