Ақтау шаҳрида аралаш яккакураш жангчиси Вусал Жафаровнинг жасади топилди.
Жасад 20 сентябрь куни чиқинди контейнерлари ёнидан топилган. Тана таниб бўлмас даражага келган: тўлиқ шишган ва қорайган.
Полиция бўлими ҳам бу маълумотни тасдиқлади.
Эркакнинг жасади топилгани бўйича терговга қадар текширув ўтказилди, бошқа маълумотлар тергов манфаати учун ошкор қилинмаяпти, дейилади идора хабарида.
Фойдаланувчиларнинг хабар беришича, Жафаров калтакланган ва эркакнинг жасади бир неча кун кўчада қолиб кетган.
Маълумотларга кўра, Вусал Жафаров 1994 йил 10 январда туғилган. У профессионал фаолиятини 2015 йилда бошлаган. Ушбу давр мобайнида 4 та жанг ўтказиб, биттасида ғалаба қозонган ва учтасида мағлуб бўлган.
Изоҳ (0)