Қамчиқ довонида 6 ноябрь куни соат 4:55 ларда ёғингарчилик оқибатида кўчки юз берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг 6 ноябрь куни соат 4:55 ларда А-373 автомобиль йўлининг Қамчиқ довони ҳудудидан ўтувчи 238,5-километрида Водий—Тошкент йўналишида тоғ қиялигидан ёғингарчилик натижасида намланиш ҳисобига номустаҳкам тош-тупроқ аралашмаси кўчкиси кузатилган.
Кўчки йўлнинг хандақ қисмига тушган бўлиб, ҳаракат хавфсизлигига таъсир етмаган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Воқеа жойида “Қамчиқавтойўл” ИЙФУК куч ва воситалари билан кўчки массалари тозаланган. Қамчиқ Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ва йўл патрул хизмати отряди ходимлари томонидан автомобиль йўлида хавфсизлик чоралари кўрилган.
“Довон орқали ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан хавфли участкаларга транспорт воситаларини тўхтатмасликни ҳамда огоҳлантирувчи ва тақиқловчи белгиларга риоя этишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
3 ноябрь ва 5 ноябрь кунлари Қамчиқ довонида ҳаракатланаётган юк автомобилларида ёнғин юзага келгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)