“Рома”, “Ювентус” ва “Барселона” клубларининг собиқ футболчиси Миролим Пьянич Россиянинг “ЦСКА” клубига ўтди.
Москва жамоаси 34 ёшли футболчининг трансферини эълон қилди. Пьянич янги жамоаси билан 1+1 кўринишидаги шартнома имзолади. Миролим 15-рақамни танлади.
Аввалроқ, Пьянич йилига 1 миллион евро ва чемпионлик, Россия Кубогидаги ғалабадан 150 минг евро бонус сифатида олиши айтилганди.
Босниялик футболчи ўтган мавсум “Шаржа” сафида 23 та ўйин ўтказиб, 7 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Миролим Пьянич 1990 йилда туғилган. Фаолиятининг катта қисмини Италия клубларида ўтказган. 2011—2020 йиллар давомида Пьянич “Рома” ва “Ювентус” клубида ўтказган. Шундан сўнг “Барселона” клубида икки йил давомида 19 учрашувда майдонга тушган.
Изоҳ (0)