Uzbekistan Airways’нинг Тошкентдан Нью Йоркка учган самолёти икки марта фавқулодда қўндирилди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
5 ноябрь куни HY101 рейси Россия фуқароси бўлган йўловчининг ўзини ёмон ҳис қилгани сабабли соат 07:35 да Тошкент халқаро аэропортига қайтарилган. Йўловчи тиббий ёрдам машинаси орқали тиббий муассасага жўнатилган.
Ушбу рейс бир неча соатдан сўнг яна Нью Йоркка жўнаб кетган, бироқ парвоз пайтида қатновдаги ҳомиладор йўловчида эрта тўлғоқ бошлангани сабабли самолёт Канададаги Goose Bay захира аэропортига қўндирилган. Бортга тиббий ходимлар чиқиб, ҳомиладор йўловчини госпитализация қилиш тўғрисида қарор қабул қилган.
HY101 рейси Тошкент вақти билан соат 22:12 да Goose Bay захира аэропортидан жўнаб кетган ва соат 00:35 да Нью Йоркка қўнган.
Авиаомпания хабарида ҳомиладор аёл қайси давлат фуқароси эканлиги кўрсатилмаган. Канада қонунчилги бўйича ушбу давлатда туғилган чақалоқлар автоматик равишда Канада фуқаролигига эга бўлади.
Изоҳ (0)