• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Янги ‘Ўткан кунлар’да суратга тушганим хатойим бўлди”. Гулчеҳра Жамилова тўйчи актриса бўлишни ўзига эп кўрмагани ва саҳнага қайтолмаслигининг сабаблари ҳақида гапирди (фото)

    Ўзбекистон халқ артисти Гулчеҳра Жамилова “Изларим” кўрсатувига берган интервьюсида “Ўткан кунлар” фильмининг янги талқинида суратга тушиб хато қилгани ва саҳнага қайтолмаслигининг сабабларини очиқлади.

    Фото: Гулчеҳра Жамилованинг шахсий архивидан

    — “Ўткан кунлар” фильмининг янги талқинида рол ижро этиб адашдим, деб ҳисоблайман. Аввал бу ролни рад қилгандим. Чунки либосларнинг Марғилон услубида тикилмаганини кўриб, кўнглим ғаш бўлганди. Раҳматли режиссёр Шуҳрат Аббосов кўзимга қарамай, “Гулчеҳра, шуни ўйнанг. Бу энг яхши ролингиз бўлади”, дегани учун рад этолмагандим. Рости, кўнглим чопмай шу ролни ижро этишга мажбур бўлдим. Бу менинг хатойим бўлди, дейди Гулчеҳра Жамилова.

    Гулчеҳра Жамилова нима учун саҳнадан кетгани ва қандай таклиф бўлса унга қайтиши мумкинлиги ҳақида гапирди

    Фото: Гулчеҳра Жамилованинг шахсий архивидан

    — Бугунги кунда яхши режиссёр ва асар бўлганида эди, битта спектаклда рол ижро этиш учун ҳам театр саҳнасига қайтардим. Ҳеч кимни камситмоқчи эмасман, аммо улардан кўнглим тўлмайди. Шукрки, фаолиятим давомида турли ролларни ижро этдим, шу билан бирга, саҳнадаги энг яхши ролим билан нафақага чиқдим — бу “Фиғон” спектакли эди. Бу худди меҳмондорчиликдан иззати борида кетишдек гап, дейди актриса.

    Гулчеҳра Жамилова шунча йиллик фаолияти давомида бирор марта тўй хизматларини ўтказмагани ва буни нима учун истамаслиги ҳақида гапирди

    Фото: Гулчеҳра Жамилованинг шахсий архивидан

    — Тўғри, пул ҳаммага керак. Турмуш ўртоғим билан бир умр фақат қуруқ ойликка тирикчилик қилдик. Бир куни пулдан қийналиб турганимизда “Эҳ, ҳеч бўлмаганда чилдирма ҳам чалмабман”, деб кулдилар. Чунки иккимизнинг топганимиз бир кам-кўстни тўғриласак, иккинчисига етмай қоларди. Тасаввур қилинг, мен кундузи чаллар маросимини ўтказиб, кечки спектаклда Зебинисонинг ролини ижро этсам.

    Хотин-халажнинг маросимида мени умуман бошқа қиёфада кўрган томошабинлар кечқурун тарихий образда кўриб, қандай қабул қилишади? Залда бир-бирига “Вой, бугун чалларида кўргандик” дедими, бошқаларнинг ҳам хаёли бузилади. Бундай муносабат менга тўғри келмайди. Шу боис ҳам тўй хизматларига боришни ўзимга эп кўрганим йўқ. Бундан ташқари, мен табиатан биров овқат еб ўтирганида, ўрнимда туриб оддий табрик сўзи ҳам айтишни истамайман. Буни менга нисбатан беҳурматлик деб биламан. Тўйга бораётган актрисалар қаддини урсин — эпласа ва ўзига маъқул бўлса, хизматларга бораверишсин, дейди Гулчеҳра Жамилова.

    24.10.2024, 11:35   Изоҳ (0)   59401
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Гулчеҳра Жамилова#акртиса#Ўтган кунлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ёқуб Аҳмедовнинг куёви, маҳоратли актёр ва омадли тадбиркор: 45 ёшни қарши олган Рихситилла Абдуллаев ҳақида кўпчилик билмайдиган маълумотлар 

    05.04.2023, 21:37

    Собиқ раққоса, ҳанузгача автобусда юради ва машҳур образидан уялади: Актриса Гулчеҳра Жамилова 77 ёшда (фото, видео) 

    04.07.2023, 13:40

    “Гуноҳларим кўплигини ўзим биламан” — оиланинг 19-фарзанди бўлиб туғилган ва уч марта уйланишга мажбур бўлган Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов 77 ёшда 

    21.07.2023, 15:11

    Саратонни енгган, лифтда кўзи ёриган ва оғир дардга чалинган турмуш ўртоғини парваришлаётган Саида Раметова 66 ёшда (фото, видео)

    22.09.2023, 13:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси



    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.