АҚШ Адлия вазирлиги ҲАМАС етакчиларига терроризм, қотиликка уриниш ва санкциялардан қочиш бўйича айблов эълон қилди.
Тергов маълумотларига кўра, айбловлар ҲАМАС етакчиларининг 2023 йил 7 октябрь куни Исроилда содир этган ҳужумлари, уни қўллаб-қувватлаш ва содир этишдаги марказий роли билан боғлиқ.
“АҚШ Адлия вазирлиги Яҳё Синвар ва ҲАМАСнинг бошқа юқори лавозимли раҳбарларига Америка фуқароларини ўлдириш ҳамда ўн йиллар мобайнида Қўшма Штатлар миллий хавфсизлигига таҳдид солувчи кампанияни молиялаштириш, бошқариш ва назорат қилишда айблов эълон қилди”, деди адлия вазири ва бош прокурори вазифасини бажарувчи Меррик Гарланд.
У 7 октябрь куни гумонланувчилар 1200 га яқин кишини, жумладан, 40 дан ортиқ АҚШ фуқаросини ўлдирган ва юзлаб тинч аҳолини ўғирлаб кетганини даъво қилди.
Маълумот ўрнида, Исроилнинг Ғазо секторига берган зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони эса 40 минг кишидан ошиб кетган.
Изоҳ (0)