Афғонистонни 18 августдан 24 августга қадар жами 72 624 нафар киши тарк этиб, уларнинг кўпчилик қисми Эрон ва Покистонга йўл олган.
Халқаро миграция ташкилоти маълумотларига кўра, ушбу даврда Афғонистонни тарк этганлар сони мамлакатга қайтганлардан 11 фоизга кўп бўлган. Ҳисоботда ўша вақтда Эрон ва Покистондан Афғонистонга камида 64 950 нафар афғон фуқароси қайтгани ҳам қайд этилган.
Умуман олганда, Афғонистонни тарк этган ёки қайтганларнинг умумий сони ўтган ҳафтага нисбатан 21 фоизга ошган.
Афғонистондан чиқиб кетганларнинг 51 фоизи Эронга йўл олган. Бундан ташқари, БМТнинг сўнгги ҳисоботида 2023 йилнинг 11 сентябридан 2024 йилнинг 31 июлига қадар деярли 700 минг нафар афғон муҳожири Покистондан Афғонистонга қайтгани ҳақида хабар берилган.
Изоҳ (0)