Россияда қийин вазиятда қолган ўзбекистонликларга моддий ёрдам берилди, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати.

Унга кўра, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерациясидаги вакиллари Удмуртия Республикасидаги “Эплас”, “Комос Групп” ва Тюмендаги “Сибур” корхоналари раҳбарияти ва у ерда ишлаётган юртдошлар билан учрашувлар ўтказди.
Агентликнинг Екатеринбургдаги вакили, Тоболск шаҳар ҳокимияти, Савдо-саноат палатаси раҳбарияти ва ҳудуддаги йирик иш берувчилар ўртасида учрашув ўтказилди.

Қайд этилишича, Санкт-Петербург ҳамда Воронежда мураккаб вазиятда қолган юртдошларга моддий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.
Россияга ишлаш учун кетган ўзбекистонлик эркак бахтсиз ҳодисага учрагани ва тиббий гуруҳ назорати остида, ётиқ ҳолатда Санкт-Петербург – Тошкент авиарейси орқали ватанга қайтарилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)