• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент вилояти

    “Ёшларнинг сочи тўкилмоқда, сариқ касаллик авжида”. Тошкентда суякдан балиқ еми ишлаб чиқарувчи корхона одамларни бездирмоқда

    Тошкент вилояти, Тошкент туманидаги “Зоғариқ” маҳалласи, Чиғатой кўчасида жойлашган суякдан балиққа ем ишлаб чиқарувчи корхона шу ҳудудда яшовчи аҳолини бездирмоқда. Бу ҳақда “Дарё” журналистига гапириб берган аҳоли вакилларига кўра, корхонадан чиқаётган бадбўй ҳид уларни тоза ҳаводан мосуво қилмоқда. 

    20 минг нафардан ошиқ аҳолига эга бўлган 4 та маҳаллада яшовчи халқ 2019 йилдан бери шу суякдан балиқ еми ишлаб чиқарувчи корхонага қарши курашамиз. Аммо натижа йўқ. Мурожаат қилмаган жойимиз қолмади. Корхонадан чиқаётган бадбўй ҳид оқибатида ҳозирги кунда ёшларимизнинг сочлари тўкилиб кета бошлади. Юқумли касалликлар кўпайди, сариқ касаллиги авжига чиқди. Ҳамма норози. Шу корхонадан 300 метр узоқликда боғча бор. 3000 нафар бола таълим-тарбия оладиган мактаб ишлаб турибди. Ҳарбий қисм бор. У ердаги 24 та хонадон вакиллари ҳам шу корхонадан чиқаётган бадбўй ҳиддан безор бўлган. Биз сизлар орқали раҳбарларга мурожаат қилиб, шу суяк цехини одамлардан узоқ жойга кўчириб беришларини сўраган бўлардик, дейди мурожаатчилардан бири Жаҳонгир Ҳакимов. 

    Суҳбатдошнинг айтишича, унинг хонадони шу корхонадан 500 метр узоқликда жойлашган бўлиб, бадбўй ҳид сабаб аёли касалликка чалинган ва айни кунда тўшакка михланиб қолган. 

    Жаҳонгир Ҳакимов. 
    Фото: “Дарё”
    Экологияга, СЕСга мурожаат қилдик. СЕС ёпиб кетади, яна очиб ишлайверади. Тадбиркор президентимиз яратиб бераётган имкониятдан фойдаланиб, халққа зарар бермаган ҳолда ишлаши керак-ку, дейди Жаҳонгир ака. 
    Холида Ғаниева.
    Фото: “Дарё”

    Шу маҳаллада яшовчи Холида Ғаниеванинг айтишича, корхонадан чиқаётган бадбўй ҳид кекса қайнонасининг соғлиғига ёмон таъсир қилиб, ўсимта чиқишига сабаб бўлган. Ва охири кекса аёлнинг ўлимига олиб келган. 

    Фото: “Дарё”
    Шунинг ҳидига қари қайнонамнинг нафас йўлларида ўсимта ўсиб чиқди. Раҳматли қайнонам шу дард билан ўтиб кетди. Бугунги кунда менда ҳам шу касаллик бор. Аёл бошимиз билан ҳеч кимга ҳеч нарса деёлмаймиз. Ўзимиз дори-дармон қилиб юраверамиз. Шу ҳиддан жудаям безор бўлдик, дейди Холида Ғаниева. 
    Фото: “Дарё”

    Жаҳонгир Ҳакимовнинг аниқлаштиришича, бадбўй ҳид таратаётган корхонада суяклар қайнатилиб, унга ўхшаш кукун тайёрланади. 

    Фото: “Дарё”

    Ўзини корхонанинг масъули деб таништирган Азиз исмли фуқаронинг айтишича, корхонада илгари суяк қайнатилган. Айни кунда корхонанинг суяк қайнатадиган техникалари йўқ, бунақа иш тўхтатилган. 

    Фото: “Дарё”
    2007 йилдан бери балиқларга омихта ем ишлаб чиқарамиз. Бизда айни кунда суяклар қайнатилмайди. Тайёр қайнатилган суякларни олиб келиб, уларга қўшимчалар қўшиб, балиқлар учун емаклар тайёрлаймиз. Бадбўй ҳид биздан чиқаётган ёки чиқмаётганини билмайман, дейди корхона масъули. 

    Масъулнинг билдиришича, корхонанинг ишлаб чиқариши лаборатория текширувидан ҳам ўтказилган. Лекин ҳеч қандай муаммо чиқмаган. 

    Фото: “Дарё”
    Экология ва СЕС келиб, 3 кун текширишди. Лекин ҳеч қандай муаммо чиқмади. Ҳатто атрофдаги одамларнинг хонадонини ҳам бориб текширишди, дейди у. 

    Тошкент тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги марказида бўлим мудири сифатида фаолият юритувчи Нурмуҳаммад Абдуллаевнинг ОАВ вакилларига маълумот беришича, суяк цехи фаолияти йиллар давомида можарога сабаб бўлиб келган. 

    Нурмуҳаммад Абдуллаев.
    Фото: “Дарё”

    Бизга бу масалада жуда кўплаб мурожаатлар тушгач, бизнес-омбудсмандан рухсатнома олиб, текширдик. Натижа вилоят бошқармамизга берилди ва бошқарма номидан судга мурожаат қилинди. Суд Тошкент тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази ходимлари ўрганган хулосадан келиб чиқиб, тадбиркор шу талабларни бажариши керак, шундан сўнг фаолиятини давом эттирса бўлади, деган тўхтамга келди. Қолаверса, бу цех аҳолига 500-600 метр узоқликда жойлашган. Аслида, ўртадаги масофа камида 1000 метр бўлиши лозим. Корхона эгалари суддан сўнг, талабларни бажаришга уриниб кўришди, ҳаракат қилишди. Аммо масофа ўша-ўшалигича қолди, дейди Нурмуҳаммад Абдуллаев.

    Фото: “Дарё”

    Масъулга кўра, суд қарорига кўра талабларни бажармаган цех фаолияти МИБ томонидан тўхтатилиши белгиланган.

    Фото: “Дарё”

    Аҳоли эса корхонада ишлаб чиқариш ҳамон давом этаётганини, МИБ ўз вазифасини бажармаётганини таъкидламоқда.

    13.09.2024, 13:35   Изоҳ (1)   39005
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. h9991150@gmail.com / 14.09.2024, 13:03

      Qistr qistr boʻlgandan keyin MIB aralashmaydida ishga

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Рақобат қўмитаси UzAutoMotors ва унинг дилерига нисбатан иш қўзғатди 

    13.09.2024, 13:04

    Тошкентдаги шифохонада эркак бошқа палатадаги эркакни қучоқлаб, тегажоғлик қилди 

    13.09.2024, 12:51

    Навоийда пул эвазига Литвага ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 

    13.09.2024, 12:20

    Транспорт, Мактабгача ва мактаб таълими ва Маданият вазирликларидаги юзлаб ходимлар тадбиркорлик билан шуғулланаётгани аниқланди

    13.09.2024, 11:36

    “Ҳаво ҳароратида тўсатдан совиш эффекти юзага келиши мумкин” — иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов

    13.09.2024, 11:20

    Ўзбекистон ва Хитой ўртасида маданий бойликларни асрашга доир битим тасдиқланди

    13.09.2024, 10:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.