Қозоғистоннинг шимоли ва шарқида атмосфера фронтларининг ўтиши билан совуқ тушади. Бу ҳақда “Казахстанская правда” хабар берди.
26 сентябрь куни мамлакатнинг жануби-шарқидаги тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмоқда. Ёмғир қорга айланади, тунда ҳаво ҳарорати 2 ва 7 даражагача совиб кетиши мумкин. Қолган ҳудудларда шимоли-ғарбий антициклон таъсирида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади.
Республика бўйлаб шамол кучайиши прогноз қилинган. Кечаси ва эрталаб мамлакат шимолида, шимоли-ғарбида ва шарқида туман тушиши эҳтимоли бор.
Кундузи ҳаво ҳарорати пасаяди: мамлакат ғарбида 18-26 даражагача, шимолда ва шарқда 5-10, марказда 7-15, жанубда 12-20, тоғли ҳудудларда эса 2-10 даражагача ҳарорат кузатилади.
Изоҳ (0)