Гвинеянинг иккинчи йирик шаҳри Нзерекореда футбол ўйинида мухлислар ўртасидаги тўқнашувда юзга яқин одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда Barron’s аноним манбаларга таяниб хабар берди.
Шифокорлардан бирининг сўзларига кўра, 100 га яқин одам ҳалок бўлган, жасадлар маҳаллий шифохона ва ўликхонани тўлдирган.
“Касалхонада жасадлар тўлиб кетган. Баъзилари коридорларда мурдалар ерга ётқизилган. Ўликхоналар тўлган”, дея изоҳ берди у.
Маълумотларга кўра, воқеага ҳакамнинг қизил карточка кўрсатгани, кейинроқ эса жамоалардан бирининг дарвозасига пенальти белгилагани сабаб бўлган. Шундан сўнг мухлислар ўртасида муштлашув содир бўлган.
Полиция уларни ажратиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган. Ундан қочмоқчи бўлган мухлислар стадиондан қочишга шошилган, оқибатда чиқиш жойларида тирбандлик пайдо бўлган. Кўпчилик бўғилишдан ёки ташқарига чиқишга уринаётганда стадион деворидан йиқилиш сабаб ҳалок бўлган.
Ушбу ўйин Гвинеядаги исёнчилар етакчиси полковник Мамади Доумбуя шарафига ўтказилган турнир доирасида содир бўлган.
Изоҳ (0)