Бокс афсонаси Майк Тайсон ватандоши Теренс Кроуфорд Сауль Алваресга қарши жанг қилиши керак эмас деб ҳисоблайди.
“Менга бу жанг ёқмаяпти. Бу Теренс учун жуда катта вазн ҳисобланади. Теренс Исроил Мадримовга қарши тенг жанг қилди, чунки у катта ва ноқулай рақибдек кўринганди. Аслида Теренс Мадримов билан жанг қилмаслиги керак эди”, — дейди Тайсон.
Эслатиб ўтамиз, Мадримовнинг Теренс Кроуфордга қарши жанги 4 август куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтганди. Жанг америкалик боксчининг очколар ҳисобига (115-113, 115-113, 116-112) кўра ғалабаси билан якунланган эди.
Майк Тайсоннинг блогер Жейк Полга қарши жанги 15 ноябрь куни АҚШнинг Арлингтон шаҳридаги А&Т аренасида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)