• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент вилояти

    5 мингдан 50 минг сўмгача: Чиноздаги балиқ бозоридан репортаж

    Ўзбекистонда яна балиқ овига рухсат берилиб, балиқхўрлик мавсуми бошланди. Мавсум боши бўлгани боисми, айни кунда пойтахтдаги кўплаб емакхоналарда хўрандаларнинг асосий танловларидан бири бўлган зоғора (сазан) балиғи ҳам ҳамёнбоп нархларда сотилмоқда. Нари борса 90-100 минг сўмдан хўрандаларга тортилаётган зоғора балиқ Ўзбекистондаги энг йирик балиқ бозорларидан бири — Чиноз балиқ бозорида ҳолатига қараб 20-28 минг сўмдан 45-50 минг сўмгача сотилмоқда. “Дарё” журналисти ушбу бозорда бўлиб, айни кунда бозорда сотилаётган балиқлар нархи билан қизиқди. 

    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”
    “Бу бозорга 2 турдаги — Айдар Арнасой кўлидан тутилган ва балиқчилик хўжаликларида етиштирилган балиқлар олиб келинади. Кўлдан тутилган балиқларнинг нархи анча қимматроқ бўлади. Балиқчилик хўжаликларида етиштирилган балиқлар эса уларга нисбатан анча арзон сотилади”, дейди балиқ сотувчиларидан бири. 
    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”

    Суҳбатдошнинг маълумот беришича, табиий ҳавзалардан тутилган Африка лаққа балиқларининг айни кундаги нархи 28 минг сўмдан бошланади. Вазни катта лаққа балиқлар эса 50 минг сўмгача сотилмоқда. 

    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”
    “Умумий оғирлиги 6 килограммгача бўлган Африка лаққа балиқлари баъзи сотувчилар томонидан 20-25 минг сўмдан ҳам сотилмоқда. Мавсум боши бўлгани учунми, бозорда нархлар анча арзон. Масалан, зоғора (сазан) балиқнинг каттароғи 20-25 минг сўмгача ҳам сотилмоқда”, дейди у. 
    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”

    Янги Чиноз балиқ бозори масъулларидан бири Рустам Қодировнинг журналистга маълумот беришича, бозорда айни кунда лаққа, чўртан, карас, дўнгпешона (толстолобик), зоғора, амур, илон балиқ каби турлари сотилмоқда. 

    “Бозоримиз мавсум бошидан бери эрталабдан кечгача давом этмоқда. Кунига 40-50 тонна балиқ сотилмоқда. Водий вилоятларидан келаётганлар, шунингдек, табиий ҳавзалардан балиқ тутувчиларнинг таклифига кўра, эндиликда бозорни кечки пайт 4-5 ларда бошлашни режалаштириб турибмиз. Сабаби водий вилоятларидан келувчилар тонгда бемалол йўлга чиқиб, бозор бошлангунча кириб келишса, табиий ҳавзалардан балиқ тутувчилар эса тонг пайтида совуқ сувга киришдек машаққатдан қутилади. Эрталаб бемалол балиқ овига чиқиб, бозор бошлангунча анча балиқ тутиб келишади”, дейди Рустам Қодиров. 
    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”

    Балиқ сотувчиларидан бирининг айтишича, айни кунда зоғора балиқларни табиий ҳавзалардан тутиш қийин. Бозордагилари асосан балиқ ҳавзаларида етиштирилган балиқлар ҳисобланади. Мўйловли лаққа балиқларини эса табиий ҳавзалардан топиш мумкин. Бироқ у жуда харидоргир бўлгани боис, кўплаб сотувчилар балиқ ҳавзаларида етиштирилган мўйлови кўп лаққаларнинг мўйловини кесиб ташлаб, тоқ мўйлов қилган ҳолда харидорларни алдаб сотишни одат қилган. 

    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”
    “Сув ҳавзасидан тутилган мўйловчи лаққа балиқда битта мўйлов бўлади. Балиқ ҳавзаларида етиштирилган лаққа балиқларда эса мўйлов кўп бўлади. Бу балиқ харидоргир бўлгани боис, айрим сотувчилар сув ҳавзаларида етиштирилган лаққа балиқларнинг мўйловини кесиб ташлаб, харидорларга сув ҳавзаларида тутилган балиқ, дея алдаб сотмоқда. Харидорлар шунга жуда эътиборли бўлишлари керак”, дейди балиқ сотувчи. 

    Бозор раҳбариятининг билдиришича, балиқ бозорига келтирилган балиқлар аввалига ҳудуддаги лаборатория текширувларидан ўтказилиб, истеъмолга яроқлилиги ўрганилади. Шундан сўнг сотишга рухсат берилади. 

    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”
    “Айни кунда ҳар бир сотувчи тахминан бир тоннадан балиқ сотмоқда”, дейди Рустам Қодиров.
    11.09.2024, 22:23   Изоҳ (0)   26349
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Черняевка»нинг қилтаноғи кам, буханка билан ейиладиган қарсилдоқ балиқлари ҳақида репортаж

    02.01.2022, 15:33

    Қиш фаслида кўпроқ балиқ истеъмол қилишнинг 5 сабаби

    05.01.2022, 17:41

    Ўзбекистонлик олимлар янги балиқ турини кашф қилди

    24.10.2022, 19:36

    Япониядаги аукционда 200 килограммдан оғир балиқ 270 минг долларга сотилди

    05.01.2023, 11:36

    Буни билишингиз керак: балиқ пиширишда йўл қўйиладиган 7 та хато

    23.02.2023, 15:57

    Балиқ ёғининг организм учун 5 та фойдали хусусияти

    30.01.2024, 16:10

    Навоийда ноқонуний балиқ овлаганлар табиатга 10 млн сўмдан зиёд зарар етказди 

    08.04.2024, 18:30

    Сирдарёда ноқонуний балиқ овлаганлар ҳайвонот дунёсига 60 млн сўмдан зиёд зарар етказди 

    04.07.2024, 20:30

    Сирдарёда ноқонуний балиқ овлаган шахс 20 млн сўм жарима тўлайдиган бўлди

    05.09.2024, 19:24

    Андижондаги 660 та балиқ хўжалиги кооперация орқали 10 мингта янги иш ўрни яратади

    11.09.2024, 18:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    UNICEF: Ғазода ҳар учинчи одам кунларни очлик билан ўтказади, болалар эса ҳалок бўлиш хавфи остида

    Дунё | 3 август, 12:09

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42

    Россия Покровскни қуршаб олишга уринмоқда – Британия разведкаси

    Дунё | 3 август, 11:30

    Путин полицияга банк ҳисобларини суд қарорисиз музлатиш ваколатини берди 

    Дунё | 3 август, 10:55

    Тошкентдаги Mangal fest’да бир гуруҳ кишилар ўзаро дўппослашди

    Ўзбекистон | 3 август, 10:35

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.