Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Франция Республикасининг “Озодлик, тенглик, биродарлик” халқаро мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда 4 декабрь куни Франция Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маслаҳат комиссияси хабар берди.
Маълумот учун, Франция Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича “Озодлик, тенглик, биродарлик” мукофоти 1988 йилда CNCDH ташаббуси билан таъсис этилган. Ушбу мукофотнинг мақсади бутун дунёда инсон ҳуқуқларини илгари суриш ва ҳимоя қилишда фуқаролик жамиятининг асосий ролини тан олишдир.
Мазкур мукофот дунёнинг 5 нафар фуқаролик жамияти ташкилотига берилади. Бу галги ғолиблар орасида “Эзгулик” билан бирга Камерундаги “Манделла” маркази, Гаитидаги “Citizens” ташкилоти, Колумбиянинг Лудирлена PÉREZ CARVAJAL ташкилоти ва Суриядаги “Cаesar” ташкилотлари бор.
Тақдимот маросими шу йилнинг 10 декабрь – Инсон ҳуқуқлари кунида Парижда ўтказилади. Мукофот Франция Республикаси бош вазири томонидан “Эзгулик” жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташановга топширилади.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти мамлакат миқёсида инсон ҳуқуқларининг барча йўналишлари бўйича фаолият олиб бориш, ахборотлар тўплаш ва тарқатиш ҳуқуқига эга.
Изоҳ (0)