Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари юзасидан бўлиб ўтаётган йиғилишда 27 октябрдаги парламент сайлови борасидаги фикрларини айтди.
Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, давлат раҳбари сайловларда сиёсий маданият ва фаоллик кўрсатиб, фуқаролик бурчини масъулият билан адо этгани учун миннатдорлик билдирди. Шунингдек, халқ вакили деган мақомга эга бўлган барча депутатларни табриклади.
Сайловлар натижасида Ўзбекистонда ҳуқуқ ва ваколатлари сезиларли даражада кучайган янги вакиллик органлари тизими ҳам шаклланганини таъкидлади.
“Халқимиз сизларнинг янги ғоя ва ташаббусингизга катта умид ва ишонч билан қарамоқда. Эл-юртимиз янги парламент ва маҳаллий кенгашлар аъзоларидан кўп нарсани кутмоқда”,деди президент.
Давлат раҳбари ўз вазифаларни адо этишда депутатларга куч-ғайрат, ютуқ ва омад ёр бўлишини тилади.
Изоҳ (0)