Покистонда 11 та давлат элчиларига ҳамроҳлик қилаётган полиция машинаси портлади. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди.
Ҳодиса 22-сентябрь куни Хайбер-Пухтунхва провинциясида содир бўлган. Оқибатда уч полициячи яраланган, бир нафари ҳалок бўлган.
Элчимиз шу колонна таркибида эди. На у, на бошқа чет эл эл элчилари зарар кўрди, улар хавф-хатардан холи. Ҳамма элчилар Исломободга қайтишди. Элчилар Исломобод Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган туризм бўйича конференцияда иштирок этиш учун Сват шаҳрига йўл олган, деди Смадиёров.
Покистон Ташқи ишлар вазирлигига кўра, фавқулодда ҳолат қўлбола портловчи қурилма томонидан портлатилган замонавий полиция машинасида содир бўлган. Gео телеканали манбаси делегация таркибидан Россия, Қозоғистон, Португалия, Эфиопия, Индонезия, Тожикистон, Эрон ва бошқа давлатлар элчилари бўлганини ёзмоқда.
Ҳозирча ҳеч бир террорчилик гуруҳи ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган. Ҳужум аллақачон Покистон президенти Асиф Али Зардорий томонидан қораланиб, “террорчи унсурлар нафақат мамлакат ва миллатнинг, балки бутун инсониятнинг душмани” эканини айтган.
Изоҳ (0)