Россияда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларига паспорт олишда ноқонуний ёрдам бериш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди.
Россия Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу жиноий гуруҳ давлат органлари фаолияти соҳасида билимга ва Россия фуқаролигини бериш бўйича қарор қабул қилишга ваколатли бўлган мансабдорлар билан алоқаларга эга шахслар томонидан пул ишлаш мақсадида 2023 йилда тузилган.
Улар Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари орасидан Россия фуқаролигини олмоқчи бўлган, аммо бунинг учун қонуний асосга эга бўлмаган шахсларни қидириб, 150 минг рублдан 350 минг рублгача пул эвазига Украина фуқаролигини тасдиқловчи сохта пластик паспортлар ва Донецк ҳудудида рўйхатдан ўтгани тўғрисидаги сохта гувоҳномалар тайёрлаш билан шуғулланган. Бу чет эл фуқароларига Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олиш имконини берган.
Ноқонуний миграция бўйича жиноий иш қўзғатилиб, жиноий гуруҳнинг 9 нафар аъзоси қўлга олинган. Тергов доирасида Москва, Донецк, Ростов-Дон ва Тула шаҳарларида 30 та тинтув ўтказилиб, кўплаб давлат идоралари ва муассасаларининг, шу жумладан, хорижий давлат штамплари, муҳрлари ва бланкалари мусодара қилинган.
Тергов иши доирасида Москва, Донецк, Ростов-Дон ва Тула шаҳарларида 30 та тинтув ўтказилиб, кўплаб давлат идоралари ва муассасаларининг, шу жумладан, хорижий давлат штамплари, муҳрлари ва бланкалари мусодара қилинган.
Шунингдек, тергов доирасида Россия фуқаролигини ноқонуний равишда олган шахслар ҳам олиб келинган. Улар фуқароликдан маҳрум қилиниши ва мамлакатдан депортация қилиниши кутилмоқда.
Изоҳ (0)