Озарбайжон ва Ўзбекистон Афғонистонда цемент заводи қуриш лойиҳаси устида ҳамкорлик қилмоқда, деб хабар берди Тrend сайти.
Режалаштирилган цемент заводи йилига бир миллион тонна ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Бундан ташқари, икки давлат Афғонистонда мис ва темир қазиб олиш бўйича қўшма лойиҳа устида ҳам ишламоқда, деб хабар берди Тrend сайти.
15 август куни Озарбайжон, Афғонистон ва Ўзбекистон вакилларининг учрашуви ташкил этилди. Унда бизнесни ривожлантириш, инвестициялар, транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик, углеводород конлари ва фойдали қазилмаларни геология-қидирув ишлари, шунингдек, цемент ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш механизми каби турли масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, минтақавий ҳамкорлик, Янги Ипак йўлидан самарали фойдаланиш, темир йўл алоқаси, Афғонистоннинг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотидаги фаол иштироки муҳокама қилинди.
Учрашув якунларига кўра, мамлакатлар доимий ишлайдиган уч томонлама ишчи гуруҳ тузишга келишиб олдилар.
Изоҳ (0)