36 ёшли британиялик қўшиқчи Адель Мюньхенда бўлиб ўтган навбатдаги концертида кутилмаганда мусиқий фаолиятида танаффус қилмоқчи эканини маълум қилди. Бу ҳақда Yahoo’га таяниб “Lisa.ru” хабар бермоқда.
Хонанда концерт шоусида товуқлар етиштириладиган фермага кўчиб ўтишни орзу қилишини тан олди. Юлдузнинг ҳозирда учта уй ҳайвони — зотдор итлари бор. Қўшиқчининг сўзларига кўра, у табиатга яқин бўлиш ҳамда ҳайвонлар билан мулоқот қилиш мақсадида уларга кўпроқ вақт ажратишни истайди. Шу сабабли Лос-Анжелесдаги катта уйини фермага айлантиришга қарор қилди.
Адель бундай кутилмаган қарорини одамлардан чарчагани билан изоҳлади.
“Атрофимдаги инсонлар менинг асаб толаларимни чертади”, дейди хонанда.
Бундан ташқари, Германияда бўлиб ўтган концерт охирида Адель табассум билан пандага айланиб қолишни исташини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)