• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Лайфстайл Шоу-бизнес

    Уй ишларини ўзи бажарадиган Кардашян, хизматкорларга ишонмайдиган Бекҳэм: Голливуднинг энг перфекционист юлдузлари

    Ҳар ишни мукаммал бажаришга уриниш ва доимий ўзини танқид қилиш ҳолати кўплаб машҳур инсонларга хосдир. Қуйидаги юлдузлар ҳам “идеал мен”га эришишга жон-жаҳди билан интилади ва ҳатто оддий юмушни ҳеч кимга ишонмайди.

    Остин Батлер

    Фото: Europa Plus

    Остин Батлер ҳар бир образи учун пухта тайёргарлик кўришга одатланган. Масалан, Элвис Пресли ролини ишонарли тарзда гавдалантириш учун актёр бир неча ой давомида қўшиқчининг архив видеоларини ўрганиб чиқди:

    “Мен Элвис Преслининг барча чиқишлари, концертларини иложи борича қайта-қайта томоша қилдим, чунки Приссилла (собиқ рафиқаси) ва Лиза Мари (қизи) қўшиқчини жуда яхши кўради. Мен уларнинг ишончини оқлашни истадим”,  деди актёр.

    Бундан ташқари, Батлер фильмдаги овози хонанданинг овозига иложи борича ўхшаш бўлиши учун бир йил давомида профессионал вокалдан дарс олди.

    Ким Кардашян

    Фото: Fox News

    Кардашян доимий иш билан банд бўлгани учун уйга кам келади, аммо шунга қарамай уй ишларини ўзи бажаради. Чунки юлдуз бегона инсонларнинг унинг шахсий ҳудудига киришини истамайди:

    “Уйимда хизматкорлар йўқ, чунки бегоналар менинг шахсий уйимга киришини ёқтирмайман. Эҳтимол, аввалги ҳаётимда уй бекаси бўлгандирман. Уйда қолиб, гардеробимни тартибга солиш менга ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди”, дейди Ким.

    Зендея

    Фото: Yahoo!

    Одатда суратга олиш майдонида мураккаб трюкларни бажариш учун дублёрлардан фойдаланилади. Бироқ Зендея барча кадрларда шахсан ўзи иштирок этишга ҳаракат қилади. Масалан, “Буюк шоумен” лойиҳасида Зендея барча акробатик трюкларни ўзи ижро этган. Бунинг учун актриса беш ой давомида машқ қилган.

    Девид Бекҳэм

    Фото: Europa Plus

    Девид Бекҳэм ҳам хизматкорларга ишонмайди, шунинг учун у кўпинча уй ва ҳовлидаги юмушларни ўзи бажаради. Футболчи ҳатто меҳмонхоналарга ташриф буюрганда ҳам йиғиштиришни канда қилмайди:

    “Меҳмонхонага кирганимда, аввало барча нарсани тартибга соламан. Стол устидаги салфеткалар бир текис турмагунча мен ўзимни енгил ҳис қила олмайман”,  дейди перфекционист футболчи.

    Юлдузнинг севимли машғулоти — бу музлатгичдаги озиқ-овқат маҳсулотларини саралаб, тартиб билан жойлаштиришдир. Ичимликлар эса доимо жуфт-жуфт туриши керак.

    Марго Робби

    Фото: Yahoo!

    “Бобил” фильмида Марго Робби турли зиёфат ва тадбирларни севувчи Нелли образини ижро этган. Қаҳрамоннинг ғайратли энергиясини томошабинларга етказиб бериш учун Робби икки ҳафта давомида турли зиёфатларга ташриф буюрди. Кейинчалик актриса бундай турмуш тарзи жуда чарчатиши ва Маргога тўғри келмаслигини тан олди.

    Эмма Уоцон

    Фото: Europa Plus

    Эмма Уоцонга нисбатан салбий изоҳлар камдан-кам учрайди, шунга қарамай, актриса ҳали ҳам танқидларга дуч келади, чунки у ўзига нисбатан жуда талабчан ва ҳаддан ташқари қаттиққўлдир. Уоцон ўзининг ишидан доим камчилик излашга ва ўзини танқид қилишга одатланиб қолган:

    “Болалигимдан ота-онам менга бажараётган ишимни ҳурмат қилишни ва сидқидилдан меҳнат қилишни уқтириб келган. Балки шу сабабли ўзимга нисбатан энг ашаддий танқидчига айлангандирман. Мен камдан-кам ҳолатларда кинодаги ишим натижаларидан ёки университетдаги баҳоларимдан қониқаман. Тан оламан, баъзида ўзимдан ҳам чарчаб қоламан”, дейди актриса.

    Бенедикт Камбербетч

    Фото: Europa Plus

    Бенедикт Камбербетч ҳам ҳар бир деталга алоҳида эътибор қаратадиган инжиқ актёр. 2021 йилда у “Ит қудрати” фильмида суратга тушди. Ушбу лойиҳа учун актёр вақтинча Монтанадаги ранчога оиласи билан кўчиб ўтди. У ерда Бенедикт катта фермер хўжалигига эга бўлган оила билан яшади. Ҳар куни улар актёр билан отда сайр қилар, отга тўғри миниш ва ковбойлик маҳоратидан дарс берар эди.

    Бредли Купер

    Фото: Europa Plus

    Ҳар ишни мукаммал бажаришга одатланган яна бир инсон бу Бредли Купердир. Режиссёр нафақат ўзига, балки ходимларига нисбатан ҳам қаттиққўлдир. Масалан, “Maestro” фильмини суратга олишда у сёмка жамоасини бегоналардан алоҳида қилган. Шунингдек, Купер иш вақтида ҳеч кимга ўтиришга рухсат бермайди:

    “Мен стулда ўтириб ишлашни ёқтирмайман. Иш вақтида ўтириб олиш унумдорликни пасайтиради”,  дейди режиссёр.
    27.09.2024, 17:58   Изоҳ (0)   15782
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#актёрлар#машҳурлар#Бекҳэм#Кардашян#Зендея#Робби

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дунёдаги энг келишган машҳур эркаклар рейтинги (фото)

    18.09.2024, 10:00

    Леонардо Ди Каприо, Люк Бессон ва сайёрадаги экологик вазиятни яхшилашга ўз ҳиссасини қўшаётган машҳурлар

    20.09.2024, 13:32

    Экрандаги образ учун “қаритилган” машҳур актёрлар (фото)

    24.09.2024, 14:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди  

    Ўзбекистон | 3 август, 14:40

    Озарбайжон гази Туркия орқали Сурияга етказиб берилади

    Дунё | 3 август, 14:15

    “Ан-Насср” Роналдунинг тавсияси билан Фернандешни сотиб олмоқчи

    Спорт | 3 август, 13:55

    Ўзбекистонда айрим боғча болалари учун ҳар ой 618 минг сўмдан берилади

    Ўзбекистон | 3 август, 13:29

    БАА Мисрдан ярим миллиондан ортиқ ғазоликни таъминлаш учун етадиган сув қувури тортиб келади

    Дунё | 3 август, 12:55

    UNICEF: Ғазода ҳар учинчи одам кунларни очлик билан ўтказади, болалар эса ҳалок бўлиш хавфи остида

    Дунё | 3 август, 12:09

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.