• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Сурия яна нотинч. Можаронинг янги фазаси бошландими?

    Сурия қуролли мухолифати томонидан амалга оширилган ҳужум ҳукумат кучларини эсанкиратиб қўйди. Исёнчилар йирик аҳоли масканлари, жумладан, Ҳалаб шаҳрини назоратга олиб, ўнлаб ҳарбий техникаларни қўлга киритди. Бу бир неча йил давом этган нисбий тинчликдан сўнг янги қонли давр бошланганини англатадими? Аслида, ким кимга қарши жанг қилмоқда? Мақолада шу ҳақда сўз боради. 

    2011 йили Суриянинг Дера шаҳрида аҳоли демократик ислоҳотлар талаби билан намойишга чиқди. Бироқ 2000 йилдан бери иқтидорда бўлиб келаётган президент Башар Асад норозилик тўлқини бутун мамлакатга тарқалишидан қўрқиб, намойишларни куч билан бостирди. Шундан сўнг бошланган ички можаро вақт ўтиши билан мамлакатни геосиёсий кураш марказига айлантириб қўйди. Ҳозир Сурия глобал ва минтақавий ўйинчилар учун ўз манфаатларини илгари суриш, таъбир жоиз бўлса, янги қуролларни синаш учун полигон вазифасини бажармоқда.

    Сурия: ким кимга қарши?

    Суриядаги уруш мураккаб характерга эга. Боиси у ерда низолашаётган томонлар кўп ва уларнинг ҳаммаси қайсидир маънода бир-бирига душман ёки мухолиф позицияда. Пойтахт Дамашқ мамлакатнинг қарийб учдан икки қисмини назорат қилади. Шимолнинг нефтга бой ҳудудлари эса АҚШ дастагидаги курд жангарилари ихтиёрида. Шимоли-ғарбий ҳудудларни Туркия қўлловидаги гуруҳлар тасарруф қилмоқда. Қолаверса, мамлакатда ташқи кучлар ҳам мавжуд.

    Ташқи ўйинчилар

    Қаршилик ўқи номи остида минтақанинг шиа қуролли ҳаракатларини бирлаштирган Эрон можарога дарҳол аралашди. Теҳрон кўрсатмаси билан бир қатор жангари гуруҳлар, жумладан, “Ҳизбуллоҳ”, асосан, ироқликлардан иборат “Катаъиб Ҳизбуллоҳ” ва бошқа маҳаллий шиа гуруҳлар жангга кирди. Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг ташқи амалиётларга масъул Қудс кучлари эса уларни қурол-яроғ ва инструкторлар билан таъминлаб турди.

    Эронпараст гуруҳлар Башар Асад ҳукумати учун қуруқликда жанг олиб борган бўлса, ҳаводан уларни Россия қўллаб турди. Можаро бошланганидан 4 йил ўтиб Москва Сурияга ҳарбий контингент, жумладан қирувчи-бомбардимончи учоқлар ва ҳаво мудофаа тизимлари жойлаштирди.

    Россия ҳарбий контингенти Латакиядаги Хмеймим базасида
    Фото: AFP

    Бундан ташқари, мамлакатда Туркия қўшинлари ҳам бор. Улар асосан чегара ҳудудларда жойлашган бўлиб, “хавфсизлик зоналари” ташкил этиш ва курд жангариларини узоқроқда ушлаб туриш каби вазифаларни бажаради. Шу билан бир қаторда, Анқара Сурия Миллий Армияси ва Озод Сурия Армияси каби қуролли ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди. Улар Башар Асад режимига қарши кураш билан бир қаторда, Халқ Мудофаа Кучлари ва Курдистон Ишчилар Партияси каби асосан курдлардан иборат тузилмаларга қарши ҳам жанг олиб боради.

    Башар Асад ҳукуматига қарши жанг қилаётган қуролли гуруҳларнинг аксарияти секуляр давлатчилик тамойилларини илгари сурса-да, улар орасида террорчи гуруҳлар ҳам бор. Уларнинг энг йириги “Ҳайъат Таҳрир ал-Шом” бўлиб, илдизи “Ал-Қоида”га бориб тақалади. Аввалига ҳаракат халқаро ҳамжамият босимини камайтириш, репутациясини яхшилаш мақсадида ўз номини “Жабҳат ал-Нусра” деб ўзгартирди. 2017 йили у маҳаллий гуруҳлар билан бирлашиб, “Ҳайъат Таҳрир ал-Шом” (ҲТШ) номини олди. Шунга қарамай, мазкур гуруҳ БМТ даражасида террорчи ташкилот деб тан олинган. Эрон дохил баъзи давлатлар уни Туркия билан яқин алоқада деб билади. Бироқ ҲТШ Анқара қўлловидаги қуролли ҳаракатлар билан бир неча бор низолашган. Бунга Идлибнинг айрим қисмлари устидан назоратни қўлга киритиш истаги сабаб бўлган.

    Можаронинг янги фазаси

    Суриядаги урушнинг асосий томонлари бир неча бор учрашиб, мажорини тўхтатишга ҳаракат қилиб кўрди. Остона, Сочи ва Москва шаҳарларида ўтказилган жараён қон тўкилишига якун ясолмаган бўлса-да, ҳарбий ҳаракатлар интенсивлиги пасайиб, вазият нисбатан барқарорлашди. Бироқ, Туркия қўлловидаги исёнчи гуруҳлар томонидан кутилмаганда амалга оширилган ҳужум мамлакатни яна глобал кун тартибга қайтарди. Ҳукумат кучлари муҳим стратегик ҳудудлар, жумладан Ҳалаб шаҳрини ташлаб қочди.

    Суриялик исёнчилар Ҳалаб шаҳрида жойлашган қадимий қалъа дарвозаси олдида. Фото: Анас Алкҳарбоутли
    Фото: дпа

    Қуролли мухолифат Идлиб вилоятини бутунлай назоратга олиб, ҳукумат кучларини Ҳама шаҳригача қувиб борди. Бироқ кейинчалик ортга чекиниб, мудофаа позициясини эгаллади. Ҳужум кутилмаганда амалга оширилгани боис Сурия армияси айтарли қаршилик кўрсата олмади. Бу Ҳалаб халқаро аэропорти ва Ал-дуҳр ҳарбий базаси каби стратегик объектларнинг исёнчилар қўлига ўтишига сабаб бўлди. Қолаверса, мухолифат Ҳалабни Ҳамага боғловчи М5 автомагистралини ҳам назоратга олди. Дамашқдан бошланган йўл ҳарбий аҳамиятга эга. Боиси ундан ҳукумат кучлари таъминот учун фойдаланарди.

    Исёнчилар ҳарбий пикапи М5 автомагистралини тўсиб турибди

    Нима учун Ҳалаб?

    Ҳалаб Суриянинг иккинчи энг йирик шаҳри ҳисобланади. Уни шимолий пойтахт деб ҳам аташади. Урушгача иқтисодий ва маданий марказ сифатида хизмат қилган. Anadolu ярим оролига яқин жойлашгани боис Ҳалаб Туркия учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.

    Шаҳар учун дастлабки жанглар 2012 йили бошланди. Ўшанда шаҳарни бир неча қуролли гуруҳлар, жумладан Озод Сурия Армияси ҳамда Жабҳат ал-Нурса жангарилари ҳимоя қилди. Бироқ 2016 йилга келиб ҳукумат кучлари Эрон ва Россия кўмаги билан уларни ҳудуддан сиқиб чиқарди. Шундан сўнг исёнчилар шимолий минтақаларга жойлашди. Ҳалабнинг қўлга олиниши уларга стратегик ҳудудлар устидан назорат ва қўшимча ресурслар беради.

    Шармандали қочиш

    Ҳама ва Ҳомс шаҳарларига чекинган ҳукумат кучлари ортидан йирик миқдордаги ҳарбий техникаларни қолдириб кетди. Улар орасида ўнлаб сондаги Т-72, Т-62 танклари, 2С1 Гвоздика ўзиюрар артиллерия қуроллари, БМ-27 Ураган ялпи ўт очиш реактив тизимлари, шунингдек Пансир-1 ва Стрела-10 ҳаво мудофаа комплекслари бор. Сурия расмийлари ўз қўшинларининг чекинишини “қайта гуруҳланиш” деб атаб, қарши ҳужумга тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилди.

    Исёнчилар томонидан қўлга киритилган ҳарбий техникалар
    Коллаж: “Дарё”

    Исёнчилар Ҳалаб шаридан 25 км шарқда жойлашган Кувейрс ҳарбий базасини ҳам назоратга олди. Бу уларга Л-39 самолётлари ва Ми оиласига мансуб вертолётни қўлга киритиш имконини берди. Улардан разведка ва ҳужум амалиётларида фойдаланиш мумкин. Мухолифат сафида собиқ ҳарбийлар ҳам борлигини инобатга олсак, учоқларни ҳавога кўтариш имконсиз эмас.

    Омонат сулҳ

    Туркия қўлловидаги қуролли гуруҳлар ҳамда АҚШ дастагидаги курд жангарилари умумий душманга вақтинча сулҳга келишган бўлса-да, баъзи ҳудудларда тўқнашувлар давом этяпти. Сурия армияси Ҳалаб шимолидаги Тел Рифъат шаҳрини қўлга киритди. Бу исёнчилар учун курдларга қарши плацдарм вазифасини бажариб, шимолий жабҳа хавфсизлигини таъминлайди. Тел Рифъат жануброқда жойлашган Ҳама шаҳрига ҳужумларни давом эттириш учун муҳим.

    Нега айнан ҳозир?

    Россия ўз ресурсларининг катта қисмини Украина урушига жалб қилди. “Ҳизбуллоҳ” эса Исроил билан можарода анча ҳолдан тойди. Ташкилот ўз сиёсий ва ҳарбий маъмуриятини қайта ташкил қилиб, Ливандаги позициясини мустаҳкамлаши учун вақт керак. Боиси “Ҳизбуллоҳ” қўмондонлик тузилмаси Исроил томонидан амалга оширилган суиқасдлар сабаб бутунлай янгиланди. Сурия қуролли мухолифати буни қулай вазият сифатида баҳолаб, имкониятдан фойдаланишни хоҳлаган бўлиши мумкин.

    Башар Асад энди нима қилади?

    Сурия армияси дастлабки кунлардаги шок ҳолатидан чиқди. Улар ҳозир қарши ҳужум учун куч тўпламоқда. Тармоқларда тарқалган видеода Ҳама шаҳри томон йўл олган ҳарбий техникалар карвонини кўриш мумкин. Шу билан бир вақтда қарши томон ҳам яқинлашиб келаётган қонли жангларга ҳозирлик кўряпти.

    Сурия армияси ҳарбий карвони Ҳама йўналишида.
    Фото: Ижтимоий тармоқлардан.

    Reuters хабарига кўра, Россия иттифоқчисига қўшимча ҳарбий ёрдам, жумладан оғир зирҳли техникалар ваъда қилган. Бундан ташқари, Эрон ташқи ишлар вазири ҳам Дамашққа келиб, Башар Асад билан учрашди. Маҳаллий нашрларга кўра, у Сурия президентини Туркия билан музокараларга ундаши мумкин.

    Шунга қарамай, минтақанинг шиа қуролли гуруҳлари ўз кучларини сафарбар қилмоқда. “Катаъиб Ҳизбуллоҳ” ва Ал-Ҳашд аш-Шаби эронпараст гуруҳлар ўз техникалари билан Ироқ ва Сурия ўртасидаги ал-Букамал чегара пунктини кесиб ўтган.

    “Катаъиб Ҳизбуллоҳ” ва “Фотимиюнь” жангарилари Сурия томон йўл олди
    Фото: Видеодан кадр

    Сурияда жанг қилаётган томонларнинг деярли ҳаммаси ташқи қўлловга эга. Шу боис уларнинг ҳеч бирида можарога ҳарбий йўл билан нуқта қўйиш учун етарли салоҳият йўқ. Бу усиз ҳам 13 йилдан бери давом этаётган қонли кураш ҳали-бери тугамаслигини англатади. Масалага ягона ечим сулҳ бўлиши мумкин. Аммо бир неча йил давом этган нисбий тинчликдан сўнг жанглар яна фаоллашар экан, осойишта кунлар умиди уфқ ортига чекингандек туюлмоқда. Миллионлаб Сурияликлар тақдири Анқара, Вашингтон, Теҳрон ва Москвадаги қарорларга боғлиқ бўлиб турибди.

    “Ҳайъат Таҳрир ал-Шом” ва “Ал-Қоида” гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан “террорчилик ташкилоти” деб топилган.

    Ҳумоюн Тожиддинов тайёрлади

    02.12.2024, 18:49   Изоҳ (0)   15019
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Пластикдан ифлосланишга қарши глобал музокаралар муваффақиятсиз якунланди 

    02.12.2024, 18:14

    Столтенберг Украинанинг ҳудудий ён босишини истисно этмади 

    02.12.2024, 17:01

    Трамп қудаларини юқори лавозимларга тайинлади

    02.12.2024, 15:51

    “Россия босиб олган барча ҳудудларни қайтаришга кучимиз етмайди” — Зеленский

    02.12.2024, 15:18

    Ерга иккита потенциал хавфли астероид яқинлашмоқда

    02.12.2024, 14:35

    Россиялик депутат рубль курси тушишида мигрантларни айблади 

    02.12.2024, 11:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда қатор ресторанлар спорт трансляцияларини лицензиясиз намойиш қилгани учун огоҳлантирилди

    Ўзбекистон | 5 август, 10:45

    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

    Реклама | 5 август, 10:30

    Германия илк бор Eurofighter қирувчи самолётларини Польшага жойлаштирди

    Дунё | 5 август, 10:40

    Instagram: Жей Ло билан учрашган Райҳон, ноодатий клип олдираётган Каниза, Бобур Йўлдошевнинг энг яқин дўсти ким?

    Маданият | 5 август, 10:19

    Бразилия собиқ президенти уй қамоғига олинди

    Дунё | 5 август, 10:10

    Рубен Аморим: “ ‘Манчестер Юнайтед’да 20 йил қолишни хоҳлайман”

    Спорт | 5 август, 10:03

    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

    Реклама | 5 август, 09:00

    Қозоғистондаги 17 та қишлоқ аҳолиси алкоголдан бутунлай воз кечди

    Қозоғистон | 5 август, 09:55

    Бухорода саксовулфурушларни таъқиб қилиб, ҳужумга учраган инспекторлар тақдирланди

    Ўзбекистон | 5 август, 09:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.